Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 10 Октябр 2019 Кӯришлар: 1507
Печат

 

til 20194 октябр куни "Борбад" қасрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Тожикистон Республикаси Давлат тили куни муносабати билан ўтган тантанали йиғилишда иштирок этиб, нутқ сўзлади.

Давлат бошлиғи йиғилганлар, Тожикистоннинг шарафли халқи ва хориждаги ватандошларни 2009 йилдан буён 5 октябр куни нишонланиб келинаётган Давлат

тили куни муносабати билан табриклаб, давлат тилини юксак миллий қадрият ва унинг тараққиётини давлату жамият барча тузилмаларининг муҳим вазифаси дея атади.

til 2019 1Миллат пешвоси бу асил тилнинг бугунги ва келгуси ворисларини уни давлат, маданият, илм ва замонавий техникалар иш юритиш тили сифатида тоза сақлаш, ривожлантириш ва ҳар томонлама такомиллаштиришга ҳидоят қилди.

Давлат тили қоида, меъёрлари ва имлосига, хусусан, даврий матбуот, радио, телевидение, нашр муассасалари, ўқитувчилар, таълим, мактабгача таълим муассасалари масъуллари ва шунингдек, ота-оналар фарзандлар таълиму тарбиясида риоя этишлари зарурлиги таъкидланди.

Шунингдек, ёшлар бир нечта тилни ўрганишдан баҳраманд бўлишлари учун хорижий, хусусан, рус ва инглиз тилларини ўрганиш учун мамлакат мактабларида шароит яратилиши кераклиги қайд қилинди.

Тожикистон Республикаси Давлат тили куни муносабати билан тантанали йиғилиш санъаткорларнинг ранг-баранг маданий дастури билан давом этди.

«Ховар» ТМАА.

**

Тожикистон Президенти "Ал-жазира" телевидениеси мухбирига интервю берди

 

9 сентябр куни "Роғун" ГЭСи қурилиш майдонида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ГЭСнинг иккинчи агрегатини ишга туширгандан сўнг, Қатар давлатининг "Ал-жазира" телеканали мухбирига интервю берди.

Муҳим тарихий воқеа - "Роғун" ГЭСи иккинчи агрегатининг ишга туширилиши муносабати билан бу ерга ўнлаб маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларининг мухбирлари ташриф буюришди.

Суҳбат чоғида "Ал-жазира" телеканали мухбири Давлат раҳбари муҳтарам Эмомали Раҳмондан Тожикистоннинг энергетик салоҳиятини ривожлантириш, йирик "Роғун" ГЭСи аҳамияти, глобал иқлим ўзгаришининг таъсири, унинг салбий оқибатлари ва уларни бартараф этишда Тожикистоннинг бунёдкорлик чоралари, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, бошқа нуфузли ташкилотлар доирасидаги сув муаммолари билан боғлиқ халқаро ташаббуслари, ушбу муаммоларни ҳал этишда мамлакатимизнинг фаол ўрни ва роли, БМТнинг 2018-2028 йиллар - "Сув устувор тараққиёт учун" халқаро амалиёт ўн йиллиги резолюцияси қабул қилиниши, Тожикистоннинг минтақавий ҳамкорликлари ҳозирги ҳолати ва истиқболлари ҳақидаги саволларига атрофлича жавоб олди.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг глобал муаммоларни ҳал этиш, гидроэнергетика захираларидан самарали ва оқилона фойдаланиш, шунингдек, "Роғун" ГЭСи фаолиятининг бошланиши ва унинг иккинчи агрегатини фойдаланишга доир ташаббуслари жаҳон ҳамжамияти томонидан эътироф этилган.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Май 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Сохта гадолик ёки...

Баъзи кишиларга ҳайрон қоласан. Уларнинг қилаётган хатти-ҳаракатлари одамни ўйга толдиради.

Амалиёт ўташ мақсадида, «Шарқи озод» газета ва журналлар мажмуасига келар эканман, Давлат цирки кўприги муюлишида турган 25-30 ёшлар чамаси бир йигитга кўзим тушди. Йигитнинг қўл-оёғи соғ, билагида тоғни уриб, талқон қиладиган кучи бўлишига қарамай, тиланчилик қилиб ўтиргани аянчли ҳолат

Муфассал...

Оилавий муҳит – муҳим тарбия ўчоғи

 

Тинчлик ва миллий бирлик асосчисиМиллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон саъй-ҳаракатлари, Тожикистон шарафли халқининг ўз пешвоси олиб бораётган оқилона сиёсатини қўллаб-қувватлашлари самараси ўлароқ, юртимизда тинчлик ва осойишталик ҳукмрон. Жаҳон миқёсида мустақил Тожикистонимиз сайёҳлар ташрифи учун энг хавфсиз мамлакатлар сирасига киритилганлиги ҳам буни тасдиқлайди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2087044

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8151781
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1301
2101
9707
8112414
1301
89570
8151781

Сизнинг IPнгиз: 3.142.43.181
Бугун: 01-05-2025 12:35:12

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015