Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 28 Май 2015 Кӯришлар: 2075
Печат

 

romit26 май куни мамлакат Президенти, Тожикистон Республикаси Қуролли кучлари Олий бош қўмондони Эмомали Раҳмон Ваҳдат шаҳридаги Ромит дараси Марғоб мавзесига ташриф буюриб, мамлакатнинг бу баланд тоғли минтақасида жойлашган тоғли ҳарбий полигонни фойдаланишга топширди.

Давлат бошлиғи, мамлакат Қуролли кучлари олий Бош қўмондони Эмомали Раҳмонни Ваҳдат шаҳри Ромит дараси Марғоб мавзесида барча қудратли ва ҳарбий тузилмалар раҳбарлари ҳамда Ваҳдат шаҳри раҳбарияти кутиб олишди.

Мамлакат Президенти рамзий лентани кесиб, ҳарбий қисмлар ва махсус қудратли тузилмалар машғулот ўтказишларига мўлжалланган тоғли ҳарбий полигонни фойдаланишга топширди.

Давлат бошлиғи: «Тожикистон тоғли мамлакат ҳисобланади. Зеро, унинг 93 фоиз ҳудуди тоғлардан ташкил топган. Шунинг учун, ҳарбий қисмлар ва қуролли тузилмаларнинг тоғли минтақалардаги тайёргарликларига алоҳида эътибор қаратиш муҳимдир»,- дея қайд қилди.

Тоғдаги машғулотлар жойи билан танишув жараёнида, хусусан, бу ерда узоқ ёки мунтазам жойлашув, тоғли тайёргарлик бўйича турли машғулотлар, жумладан, мушкул тоғ шароитида алпинизм, жисмоний ва руҳий тайёргарликни ташкил этиш ва ўтказиш, қамал шароити ёки таъминлаш марказларидан узоқда тирик қолиш ҳамда яккакураш ва спорт  турлари, турли ўқотар қуроллардан машғулотлар ўтказиш учун барча шароитлар яратилгани таъкидланди.

Бундан ташқари, бу ерда ҳордиқ чиқариш, яшаш ва маданий тадбирлар ўтказиш учун шароитлар муҳайё қилинган.

Таъкидлаш жоизки, мазкур ҳарбий тоғли полигонда яқин вақтларда Тожикистон ва Хитой ички ишлар органлари ички қўшинлари ва махсус қисмлари биргаликдаги машғулотлари ўтказилади. Уни Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар ички ишлар вазирлари кузатиб боришади.

Полигон бундай катта миқёсли машғулотларни ўтказиш учун ҳар томонлама мослашганлиги таъкидланди. Бундан ташқари, мавзенинг ўзи ҳам ҳарбий тоғли машғулотларни ташкил этиш ва ўтказиш, ҳарбий хизматчилар жисмоний ва руҳий чиниқишларини ошириш учун жуда қулайдир.

Давлат бошлиғи Эмомали Раҳмон барча ҳарбий ва қуролли тузилмаларга бу мавзе имкониятларидан ўзларининг махсус ва алпинистик тайёргарликлари йўлида кенг фойдаланиш топшириғини берди.

Ички ишлар вазирлиги ва Ваҳдат шаҳри масъул шахсларига сояли, манзарали ва мевали дарахтлар кўчатларини ўтқазиш орқали бу манзарали тоғ мавзесида ўрмон хўжалиги тикланишига ҳисса қўшиш топшириғи берилди.

«Ховар» ТМАА. 

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Июл 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
    1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31    

МАҚОЛАЛАР

Ажиб дунё

 

Шайтон каби болалаб кетган,

Ҳийлаларда шайтонга етган.

Баъзилари виждонин сотган,

Ғурури йўқ, илдизлар отган.

Айт, бу қандайин ажиб дунё!

Муфассал...

Сувдан оқилона фойдаланиш – миллий тараққиёт асоси

 

«Жорий йилнинг йигирма иккинчи мартиХалқаро сув захиралари кунида бизнинг сув соҳасидаги тўртинчи халқаро ташаббусимиз – 2018-2028 йиллар - «Сув устувор тараққиёт учун» халқаро амалиёт ўн йиллиги татбиқи Давлат бошлиғининг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясида Давлат раҳбари иштироки билан бошланди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2472703

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9841074
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2796
3953
22301
9794249
85384
122773
9841074

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.243
Бугун: 25-07-2026 11:59:43

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015