Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 09 Июл 2015 Кӯришлар: 2217
Печат

 

rahmonМамлакатимиз Президенти Эмомали Раҳмонга Брюссел шаҳрида амал қилаётган Халқаро ва стратегик тадқиқотлар Европа маркази академиклари кенгаши қарори билан мазкур марказ фахрий профессори унвони берилди.  

XXI аср башариятни хавотирга солиб, уни ташвишлар «коми»га тортиб борувчи кўнгилсиз воқеалар гирдобига рўпара келиб қолди.

Террорчилик, экстремизм…

Жоҳиллик замиридан ўсиб чиққан, зулумотга йўғрилган бундай ҳаракатлар дунё тинчликсевар ҳамжамиятининг оромини бузди. Унинг осойишта ҳаётига жаҳолат уруғини қадаб қўйди.

Инсоният бугун устувор тинчликка асосланган тотув ҳаёт истайди.

Афсуски, айни пайтда дунёнинг «оловли нуқталари»га айланган Ироқ, Сурия, Миср, Ливан ва Афғонистонда рўй бераётган қонли воқеалар: тинч аҳолининг, хусусан, аёллар ва болалар, қарияларнинг ноҳақ қурбон бўлаётгани, охири кўринмас харобаликлар башариятнинг тинчликка бўлган эҳтиёжини кучайтирди, тинчликнинг бебаҳо неъматлиги исбот талаб қилмайдиган аксиома эканлигини яна бир бор ҳаётий далиллар билан исботлаб турибди…

Бундай кўргуликларнинг азоб-уқубатини Тожикистон халқи ўтган асрнинг 90-йилларида ўз танасида тотиб кўрди.

Ота болага, ака укага қарши турган, қурол ўқталган йиллардаги воқеалар олди олинмаганида, ким билади, дейсиз?!. Оқибат элимиз, юртимиз бошига қандай бадбахтликлар тушарди.

Демак, миллий бирликка асосланган тинчлик кафолатигина Тожикистон халқларини кулфатлар «жари»га қулашдан қутқариб қолди.

Ана шундай мудҳиш лаҳзаларда тақдир тожикистонликлардан меҳрни дариғ тутмади.

- Мен сизларга тинчлик олиб келаман!- дея лафз қилган, тинчликнинг оқил ва жўмард меъморига йўлиқтирди.

Тинчлик ўрнатиш йўлида чекилган беҳисоб заҳматлар, пировард натижаси, ўзининг шириндан-шакар меваларини берди.

Давлатимиз бошлиғи муҳтарам Эмомали Раҳмон олиб борган донишмандона сиёсат ўлароқ у талотумларга барҳам берилди, ўз Ватанининг бир сиқим тупроғига зор, ўзга юртларда қон қақшаб юрган миллионлаб қочоқлар ғарибликнинг балосидан сақлаб қолинди.

Мамлакатимизда олиб борилаётган «очиқ эшиклар» сиёсати бугунги кунда Тожикистоннинг дунё сиёсат майдонида тинчлик ўрнатиш бобида ўз ўрни ва овози, мукаммал тажрибаси борлигини кўрсатди.

Яқинда, мамлакатимизда Миллий бирлик куни байрамининг кенг нишонланиши арафасида Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмонга Брюссел шаҳрида амал қилаётган Халқаро ва стратегик тадқиқотлар Европа маркази академиклари кенгаши қарори билан мазкур марказ фахрий профессори унвонининг берилиши фикримизнинг ҳаётий далилидир.

Дунёнинг кўзга кўринган сиёсий таҳлилчилари Халқаро ва стратегик тадқиқотлар Европа марказининг Тожикистон Республикаси Президентига берган фахрий профессор унвонига ўз муносабатларини билдириб:- Тинчлик ҳомийсига берилган муносиб унвон, - дея таъкидладилар.

Халқаро ва стратегик тадқиқотлар Европа маркази илмий ходимлари ўтган асрнинг охирларида Тожикистонда ўрнатилган тинчлик жараёнини обдан ўрганиб, атрофлича таҳлил қилиб чиқдилар. Ва бундай тинчлик ўрнатишнинг инсонпарварликка асосланган сиёсий усулини дунё миқёсидаги нодир тажриба, деб баҳоладилар.

Жаҳоннинг тинчлик беқарор бўлган минтақаларида бу тажрибадан фойдаланишни тавсия қилдилар.

Европа Иттифоқи қошида амал қилаётган бу олий сиёсий таҳсил муассасаси 1985 йилда таъсис этилган бўлиб, давлатларнинг Фавқулодда ва Мухтор элчиларига, шунингдек, ёш дипломатларга, Европа Иттифоқи тизимлари ходимларига, НАТО ҳамда бошқа халқаро ташкилотлар намояндаларига сиёсат, халқаро муносабатлар, тараққиёт сиёсати ҳақида олий маълумот берувчи илм даргоҳидир.

 

Абдуҳафиз МИРЗААҲМЕДОВ, «Халқ овози».

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

Булҳавасдай турфа дилбарҳажрида оҳлар чекиб...

 

Одамийлик келмагай то нафс ила жанг бўлмаса,

Барча ёлғон ичу тошинг токи якранг бўлмаса.

 

Кетмагай дилдин ғубори ҳар хатоким айладинг,

Гар чекиб афсус-надомат бирла тавбанг бўлмаса.

Муфассал...

Миллат пешвосининг бунёдкорлик сиёсатини қўллаб…

 

Тожикистон ичимлик сувига бойлиги билан дунё мамлакатлари орасида етакчи ўринлардан бирини эгаллайди. Сув бор жойда ободлик ва тараққиёт бўлади. Парвардигор томонидан бандаларига неъмат қилиб берилган сув ва унинг хусусиятлари тўғрисида асрлар оша гапириб келинади. Айни замонда, дунёнинг турли ҳудудларида сув танқислиги кузатилаётир, айниқса, Африка қитъаси мамлакатларида бу ҳолат кўзга яққол ташланади.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2528091

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10024546
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1692
3521
21262
9980795
60516
100591
10024546

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.139
Бугун: 18-09-2026 07:04:54

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015