Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 14 Март 2019 Кӯришлар: 2028
Печат

 

xizmat 2019Яқинда ҳарбий хизматни тугатиб қайтганимга деярли икки йил бўлади. 2015 йилда ўз ихтиёрим билан Тожикистон Қуролли кучлари сафида хизмат қилиш учун жўнаб кетгандим. Икки йил давомида йигитлик бурчимни бажариб, Ватанимни, халқимни, шу жумладан, ўз оиламни қўриқлаб, қишлоғимга қайтиб келдим.

Эсимда, ўшанда, яъни бундан икки йил олдин ҳарбий хизматга

жўнатишларини сўраб, кўнгилли равишда ариза ёзганимда, мендан катта айрим йигитлар елка қисганча сўрашарди: "Ростдан ҳам ариза ёзиб келдингми? Ё…" Мен бу каби саволларни беришганда, охиригача эшитмасдан, маъноли жилмайганча ўтиб кетаверардим. Мени тушунмайдиганларга нима ҳам дердим. Қалбимдаги йигитлик бурчимни бажаришга интилиш, ҳарбийда хизмат қилиш ўша савол берган йигитнинг ҳам, менинг ҳам ватанпарварлик бурчим эканлиги ҳақида айтганим билан тушунармиди?

Лекин баъзан ўйланиб қолардим. Оиламизда ҳар бир инсон ўзи туғилиб-ўсган юртини севиши, уни ҳимоя қилиши ҳақида суҳбатлар кўп бўларди. Бошқа оилаларда бундай суҳбатлар ҳеч бўлмаганмикан? Ҳарбий хизматдан қочиб юрган айрим йигитларнинг оталари менинг дадам каби ҳамма Россияга ишлаш учун кетаверса, ё армиядан қолиш учун бирон-бир олий ўқув юртига илиниб қолишга уринса, ким Ватанни ҳимоя қилади, деб айтишмаганмикан?

Аввал акам - Қурбонали Отаев кўнгилли равишда ҳарбий хизматга кетди. Акам хизматни тугатгандан кейин ҳам, Қуролли кучлар сафида қолди. Ҳозир вилоятимиздаги ҳарбий қисмлардан бирида прапоршик рутбасида хизмат қилиб, армияга янги борган йигитларга устозлик қилмоқда.

Ундан кейин отам - Зариф Отаевнинг ҳарбийда хизмат қилиш - Ватанни ҳимоя қилиш ҳақидаги суҳбатлари таъсирида мен ҳам хизматга жўнадим.

Ҳозир укам Бегали мактабда, юқори синфда ўқийди. У ўқишга жуда қизиқади. Олий ўқув юртига кириб ўқиш ниятида. Лекин у ҳам биз - акалари каби йигитлик бурчини ўташ ҳақида ўйлайди.

Мен ҳам, акам ҳам ҳеч кимга, ҳеч қачон: "Мен армияга бориб-келдим. Сен, нега хизматдан қочиб юрибсан?"- демаганмиз. Ахир, қайси ўғил ўз она-Ватанига қилган хизматини миннат қилади? Қолаверса, мен яшаётган Турсун Ўлжабоев номли қишлоқ жамоатининг Янгиобод қишлоғида ҳарбий хизматга ўз ихтиёри билан жўнаб кетаётган, Ватан олдидаги бурчини бажариб келаётган йигитлар кўп. Ва менинг эшитишимча, икки йилдан буён мамлакатимиз Мудофаа вазирлигидан ноҳиямиз раҳбарияти номига миннатдорчилик хати келар экан. Бу хатда спитаменлик йигитларнинг ҳарбий хизматга кўнгилли равишда отланаётганликлари ҳам айтилар экан. Бу эътибордан эса, хурсанд бўлмаслик, фахрланмаслик мумкин эмас, албатта.

 

Темур Отаев,

Спитамен ноҳияси.

КАЛЕНДАР

« Декабр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 31        

МАҚОЛАЛАР

"ГИННЕС КИТОБИ"ГА ДАЪВОГАР БОЛАКАЙ

 

Рўдакий ноҳияси Гулистон қишлоқ жамоатига қарашли Болошаҳр маҳалласида истиқомат қилувчи 166-ўрта умумтаълим муассасаси 1-синф ўқувчиси Эмомҳусейн Умаровнинг спортга қизиқиши, унинг 6 соату 20 дақиқада 11 минг марта спорт тили билан айтганда, "отжимание" қила олишлиги ҳақидаги хабар халқ орасида тарқала бошлагач, биз ҳам ушбу мавзуга қизиқдик.

Муфассал...

Умуртқа поғонаси чуррасини даволаса бўлади

 

Рўдакий ноҳиясида улғайган ва талабалик йиллариданоқ шифокорлик касбига меҳр қўйган Раҳимжон Муродов 1995 йили Тожикистон Давлат тиббиёт олийгоҳини битирди. Интернатурани ва илк иш фаолиятини Тожикистон Республикаси миллий тиббиёт маркази беморхонасининг асаб жарроҳлиги бўлимида бошлади. Бўлғуси тиб олими тинимсиз изланишлари, билимга чанқоқлиги ҳамда илмий иш олиб бориши натижасида, 2015 йили Қирғизистон

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2268708

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8910777
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2946
7648
19186
8869230
41547
125971
8910777

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.81
Бугун: 11-12-2025 17:28:43

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015