Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 02 Апрел 2015 Кӯришлар: 2099
Печат

 

bahoriy bayramТожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон халқаро Наврўз байрами иккинчи сессиясида чиқиш қилар экан, бу кун ориёий халқлар ва дунёнинг турли минтақалари кўп сонли миллатларининг қадимий байрами эканлигини эслатиб ўтди. Давлатимиз бошлиғи Наврўз дўстлик, биродарлик, бирлик, жипслик, тинчлик, барқарорлик,  гуноҳларни кечириш, қалбларни гина-кудуратлардан тозалашни тарғиб қилиб, баҳор ва экин-тикин ишларининг бошланиши, гуллаб-яшнаш ва шамсий янги йили кириб келганини билдиришини таъкидлади.

Бир неча минг йиллар аввал бу байрам оламшумул шарафга эга эди. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеяси томонидан Наврўзнинг халқаро байрам, деб эълон қилиниши бу қадриятларга эҳтиром белгиси ҳамда Наврўзни байрам қилувчи Тожикистону бошқа мамлакатларнинг ёруғлик ва янгиликка интилишлари натижаси ҳисобланади.

Жорий йилнинг 19 марти куни мамлакатимиз Президенти Эмомали Раҳмон  иштирокида пойтахтдаги «Кохи Наврўз» мажмуасида  мазкур халқаро байрамга бағишланган тантанали йиғилиш бўлиб ўтди. Бу байрамона тадбирда иштирок этиш учун ҳукумат, парламент, меҳнат жамоалари вакиллари, Душанбе шаҳрида аккредитацияси бўлган дипломатлар таклиф қилинди. Шунингдек, санъат усталарининг байрамона концерти ташкил қилинди.

Наврўз байрами – баҳорий тенгкунликни тожикистонликлар ўзига хос хурсандчилик ва интиқлик билан кутиб олишади. Бу кунларда янги ҳаётнинг уйғониши ҳис этилади. Табиат ва кишилар қиш билан хайрлашадилар. Бу байрамлар республикамизда дам олиш кунлари саналади.

Бироқ, ҳамма ҳам баҳорнинг кириб келишини байрам ҳисобламайди. Маҳаллий исломчилар Наврўзни миллий байрам сифатида қабул қилишмай, бу ёрқин кунни бошқалар учун зулматга айлантиришга уринишади. Ислом дини ва қонунга риоя этувчи мусулмонларга қарши бўлмаган мустақил давлатимиз алоҳида диний етакчилар раҳбарлигидаги курашувчан кўринишларга ҳушёр муносабатда бўлади. Шундай кимсалардан бири Наврўзни байрам қилиш тақиқланган, мусулмонлар учун ҳаром эканлиги тўғрисида лоф уради. Аввал у Григориан тақвими бўйича  Янги йилнинг кириб келишини нишонлашни ҳам инкор қилган ҳамда аёлларни баҳор бошида келадиган уларнинг касбий баҳорий байрами – Оналар кунидан маҳрум этишга ҳам уриниб кўрганди.

Ёши, миллат ва эътиқодидан қатъий назар, аксарият фуқароларнинг севимли баҳорий байрамларига қарши чиқиш қилар экан, исломчилар жамиятда атайлаб фитна уюштириш: мусулмонлар ва даҳрийларни, мухолифат ва ҳукуматни бир-бирига қарши қилиш; жамиятни халқ анъаналаридан маҳрум қилиш; миллионлаб кишилар рамзий тақвимий байрамларини навбатдаги фуқаролик қарама-қаршилигига айлантиришга ҳаракат қилиб келишмоқда. Радикал айирмачилар гарчи Янги йил ва Янги кун неча ўн йиллар давомида тожикистонликлар учун халқ байрамига айланиб улгурган бўлса ҳам Янги йил байрамини христиан дини, Наврўзни эса мажусийлар анъаналари билан асоссиз боғлаб, уларга нисбатан салбий муносабат билдиришади. Аҳолининг катта қисми  диний ва миллий маросимларни инкор этмаган ҳолда, мустақиллик даври анъаналари ва урф-одатлари билан ҳамоҳанг яшаб келишмоқда.

Республика бу байрамларни нишонлашга тайёргарлик кўра бошлаганда алоҳида диний арбоблар ҳар доим иғвогарона баёнотлар билан чиқиш қилишади. Бу эса радикал шахслар томонидан диний ва ижтимоий душманликни учқунлантиришга туртки сифатида баҳоланади.  Бундай мурожаатлар республика аҳолисига навбатдаги  кўнгил совуши ва исломчиларни қабул қилмасликка сабаб пайдо қилади.

Тожикистонда Наврўзни қайд этишда мажусийлар байрами, деб қаралмайди.  Бу байрамни халқ севади ва кутади. Айнан шу кунлари меҳнат муҳожирларининг Россиядан совғага жўнатган маблағлари ҳажми ошади. Муқим яшовчи фуқаролар Наврўз байрами арафасида байрамона дастурхон учун харид қилишиб, йилнинг файзли бўлишини ният қиладилар.  Бу ҳолатда сумалак – муаммо эмас, балки мафкуравий қарама-қаршиликка сабаб бўлади. Мусулмонлар ва номусулмонлар, эътиқодлилар ва даҳрийлар, ёшлар ва катта ёшдагилар, қора ҳижобга ўранганлар ва «Наврўз маликаси» каби ёрқин атлас либос кийганлар ўртасида жанжал чиқириш учун сабаб бўлади.

Халқ томонидан минг йиллар давомида ташкил топган анъаналар – бу миллий тарихнинг бир қисми ҳисобланади.  Алоҳида шахслар истаги ёки хусусий қарорлари билан уларни бекор қилишнинг имкони йўқ. Бу байрамга рози бўлмаган шахсларнинг тантанани рад этиш учун  фуқаролик, конституцион ҳуқуқлари бор. Аммо, халқнинг баҳор байрамларини кутиб олишларига халақит бериш учун эса ҳеч қандай ҳуқуққа эга эмасдирлар.

Азиза Сафарова.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Июн 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

Илғор пахтакорларга – енгил автомашиналар

 

Суғд вилояти пахтакорлари янги йилни ёруғ юз билан кутиб олишмоқда. Улар 2018 йил учун белгиланган пахта етиштириш режасини 112 фоиздан орттириб ижро этишди. Гарчи жорий йилда айни ғўза ҳосил тугиши пайтида ҳаво қаттиқ исиб кетиши, сув етишмовчилигига қарамасдан, агротехника қоидаларини моҳирона ишга солган вилоят пахтакорлари мўл ҳосил етиштиришга ва уни нобуд қилмасдан йиғиб-териб олишга муваффақ бўлишди.

Муфассал...

Тожикистон Республикаси Президенти, Миллат пешвосининг Олий Мажлисга Паёми

 

2019 йил 26 декабр, Душанбе шаҳри.

Ҳурматли Миллий мажлис аъзолари ва Намояндалар мажлиси вакиллари! Азиз ватандошлар!

Ўтаётган йил мустақил Тожикистон тарихида халқимиз эришган ютуқлар ва илгарилашлар билан яна бир муваффақиятли йил сифатида қайд этилади.

"2030 йилгача давр учун Тожикистон Республикаси миллий тараққиёт стратегияси" ва "2016-2020 йиллар учун Тожикистон Республикаси ўрта муддатли тараққиёт дастури" доирасида

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2428768

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9692924
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
538
3604
4142
9654609
60007
132053
9692924

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.24
Бугун: 16-06-2026 04:16:56

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015