Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 12 Июл 2018 Кӯришлар: 25
Печат

 

sh shohin 2018Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон олиб бораётган бунёдкорлик сиёсати туфайли, мамлакатимизнинг барча гўшаларида ободончилик ишлари яхши йўлга қўйилганлигига ҳар бир юртдошимиз гувоҳ бўлмоқда. Шамсиддин Шоҳин (собиқ Шўрообод) ноҳияси истиқлолиятнинг илк йилида қайтадан ташкил этилган бўлиб, мустақиллик йилларида бу ерда кенг миқёсда

ободончилик ва бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Ноҳияда амалга оширилган барча ободончилик ишлари бевосита мамлакатимиз Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмонинг кўрсатмалари ҳамда маҳаллий ҳокимият раҳбарлари ташаббуси билан амалга ошганлиги табиий.

Халқимизнинг буюк байрамларидан ҳисобланган Бирлик ва миллий тотувлик – Ваҳдат байрами арафасида Шамсиддин Шоҳин ноҳияси маркази билан танишиб, мустақиллик йилларида ноҳия аҳолиси қўлга киритган ютуқлар кўлами анчайин кўзга кўринарли эканлигининг гувоҳи бўламиз.

Энг асосийси, ноҳия марказидан ўтадиган Шўрообод-Қалъаихумб халқаро автомобил шоҳйўли ободончиликнинг асосини ташкил этади, десак муболаға бўлмайди. Мамлакатимизни Хитой Халқ Республикаси билан боғлайдиган мазкур автомобил йўли, нафақат, Ш. Шоҳин ноҳияси, балки мамлакатимиз учун стратегик аҳамиятга молик иншоотлардан бири ҳисобланади.

Айни пайтда қурилиши давом этаётган ноҳия Маданият қасри биноси ҳам, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг кўрсатмаси билан амалга ошмоқда. Айни кунларда бино қурилишининг асосий ишлари тугатилган бўлиб, қурувчилар пардозлаш ишларини давом эттиришмоқда. Мазкур иншоот жорий йил истиқлолият байрами арафасида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

- Замонавий тарзда қурилаётган ноҳия Маданият қасри икки қаватдан иборат бўлиб, 450 кишига мўлжалланган томоша зали, кичик мажлисгоҳ, қаср раҳбарияти учун иш кабинетлари ҳамда пардозхонадан иборат, - деди қурувчилар бошлиғи Субҳонқул Султонов биз билан суҳбатда.

Маданият қасри ҳовлисига номи ноҳияга берилган нуктадон шоир Шамсиддин Шоҳиннинг бюсти ўрнатилиши ҳам кўзда тутилган экан.

- Жорий йилда халқимизнинг севимли шоири Шамсиддин Шоҳиннинг 160 йиллик юбилейи қайд қилинади, - деди С. Султонов. – Бу хайрли иш амалга ошса, тадбирга муносиб совға бўлиши табиий.

Ноҳия марказидаги 1-ўрта умумтаълим муассасаси бу ердаги замонавий бинолардан бири ҳисобланади. Ўтган йилнинг 70-йилларигача Шўроободда замонавий мактаб йўқ эди ҳисоби. Ўқувчилар «Шўрообод» ҳарбий қисми ўтган асрнинг 30-йилларида фойдаланган эски биноларда таълим олишарди. Айни пайтда ноҳия маркази ва унинг атрофидаги маҳаллаларда учта замонавий ўрта умумтаълим муассасаси фаолият юритади ва уларда 2000 нафарга яқин ўқувчилар таълим-тарбия билан қамраб олинган. Мустақиллик йилларида бунёд этилган ва қайта тикланган Кўҳдоман, Роғиён, Жавонон, Фирдавсий, Истиқлол ва Дўстий маҳаллалари шўроободликларнинг мустақиллик йилларида қўлга киритган ютуқлари сирасига киради. Ноҳия маркази аҳолиси 10 минг нафарга яқинлашганлиги ҳам унинг тобора ободонлашиб бораётганлиги нишонасидир.

