Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 06 Феврал 2015 Кӯришлар: 2261
Печат

 

rogunМамлакатимиз Энергетика ва сув захиралари вазири Усмон Усмонзода матбуот анжуманида Бутунжаҳон банки томонидан Роғун лойиҳасини амалга ошириш бўйича келгусидаги режалар айрим механизмлари етиб келганини маълум қилди. Унинг айтишича, Тожикистон Республикаси Ҳукумати тегишли вазирлик ва идораларга таклиф этилган механизмлар билан танишиш ва ўз хулосаларини тайёрлашни топширган. Шундан сўнг, Ҳукумат ушбу лойиҳани амалга татбиқ этиш йўналишида навбатдаги қадамни аниқлайди.

Таъкидлаш жоизки, 2014 йилнинг августида халқаро экспертлар кўп йиллик тадқиқотларни якунлашиб, Роғун ГЭСи қурилиши лойиҳасига ижобий хулоса беришди. Шу лаҳзадан эътиборан, ахборот майдонида бу электростанция қурилиши ҳақидаги «ҳамма жойни сув босиши», «қурғоқчилик, «минтақа табиатининг кескин ўзгариши» каби сиёсий афсоналар уйдирма ва ёлғон хабар мақомини олди.

Роғунга қарши қаратилган ахборот кампаниясидан ҳам экспертиза натижасигача мантиқий хулосага келиш мумкин эди. Бироқ, бунинг учун битта оддий асос бор  - ҳудудида гидроэлектростанция қурилаётган Тожикистон  унинг ишончли ва хавфсиз эканлигидан бошқа мамлакатлардан ҳам кўпроқ манфаатдор ҳисобланади.  Чунки Тожикистон Республикаси учун бу, энг аввало, мамлакат келажаги, унинг иқтисодий тараққиёти, энергетик мустақиллик ва ривожланаётган «Central AsiaSouth Asia» трансминтақавий энергетик тизим мақомини берувчи глобал умуммиллий лойиҳалардан биридир.

Марказий Осиё мамлакатларидан бирининг  тажовузкорона позициясига қарамасдан, Роғун ГЭСи лойиҳасига нуфузли халқаро ташкилотлар томонидан «яшил чироқ» кўрсатилиши ва Тожикистоннинг бир қатор шериклари томонидан қўллаб-қувватланиши мазкур лойиҳани амалга ошириш геоиқтисодий аҳамиятга эга эканлигини кўрсатади. Роғун ГЭСи минтақалараро шаклланаётган савдо-иқтисодий муносабатлар муҳим омилидир. Электростанциянинг ишга туширилиши бутун Марказий Осиё минтақаси ва унга чегарадош мамлакатлар энергетик ва саноат тараққиётига қаттиқ туртки бериб, ўз навбатида, аҳоли учун янги иш жойлари яратиш, давлатлараро ва минтақалараро маҳсулот айирбошлашни кенгайтириш, қурғоқчилик йилларида суғориш учун керакли миқдорда сув билан таъминлашга ҳисса қўшади. 

Бу шароитда Роғун ГЭСи минтақада интеграция ва иқтисодий тараққиёт омилига ҳам айланиши мумкин. Мазкур лойиҳани амалга оширишда халқаро ҳамжамият ҳаракат кучларини бирлаштириш  барча иштирокчилар учун тўғридан-тўғри фойда келтириб, Роғун ГЭСидан умумий манфаат учун фойдаланишни таъминлаш кафолатини яратади.

Тожикистон учун лойиҳани амалга татбиқ этиш иккита бир-бири билан боғлиқ вазифани ҳал этишдир.

Биринчидан, бунёд этилаётган иншоот хавфсизлиги, шунга мувофиқ,  унинг ишончли ва узоқ муддат хизмат қилишини таъминлаш. Республикада бу каби йирик гидроэлектростанциялар қурилиши бўйича тузилма ва тажрибали мутахассисларнинг йўқлиги ҳисобга олинган ҳолда, хориждаги таниқли муҳандис-қурилиш компанияларининг  мутахассислари ишга жалб этилади.

