Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 27 Август 2015 Кӯришлар: 2302
Печат

 

hamadoniҲамма вақт ва ҳар даврнинг ўз машҳур шахслари бўлган ва бўлаверади. Зотан, Парвардигори мутаол ҳазрати Инсонни ўзига халифа - ўринбосар тайин этиб, Ўз каломида «Валақад каррамно бани одама»,-деб инсон зотини мукаррам қилганини изҳор этди. Шу боис, инсон зоти бошқа махлуқотлар ичра улуғ ва мукаррамдир. Энди инсонлар ичра янада азиз ва мукаррамлари ҳам бордирки, алар пайғамбарлар, авлиёю валийлар, мўмин зотлардир.

Мир Сайид Али Ҳамадоний ҳазратлари ҳам ўша азизу мукаррам зотлар тоифасидандирлар. Алқисса, барча улуғ зотлар ҳақида бўлгани каби у киши тўғрисида ҳам жуда кўп ривоятлар мавжуд. Ва бу ривоятлар ўз-ўзидан пайдо бўлмай, балки улар замирида қандайдир маъноларда ҳақиқатлар борлиги сир эмас, албатта.

Мир Сайид Али Ҳамадоний ҳазратларининг қутлуғ 700 йиллик тўйи арафасида асрлар давомида халқ орасида айтилиб келинаётган бир қатор ривоятларни муҳтарам муштарийларимиз эътиборига ҳавола этишни ихтиёр қилдик.

***

Ривоят қилишларича, Мир Сайид Али Ҳамадоний ҳазратлари Хатлонга сафарларидан бирида Амир Темурдан унга Хатлон мулкини совға қилишни сўрайди. Амир Темур унинг бу истагини рад қилади. Сайид Али Ҳамадоний ҳазратлари эса малолланади ва қўлига бир ғумай бошоғини олиб, Самарқанд шаҳри томон отади. Шунда Баҳоваддин Нақшбанд Балогардон ҳазратлари кароматлари билан мисли тўфон учиб келаётган ул ғумай бошоғини ушлаб қоладилар. Бу ҳалокат хасчўпини Амир Темур ҳузурига олиб боради ва Сайид Али Ҳамадонийнинг ғазаби келганлиги, унга Кўлоб мулкини бериб, истагини бажо қилиш лозимлигини тушунтиради. Йўқса, амирнинг ҳалок бўлишини айтади.

Амир Темур рози бўлмайди. Сайид Али Ҳамадоний ҳазратлари яна бир ғумай бошоғини Самарқанд тарафга ирғитади (Соҳибкаромат авлиё тарафидан отилган бу хасчўп - ғумай бошоғи ўлим ўқи каби эди гўё). Баҳоваддин Балогардон бобо бу марта ҳам кароматлари ила бу «ўқи»ни қайтарадилару Амир Темур ҳузурига бориб: «Амирим, кейинги «ўқ»ни қайтаролмайман. Ва у «ўқ» ҳақиқатда Сизни ҳалок қилгай… Шунинг-чун, Сайид Али Ҳамадоний истагини бажо қилгайсиз», - дейди.

Ноилож қолган амир Кўлоб мулкини Сайид Али Ҳамадоний ҳазратларига хатлаб бериш билан бирга, ўз фарзандларидан бирини ҳам унинг хизматига сафарбар этган эканлар…

***

khodjaКўлоб шаҳри чеккароғида Тўдакавш, деган қишлоқ бор. Бу қишлоқнинг бундай номланишини ҳар ким ҳар хил таъбирлайди. Аммо, қишлоқ аҳли кексаларининг айтишларига кўра, Мир Сайид Али Ҳамадоний ҳазратларининг турли минтақалардан келувчи муриду ихлосмандлари шу қишлоқ орқали Ҳазратнинг зиёратига етишаркан ва шу кишлоққа етганларида азбаройи Ҳазратга ҳурматларининг баландлиидан ковушларини ечиб, пойи пиёда шаҳарга кирарканлар…

Ривоят қилишларича, бу қишлоқда ковушлар тўдаланиб, уюлиб қолганлигидан уларнинг ҳисобини олиш амри маҳол бўлиб қоларкан. Шу боис, вақт ўтиши билан бу қишлоқ тўдакавш, яъни ковушлар тўдаси, ковушлар уюми деган номни олган экан.

