Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 20 Сентябр 2018 Кӯришлар: 2270
Печат

 

tainoti-kadr 201818 сентябр куни Миллат қасрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Тоғли Бадахшон мухтор вилояти раиси ўринбосарлари, Тоғли Бадахшон мухтор вилояти суд ва ҳуқуқ тартиботи органларида масъулиятли ва раҳбарлик лавозимларига тайинланган кадрларни қабул қилди.

Тожикистон Республикаси Президентининг Фармони билан Додихудозода Давлатмо Бахтибек Тоғли Бадахшон мухтор вилояти суди раиси вазифасидан озод этилиб, Усмонзода Шоғуфрон Тоғли Бадахшон мухтор вилояти суди раиси этиб тайинланди.

Тожикистон Республикасининг «Давлат ҳокимияти маҳаллий органлари тўғрисида»ги Конституцион қонунининг 20-моддасига биноан, Тожикистон Республикаси Президенти кўрсатмаси бўйича Тоғли Бадахшон мухтор вилояти раиси ўринбосарлари лавозимларидан озод этилиши ҳамда Тоғли Бадахшон мухтор вилояти раисининг биринчи ўринбосари этиб Мирзонаботов Алишер Худобердиевич, Тоғли Бадахшон мухтор вилояти раиси ўринбосарлари лавозимига Амирбекзода Назира, Иматшозода Анвар Иматшо ва Носиров Умеджонларнинг тайинланишига розилик берилди.

Шунингдек, Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тузилмаларида ҳам кадрлар ўзгариши юз берди.

Ички ишлар вазирлигининг Тоғли Бадахшон мухтор вилояти – Хоруғ шаҳри, Шуғнон, Рўшон, Ишкошим ва Мурғоб ноҳиялари бўйича бўлимлари бошлиқлари, шунингдек, Ички ишлар вазирлигининг Тоғли Бадахшон мухтор вилояти бўйича Давлат автомобил назорати бошқармаси бўлими бошлиғи эгаллаб турган лавозимларидан озод этилдилар.

Тожикистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда, Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Аламшозода Абдураҳмон Аламшо бир вақтнинг ўзида Ички ишлар вазирлигининг Тоғли Бадахшон мухтор вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи этиб тайинланиб, вилоят шаҳру ноҳияларида Ички ишлар вазирлиги бошқармаси бошлиқлари лавозимлари, жумладан, Ички ишлар вазирлигининг Тоғли Бадахшон мухтор вилояти бошқармаси бошлиғи ўринбосари, Ички ишлар вазирлиги Давлат автомобил назорати Тоғли Бадахшон мухтор вилояти бўйича бошқармаси бўлими бошлиғи, Ички ишлар вазирлигининг Тоғли Бадахшон мухтор вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи ўринбосари, Ички ишлар вазирлигининг Хоруғ шаҳридаги бўлими бошлиғи, Ички ишлар вазирлигининг Шуғнон, Ишкошим, Мурғоб ва Рўшон ноҳияларидаги бўлимлари бошлиқлари лавозимларига ҳам тажрибали ва билимдон, давлат ва халққа содиқ хизмат қилувчи мутахассислар тайинландилар.

Мамлакат Президенти давлат ҳокимияти вилоят ижроия органи, суд ва ички ишлар органлари раҳбарлик лавозимларига тайинланган кадрлар олдига аниқ вазифалар қўйилиб, уларни вилоят ҳукумати, ички ишлар органлари фаолиятида мавжуд камчиликларни бартараф этиш, қонун устуворлигини таъминлаш, Тожикистон Республикаси Ҳукумати топшириқ ва кўрсатмаларини ижро этишга чорлади.

«Вилоятнинг ҳар бир аҳолиси ҳаёт даражасини яхшилаш, фуқаролар манфаатларини ҳимоялаш, қонун устуворлигини таъминлаш ва вилоят тараққиётига тўсқинлик қилувчи омилларни бартараф этиш ҳар бирингизнинг очиқдан-очиқ фаолиятингиз, матонату жасоратингиз ва поквиждонлигингиз билан боғлиқ», - дея қайд қилди Давлат бошлиғи.

 

«Ховар» ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

Савринисо МИРҲАЙДАРОВА: - ЯНА 10 ФАРЗАНДИМ БЎЛСА, ВАТАН УЧУН ҚУРБОН ҚИЛАМАН

 

Восе ноҳиясининг Восе шаҳарчаси, Рустам Холалий кўчаси. Ватаннинг шижоатли фарзанди, генерал-майор Рустам Амакиев яшаган хонадон сари йўл олганмиз. Йўл-йўлакай фарзандини йўқотган онанинг йиғлаши кўзим олдига келиб, ўзимга-ўзим Рустамнинг онаси ҳозир йиғлаши ва унга тайёр туришим кераклигини айтаман. Менга ноҳия ёшлар билан ишлаш ва спорт бўлими мудири раҳбарлигидаги бир гуруҳ ёшлар ҳамроҳлик қилишмоқда. 18-рақамли уй ҳовлисига кирдик. Хоксоргина уй-жой, ток ишкоми тагида бир аёл ўтирибди. Бизни кўрган заҳоти тожикона одоб

Муфассал...

Олам аҳли дўст тутинди биз билан...

 

ТУТ АЗИЗ

Қадри дўсти жонажонни тут азиз,

Бошинг узра меҳрибонни тут азиз.

Бу жаҳонда мушкул дўстсиз ҳаёт,

Шу учун дўст-қадрдонни тут азиз.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2605000

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10327250
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1344
5477
10703
10274571
62762
161581
10327250

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.52
Бугун: 11-11-2026 06:13:51

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015