Бундан ташқари, шу кунларда давлат ҳокимияти Шамсиддин Шоҳин ноҳия ижроия органининг янги биноси қурилиши якунланиш арафасида. Бу иншоот ҳам истиқлолият байрами арафасида фойдаланишга топширилади.

Замонавий тарзда қурилган Ички ишлар вазирлигининг ноҳиядаги бўлими, Миллий хавфсизлик комитети минтақа бошқармасининг ноҳия бўлими, Аҳоли ижтимоий ҳимояси ва нафақа бўлими, ҳарбий комиссариат, ноҳияда жойлашган ҳарбий қисм, беморхона, «Амонатбонк», «Тожиксодиротбонк», «Агроинвестбонк» ва бошқа идора, ташкилот ва муассасаларнинг маъмурий бинолари ноҳия маркази қиёфасини ўзгартириб юборган. Шунингдек, бу ерда амал қилаётган мева-сабзавотни қайта ишлаш корхонаси, ўнлаб таълим муассасалари, саломатлик марказлари, тижорат дўконлари, магазинлар, спорт майдончалари, шунингдек, ноҳия маркази аҳолисининг замонавий тарзда қурилган яшаш манзиллари ободончилик нишоналари эканлиги табиий.

Айни пайтда ноҳия маркази ва унинг атрофидаги маҳаллалар аҳолиси ичимлик сувидан танқислик чекишмайди. Ноҳия марказида тўққизта қудуқ қазилган бўлиб, аҳолини ичимлик суви билан таъминлайди.Навобод, Хожағалтон, Себдара маҳаллалари аҳолиси ҳашар қилишиб, қишлоқларига ноҳия марказидан уч-тўрттадан сув қувурлари тортиб боришиб, ичимлик суви муаммосини ўртадан кўтарганлар.

Дарҳақиқат, айни пайтда, Шамсиддин Шоҳин ноҳияси аҳолиси ноҳия раиси Почохон Зарифзода раҳбарлигида ҳамжиҳатлик билан ободончилик ва бунёдкорлик ишларини йўлга қўйишган. Улар Бирлик ва миллий тотувлик – Ваҳдат байрамини тоғликларга хос самимият ва кўтаринки кайфият билан кутиб олишлари ҳамда мамлакатимизнинг бу чекка тоғли ноҳияси янада обод бўлишига ишонч бор. Энг асосийси, улар саодатли келажак сари бунёдкорона қадамлар билан одимлашаётганликларида…

 

Зубайдулло РАҲМОНЗОДА,

Искандар МАҲМАДАЛИЕВ,

Шамсиддин Шоҳин ноҳияси.

Украинанинг келажаги кандай?

КАЛЕНДАР

« Июл 2018 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 31          

МАҚОЛАЛАР

Олис бўлса ҳам тўғри йўлдан бор

 

ёхуд шогирднинг устоз ҳақидаги битиклари

Ривоят қилишларича, бир донишманддан сўрабдилар:

- Ҳақиқатга элтувчи неча йўл бор? У:

- Ҳақиқатга элтувчи йўлларнинг сони дунё халқлари нуфузичадир. Ҳар кишининг ҳақиқат йўлини топиши эса, алоҳида ҳикматдир, - дея жавоб берган экан…

Муфассал...

Ҳунар – аёл зийнати

Мамлакатимиз жанубидаги энг чекка Носир Хусрав ноҳияси халқи азалдан ҳунарсевар, хусусан, аёлларнинг қўл ҳунари кўзга кўринарли бўлиб, уларнинг жун, ипак ва пахта матоларидан тўқиган буюм-ашёлари узоқ-яқин мамлакатларда маълум ва машҳурдир. Хом ашёдан қўлда тайёрланадиган гилам, атлас, беқасам, бахмал, банорас ва бошқалар бақувват, пухта бўлиб, бу уларнинг ажиб санъатидан дарак беради.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
514
Мақолаларни кӯрганлар сони
205281

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

1454335
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2342
3898
13640
1417538
55756
64816
1454335

Сизнинг IPнгиз: 54.196.31.117
Бугун: 19-07-2018 16:52:06

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015