Иккинчидан, Тожикистон Республикаси миллий манфаатлари ҳисобга олиниб, лойиҳани молиявий таъминлаш масаласини мақсадга мувофиқ ҳал этиш зарур. Бу ерда Роғун ГЭСи геоиқтисодий аҳамияти сармоядорлар учун ҳар қандай тижорат хавфини инкор қилиб, шу билан бир вақтда Тожикистоннинг мазкур стратегик иншоотга эгалик ҳуқуқи ҳар қандай вазиятда ҳам ўзида қолиши керак.

Шу сабабли, молиялаштиришнинг энг қулай кўриниши Бутунжаҳон банки ҳисоботида Тожикистон Ҳукумати томонидан ўз-ўзини молиялаштириш, хорижий капитал иштироки, тижорат ёки экспорт агентликларидан имтиёзли ва кўп тарафлама қарзлар олиш эканлиги таъкидланган. Молиялаштириш бундай кўриниши қулай шароит яратиш, стратегик активлар устидан хорижий назоратдан қочиш ҳамда барча қирғоқбўйи давлатларни келишилган шартларга риоя этилиши кафолати билан таъминлаш учун кенг халқаро иштирокка чақириши мумкин.

Мамлакат Президенти Эмомали Раҳмоннинг Олий Мажлисга йўллаган Паёмида иқтисодиёт энергетика тармоғини ривожлантириш ишларини тезлаштириш Ҳукуматнинг жорий йилги фаолияти истиқболли йўналишларидан бири сифатида айтиб ўтилди. БМТ Бош ассамблеяси янги Резолюциясига мувофиқ, 2015 йили Душанбе шаҳрида олий даражадаги халқаро конференция ўтказилиши режалаштирилмоқда. Бундан мақсад, ер шарида ичимлик  суви етишмаслиги глобал муаммоларини кўриб чиқиш, керакли жавоб чоралари  қабул қилиш, сув билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишда ҳамкорликнинг яратувчанлик ғояларини илгари суришдан иборат. Бу минтақа мамлакатлари устувор тараққиётини таъминлаш ва унинг халқи ёрқин келажаги учун ўтказилади.

Бу ташаббус яна бир бор Тожикистоннинг келишмовчиликларни ҳал этиш дипломатик йўлларини излаш ва сув-энергетик соҳасида минтақавий ҳамкорликларни йўлга қўйишга интилишидан гувоҳлик беради. Бу гал вазиятни ўзгартиришнинг уддасидан чиқиб, қўшнилар билан бу йўналишда ўзаро қабул қилинган йўналишларни ишлаб чиқиб бўладими ёки йўқми, буни конференция натижаси кўрсатади.

Албатта, Роғун ГЭСи ҳар қандай вазиятда ҳам қурилади. Бироқ, бу муҳим иншоот қурилишида минтақанинг барча манфаатдор мамлакатлари иштирок этишса, нур устига аъло нур бўларди.

 

Карим Воҳидов.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Март 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 31          

МАҚОЛАЛАР

«Восе қўзғолони» - янги сайёҳлик йўналиши

 

Тинчлик   ва миллий бирлик   асосчиси – Миллат пешвоси муҳтарам     Эмомали Раҳмон 2018 йилнинг декабр ойида мамлакат Олий Мажлисига йўллаган Паёмида 2019-2021 йилларни – Қишлоқлар, сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йиллари, деб эълон қилиш таклифини киритди. Паёмда келганидек: - «2018 йилнинг Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили, деб эълон қилиниши халқ ижтимоий-иқтисодий ҳаётида

Муфассал...

ҚИССАДАН ҲИССАЛАР

 

Ўзим билан суҳбат

-Нега ёзасан, Раъно?

-Нега ёзмайин?

-Ахир, шоиру ёзувчилар шунчалар кўп ёзишди-ку…

-Тўғри айтасан, лекин мен ҳам ёзишим керак.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2340166

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9284154
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
323
3374
3697
9254797
57169
109364
9284154

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.139
Бугун: 17-03-2026 02:19:57

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015