Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 03 Сентябр 2015 Кӯришлар: 1855
Печат

 

qora bayroqИнсонга ато қилинган заковат уни бошқа мавжудотлардан ажратиб туради. Одам боласининг ақли ижтимоий-иқтисодий, сиёсий жабҳаларга эзгу мақсадларни ният қилиб, тўғри, ҳаёт ҳақиқатига мос – ҳаққоний йўналтирилгандагина, башарият ҳаётининг келажагини порлоқ қилувчи манфаатларга хизмат қилади.

Борди-ю, ана шу ақлу заковат нодонлик қобиғига ўралган бўлса, унда бани башарнинг онги жаҳолат, дея аталмиш қабиҳлик билан кишанланади.

Унинг шуурини ёвузлик унсурлари рак (саратон) ўсимталари каби қамраб олади.

Ёвузлик эса, кўпгина фожиалар ва кулфатларнинг манбаидир…

Агар инсониятнинг ўтмиши – мозийга зингил солиб қаралса, эътибор берилса, одамзотнинг бошига тушган барча кўргилик ва бедодликларнинг ҳаммаси жаҳолатдан урчиган.

Бугунги Ироққа, Сурияга, Яманга, Ливанга, Мисрга диққат қаратинг…

Жаҳолат алангасининг айро тиллари ялаётган мазкур давлатлар ҳудудларида тинч аҳолининг ороми йўқолган. Бегуноҳ инсонлар, хусусан, болалар, аёллар ва қариялар қурбон бўлмоқда.

Ватан деб аталган муқаддас тупроқ уруш оловида куйиб, харобу валангор, култепаю вайронага айланмоқда.

Инсонлар ўз юртига бегона, қочқинликнинг кўйларида дарбадар,  сарсону саргардон…

Бу даҳшатли фожиаларнинг замирида жаҳолатнинг қулига айланган бир гуруҳ – Ислом давлати деб аталгувчи зўравон ташкилотнинг қора қилмишлари ётади.

Ўзининг беқиёс золимлиги билан дунёни ларзага солаётган бу гуруҳнинг гумашталари тобора кўпайиб бормоқда.

Энг ачинарли ва аламлиси шундаки, бундай югурдакларнинг қадами сизу биз учун онадек муқаддас бўлган, азиз Тожикистонимиз тупроғига ҳам етди.

Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тарқатган хабарларга қараганда, мамлакатимизнинг Норак шаҳри ва Шаҳритуз ноҳияси ҳудудларида Ислом давлатининг қора байроғини ўрнатишдек, жамоатчиликни ташвишга соладиган кўнгилсиз воқеалар юз берган.

Хабарда таъкидланишича, бир тўда ёшлар интернет-сайти орқали «Юнус» лақабли жоҳил билан боғланишган ва унинг кўрсатмаларини бажаришган.

Бу жарканчли иш қатнашчиси эканлиги гумон қилинган Норак шаҳрининг ўн нафар фуқароси қўлга олинган.

Улардан бири - Давлиё Саидов Тожикистон Ислом тикланиш партиясининг аъзоси эканлиги айтилади.

Шаҳритуз ноҳиясида бундай қабиҳ ишга 2000 йилда туғилган ўспирин- Абдуллоев Маҳмадали Худойназаровичнинг қўл урганлиги ўта қайғули ҳолдир.

У Ислом давлатининг фаол аъзоларидан бири «Абдусаид» лақабли жангари билан алоқада бўлган.

Ҳатто, ақли ва туйғуларини жаҳолат жароҳатлаган бу норасида ёшлар ҳисобидан «жонфидо»лар тайёрлашни режалаштирган…

Элу юртига хиёнат қилиш кўчасига қадам қўйган бу фуқароларнинг қалбига жаҳолат ин қўйиб, унда «ёвузлик итлари» увиллашига бир баҳя қолган.

Яхшиямки, бу фожиа келтирувчи нодонликларнинг олди олинди…

Қаранг, 15-16 ёшли бола шу даражада номаъқул ишларнинг уддасидан чиқишга уринса-ю, оила, таълим муассаси, кенг жамоатчилик бефарқу бепарво!!!

Бу ниманинг оқибати?!.

Ғафлат, ғафлат ва яна ғафлат…

Ғафлат қуйқалари босиб қолган қалбларнинг эътиборсизлиги- бу…

Давлатимиз бошлиғи ўзининг ҳар бир чиқишида ҳушёрликни қўлдан бермасликка даъват қилади.

Аммо… Бу чақириққа совуққонлик билан қарашнинг пировард натижаси нималарга олиб келганлигини кўриб турибсиз!?.

Дунёнинг ишларига бефарқ бўлишнинг оқибати хайрли эмас.

Айниқса, ҳозирги жаҳолат ҳар қандай илмий ва техник тараққиётдан устунлик даъво қилиб турган бир пайтда буни зинҳор унутмаслик керак.

Жаҳолатнинг уч тури мавжуд, дея башорат қилади буюк файласуф Ш. Дюкло: - умуман, ҳеч нима билмаслик, ҳамма билган нарсаларни жуда ёмон билиш, лозим бўлмаган нарсаларни билиш…

Бугунги ёшлар таълим-тарбияси – беҳад нозик масала. Уларга бугуннинг мазмунини, эртанинг ёрқинлигини таъминлайдиган билимларни сабоқ беришни замон тақозо қилади.

Ёшларимизни қора байроқлиларнинг ғояларига бегона руҳда, уларнинг саъй-ҳаракатларига муросасиз мухолифат қилиб вояга етказмоқ лозим.

Зеро, қора байроқ- жаҳолат рамзидир…

Жаҳолатнинг ҳомийлари ҳеч қачон инсоният манфаатлари кўзлаб ишламаган, унинг энг ашаддий душманлари бўлган.

Жаҳолат ҳомийларига нафрат, элу юртга муҳаббат руҳи келажагимиз эгалари ёшларни хурофот ботқоғига ботишдан сақлаб қолишнинг энг муҳим ва афзал йўлидир.

Бугун жаҳолат, нодонлик, хурофот билан рўпара келиб турибмизми, тиним билмай уларга қарши курашайлик, зарба устига зарба берайлик.

Шундагина, биз жамиятни, инсонларни фожиалар ва кулфатлардан сақлаб қоламиз…

 

Абдуҳафиз МИРЗААҲМЕДОВ.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Май 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

КЎП НОЛИМА, АМАЛ ҚИЛ, ҲОСИЛ СЕНГА ИНТИЗОР

 

*** Беҳуда гапирма, оқибати яхши эмас.

*** Эй, инсон, билгин, сенинг умринг қисқа, ғайрат қил, башарият учун хайру саховат ниҳолини эк, дон эк, токи улар сендан баҳра олишсин.

*** Эй, инсон, сен келдинг ва билгинки, У сени на ейишу ётиш ё фақат ишқ билан машғул бўлиш учун яратмади. У сени ўз инсонийлик қарзингни Унинг

Муфассал...

"Роғун" ГЭСи қурувчиларига давлат мукофотлари топширилди

 

14 ноябр куни Миллат қасрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон "Роғун" гидроэлектростанцияси биринчи агрегати фаолият бошлаши муносабати билан ор-номус майдонининг 100 нафардан зиёд турли касб мутахассисларига давлат мукофотлари топширди.

Дастлаб мамлакат Президенти иштирокчиларни ушбу муҳим тарихий

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2086593

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8151650
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1170
2101
9576
8112414
1170
89570
8151650

Сизнинг IPнгиз: 13.59.0.231
Бугун: 01-05-2025 11:46:47

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015