***

Ривоят қилинишича, Кўлоб шаҳрининг шимол тарафида, шаҳардан тахминан 5 километрлик масофада жойлашган Сангпар қишлоғи номланиш воқеаси ҳам Мир Сайид Али Ҳамадоний ҳазратларига боғлиқ эмиш. Ҳазрат мақбарасига зиёратга келувчилар ушбу мавзега етиб келишгач, ҳурмат ва одоб юзасидан отларидан тушишиб, пойи пиёда шаҳарга киришарди. Йўлда бирор ножўя сўз айтиб қўймаслик эҳтиётидан қамчинларини тишлаб олиб, зикри Худованди Жалил ила машғул бўлиб, йўлга равона бўлур эрдилар.

Иттифоқо, бир неча нафар тоғлик киши имтиҳон ниятида бу мавзега етишишгач, отларидан тушмай, йўлга равона бўлдилар. Дафъатан тепаликдан улар бошига тош ёғила бошлади. Отлиқлар хатоларни англаб, зудлик билан отдан тушадилар ва қамчинларини  тишлаб, зикри Худованди Жалил бирла ул Ҳазрат мақбаралари сари равона бўладилар.

Сўнгсўз: улуғлар қадрига улуғлар етади, дейди доно халқимиз. Муҳтарам Президентимиз Эмомали Раҳмон Жаноби олийлари Хўжанддаги ўша машҳур XVI сессияда мамлакат раҳбари этиб сайланган кундан буён жуда кўп хайрли ва эзгу амалларга қўл урдилар. У киши раҳбарлигининг дастлабки йилларидаёқ ўтмиш аждодларимиз орасидан етилиб чиққан улуғ алломалар номини юксак кўтариб, уларнинг қатор юбилей тўйларини ўтказишга муваффақ бўлдилар ҳам. 1994 йили Мир Сайид Али Ҳамадоний ижоди ва фаолияти ўрганилган бўлса, 1996  йили эса, ажойиб мутафаккир шоир Камол Хўжандий ҳазратларининг 650 йиллик юбилей санаси, ижодий фаолиятини ўрганиш йили сифатида хотираларда мангу из қолдирди. Мана, яна мамлакатимизда Шарқ улуғ мутафаккири, мутасаввиф  олим,  Парвардигор дўстларидан бири Мир Сайид Али Ҳамадоний ҳазратлари 700 йиллик тўйини қайд қилиш тадориги кўрилмоқда. Ҳа, халқимиз бежиз айтмаган… Дарҳақиқат, улуғларини улуғлаётган муҳтарам Президентимиз шони ва у бошқараётган мамлакат шуҳрати, аллақачон, дунё бўйлаб машҳур бўлди ва бундан кейин ҳам машҳур бўлаверади, иншооллоҳ!

 

А. Саидов тайёрлади.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Май 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Асрларга татигулик лаҳзалар

 

Ёхуд Миллат пешвоси раҳбарлиги остида амалга оширилган бунёдкорликлар хусусида

Роппа-роса 27 йил муқаддам тожиклар давлати мустақилликка эришиб, ўз герби, байроғи, мадҳияси ва ҳудудий бирлигига эга бўлди. Бу, халқимиз учун чиндан ҳам олий туҳфа эди, десак янглиш эмас.

Аммо истиқлолиятнинг илк йилларида Парвардигорнинг бу бебаҳо неъматига ношукрлик қилганлар ҳам топилиб, мамлакат баъзи ноҳияларида тўполонлар чиқишига сабаб бўлдилар ва шунда мустақил давлатимиз

Муфассал...

Яхши қўшничилик тамойиллари

 

Улуғ устоз Абдулла Қодирий айтганларидек, мозийга қайтиб иш кўриш хайрлидир. Зотан, киши мозийдан ибратланиб, ўзининг келажаги учун яхши ва мустаҳкам пойдевор қуриши мумкин. Айниқса, бу икки мамлакатнинг ўзаро муносабатларига тегишли бўлса, унда бу пойдевор то қиёмат пойдор бўлади, ё насиб!

Илдизи тарих қаъридан сув ичган тожик-ўзбек дўстлигига янги аср

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2086919

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8151742
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1262
2101
9668
8112414
1262
89570
8151742

Сизнинг IPнгиз: 3.21.35.68
Бугун: 01-05-2025 12:20:18

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015