Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 06 Август 2015 Кӯришлар: 1864
Печат

 

prezident5 август куни мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон Тоғли Бадахшон мухтор вилояти ва республика бошқа ноҳияларида юз берган табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш жараёнига бағишланган Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг кенгайтирилган мажлиси чоғида масъул шахсларга аниқ топшириқлар берди.

Давлат бошлиғи бошқа шаҳру ноҳияларда неча йиллар аввал юз берган табиий офатлар катта ҳажмда моддий зарар етказгани ва мамлакат халқининг уюшқоқлиги билан унинг оқибатлари бартараф этилганини эслатиб ўтар экан, жорий йилнинг 16-20 июл кунлари юз берган табиий офат оқибатлари ҳам қисқа муддатда бартараф этилиши, режага мувофиқ 6 ноябргача жабрланганлар турар жойлар, рўзғор ашё ва асбоблари ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланишига ишонч билдирди. Шу билан бирга, ижтимоий иншоотлар, йўлу кўприклар, электр узатиш линиялари ва зарар кўрган бошқа иншоотлар қайтадан тикланади.

Шунинг бараварида, ҳар бир зарар кўрган шахс, кичкина боладан тортиб, катта ёшдагиларгача қишки-ёзги кийим-кечак, ҳар бир оила рўзғор асбоблари, уй жиҳозлари, музлаткич, телевизор, гиламу кўрпача, ошхона буюмларидан ипу игнагача таъминланиши кераклиги таъкидланди.

Ҳар бир зарар кўрган оила олти ойгача бўлган муҳлатда озиқ-овқат маҳсулотлари ва олдинда турган қиш фаслида кўмир ҳамда иситиш асбобу жиҳозлари билан таъминланиши зарур, деб ҳисобланди.

Янги ўқув йили яқинлашганини ҳисобга олган ҳолда, масъул шахсларга жабрланган оилалар фарзандлари таълим билан қамраб олиниб, ўқув қуроллари, мактаб кийим-кечаклари ва таълим учун бошқа зарур шароитлар билан ўз вақтида таъминланиши тўғрисида кўрсатма берилди.

Эслатиб ўтиш жоизки, жорий йил июл ойида обу ҳавонинг исиб кетиши натижасида дарёлар сатҳи кўтарилиб, мамлакат бир қатор шаҳру ноҳиялари, жумладан: Шуғнон, Ванж, Дарвоз, Рўшон ва Рашту Тожикобод ноҳиялари катта моддий зарар кўрди ва одамлар ҳам қурбон бўлди. Бу табиий офатдан етган моддий зарар 600 миллион сомонийни ташкил қилди.

Рўй берган ҳодисалар билан бевосита танишиш мақсадида жорий йилнинг 28-31 июли кунлари мамлакат Президенти Эмомали Раҳмоннинг Тоғли Бадахшон мухтор вилоятига иш сафари ташкил этилган бўлиб, халқ турмуш шароити ва табиий офатдан зарар кўрган иншоотларни мувозанатга келтириш учун бир қатор тезкор тадбирлар амалга оширилди.

Жумладан, Тоғли Бадахшон мухтор вилояти ва Рашту Тожикобод ноҳияларида табиий офат оқибатларини бартараф этиш давлат комиссияси таъсис этилган бўлиб, зарар кўрган аҳоли вақтинча яшаш жойлари билан таъминланди. Шунингдек, турар жой манзиллари қуриш учун хавфсиз мавзелардан ер участкалари ажратилиб, бугунги кунда уйлар қурилиши тез суръатда давом этаяпти.

Чунончи, электр энергияси, ичимлик суви билан таъминлаш, электр узатиш линиялари, йўллару кўприкларни қайта тиклаш ва зарар кўрган аҳолига ёрдам кўрсатиш учун барча тегишли ташкилоту идоралар сафарбар қилинган бўлиб, зарур инфратузилмаларни қайта тиклаш йўлида барча имкониятлар ишга солиняпти.

Табиий офат оқибатларини бартараф этиш давлат комиссияси раиси маълумотига биноан, ҳозир мамлакат Ҳукуматининг навбатдан ташқари мажлиси қарорлари ва Давлат бошлиғининг топшириғу кўрсатмалари ижроси жараёни назорат остида турган бўлиб, танланган мавзеларда ўз вақтидаги тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ҳозир вилоят шаҳру ноҳиялари аҳолиси электр энергияси, озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа зарур шароитлар билан таъминлангандир ҳамда зарар кўрган барча оилаларга Давлат бошлиғининг бир вақтлик ёрдами ва бошқа хайрия ёрдамлари етказилди.

Мамлакат Ҳукуматининг кенгайтирилган мажлиси Ҳукумат аъзолари, Президент қошидаги комитету агентликлар раҳбарлари, республика муассасаю идоралари, Миллий банк, «Амонатбонк» давлат молия муассасаси, тижорат банклари, ташкилоту корхоналар ва бошқа масъул шахслар иштирокида бўлиб ўтди.

Мажлисда қуйидаги масалалар муҳокама қилинди:

-Тоғли Бадахшон мухтор вилояти, Рашту Тожикобод ноҳиялари ва мамлакат бошқа мавзеларида юз берган табиий офатлар оқибатларини бартараф этишга доир ишлар ҳолати;

-Бюджет маблағларидан тежамкорлик ва мақсадли равишда фойдаланиш ҳамда жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози туфайли иккинчи даражали харажатларни камайтириш;

-Янги ўқув йилига ҳар томонлама тайёргарлик;

-Ижтимоий иншоотлар ва аҳолини 2015-2016 кузги-қишки мавсумга тайёрлаш.

 

«Ховар» ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Июн 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

Йўллар қурилиши – ободлик омили

 

Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Тожикистон Республикаси Олий Мажлисига Паём юбориши 17 йилдирки, анъанага айланди. Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг навбатдаги Паёми ҳам ўз мазмун-мундарижаси билан ўтган 2017 йил таҳлили ва жорий 2018 йил режаларини белгилаб берди.

Тожикистон Ҳукумати мустақиллик йилларининг дастлабки давриданоқ

Муфассал...

ОНА – МЎЪЖИЗАВИЙ ХИЛҚАТ, ОНА МУҚАДДАС ЗОТ…

 

Тожикистон Халқ шоири Камол Насрулло ёш ижодкорлар билан бир учрашувида жуда ажойиб гап айтганди: - "Она, Ватан ҳақида шеър ёзиш - жуда қийин. Чунки қалам яралибдики, шоирлар Онани куйлайди, Ватанни мадҳ этишади…"

Таниқли шоирнинг фикрига қўшилган ҳолда Она ҳақида ёзиш учун, Онадек муқаддас инсонни тараннум этмоққа, Она сингари буюк шахсни алқамоққа кишининг кўксида меҳр-мурувватга лиммо-лим юрак уриб турмоғи лозим бўлса керак дейман.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2414380

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9636990
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1112
2961
4073
9612376
4073
132053
9636990

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.232
Бугун: 02-06-2026 06:40:00

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015