Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 22 Июн 2018 Кӯришлар: 229
Печат

 

suv 2018Мамлакатимиз пойтахти – Душанбе шаҳри келгуси ҳафтада яна бир халқаро тадбир ўтказилиши майдонига айланади. 20 июндан 22 июнгача пойтахтимизда Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг ташаббуси билан БМТ Бош ассамблеяси резолюцияси асосида қабул қилинган 2018-2028 йиллар – «Сув устувор тараққиёт учун» халқаро амалиёт ўн йиллиги тадбирлари доирасида БМТ

билан ҳамкорликда юксак даражадаги 2018-2028 йиллар - «Сув устувор тараққиёт учун» халқаро амалиёт ўн йиллиги бўйича халқаро конференция бўлиб ўтади.

Мазкур тадбирга тайёргарлик жараёнида жорий йилнинг 28 май куни Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Душанбе шаҳридаги дипломатик корпуслар намояндалари, минтақавий халқаро ташкилотлар, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Брифингни Тожикистон Республикаси Энергетика ва сув захиралари вазири биринчи ўринбосари Султон Раҳимзода, Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хорижий иқтисодий ҳамкорликлар бошқармаси бошлиғи Луқмон Исоматов ва мазкур вазирликнинг Ахборот, матбуот, таҳлил ва хорижий сиёсатни белгилаш бошқармаси бошлиғи Вафо Ниятбекзодалар ўтказишди.

Брифингда бўлиб ўтадиган сув конференциясига тайёргарлик ишлари масъул шахслар томонидан атрофлича муҳокама этилди.

Бундан ташқари, ўтган ҳафта Душанбе шаҳрида 2018-2028 йиллар – «Сув устувор тараққиёт учун» халқаро амалиёт ўн йиллиги бошланишига бағишланган юксак даражадаги халқаро конференция ташкилий комитетининг учинчи мажлиси бўлиб ўтди.

Мамлакат Ҳукуматидан берилган маълумотга кўра, йиғилиш мамлакат Бош вазири, юксак даражадаги халқаро конференция ташкилий комитетининг раиси Қоҳир Расулзода раҳбарлигида бўлиб ўтди.

Тадбирга тайёргарлик юзасидан йиғилиш қатнашчиларини ташкилий комитет раиси ўринбосари, мамлакат ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин таништирди.

- Ҳозиргача жаҳоннинг 118 мамлакатидан бўлган, таркиби 1100 кишидан иборат 65та расмий делегация қайддан ўтган, - деди Сирожиддин Муҳриддин. – Пойтахтимизда бўлиб ўтадиган халқаро Сув конференциясида тўртта мамлакат – Туркманистон, Покистон, Афғонистон ва Жибутидан давлат ва Ҳукумат бошлиқлари, 35 мамлакатдан эса, вазир ва вазир ўринбосарлари, шунингдек, 41та халқаро ташкилот раҳбар ва намояндалари иштирок этиши кутилмоқда. Мазкур тадбирга ташриф буюрадиган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти делегациясига унинг Бош котиби ўринбосари бошчилик қилади. Умуман, Душанбе конференциясида бутун дунёдан 1500 нафардан ортиқ вакил қатнашиши кўзда тутилган.

Дарҳақиқат, жорий йил 22 март – Умумжаҳон сув захиралари кунида расман бошланган 2018-2028 йиллар – «Сув устувор тараққиёт учун» халқаро амалиёт ўн йиллиги доирасида ўтказилаётган халқаро Душанбе конференцияси бир қатор муҳим сиёсий диалоглар, келгусида бажарилиши лозим бўлган вазифаларни белгилаш ҳамда жаҳон ҳамжамияти диққатини ичимлик суви билан боғлиқ бўлган муаммоларга қаратиш майдонига айланиши, табиий. Бу тадбир унга қатнашиш истагини билдирган нуфузли халқаро ташкилотлар вакиллари, сиёсатчилар, экспертлар ҳамда мутахассислар рўйхатига кўра, жуда муҳим тадбирга айланади.

-«Яқинда Россия Федерациясида бўлиб ўтган иккинчи Умумроссия сув конгрессида иштирок этган Тожикистон Республикасининг Россия Федерациясидаги элчиси Имомуддин Сатторов Душанбе шаҳрида бўлиб ўтадиган халқаро Сув конференциясига алоҳида тўхталиб, унинг мақсади ва аҳамияти тўғрисида конгресс қатнашчиларига атрофлича маълумот берди», - дейилади Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ахборот департаменти хабарида.

- Тожикистон сув соҳасида етакчи тажрибага эга мамлакатдир, - деди И. Сатторов мазкур конгрессда сўзга чиқиб. – Тоза ичимлик суви танқислиги глобал муаммо бўлиб, унинг ечими дунё мамлакатларидан ҳамжиҳатликдаги ҳамкорликларни тақозо этади.

Ичимлик сувини тежаш, уни келгуси авлодларга тоза ҳолда етказиб бериш, бугун дунёнинг ичимлик сувидан танқислик сезаётган минтақаларидаги муаммоларини бартараф этиш, жаҳон ҳамжамияти зиммасидаги кечиктириб бўлмас вазифалардан бири эканлигини Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон БМТ юксак минбаридан туриб қайта-қайта таъкидлаган ва бу даъватнинг жаҳон ҳамжамияти томонидан қўллаб-қувватланаётганлиги ҳам, унинг инсоният ҳаётида пайдо бўлган глобал муаммо эканлигини тасдиқлайди.

- Марказий Осиё мамлакатлари сув соҳасида самарали ҳамкорликни йўлга қўйиб, сув ва экологияга боғлиқ масалалар ечимини топган тақдирда, бир йилда 5 миллиард доллардан ортиқ фойда кўришлари мумкин, - деди яқинда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Марказий Осиё экологик форумида сўзга чиққан Марказий Осиё минтақавий экологик маркази ижрочи директори Искандар Абдуллаев.

Мазкур форумда глобал исиш туфайли, Марказий Осиё минтақасида ҳам сув етишмаслиги масаласи кескинлашиб бораётганлиги таъкидлаб ўтилди.

-Ҳамжиҳатликдаги ҳамкорликни йўлга қўймай туриб, бу муаммо ечимини топиш мушкул бўлади, - деди форумда сўзлаган Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Нодир Отажонов. – Бугун Марказий Осиёнинг қишлоқ хўжалиги экинлари учун фойдаланиладиган майдонларининг 90 фоизи сунъий суғоришни талаб этади. Минтақанинг 80 фоиз аҳолиси, яъни 55 миллион кишининг турмуш даражаси бевосита аграр секторга боғлиқ эканлиги сувнинг аҳамиятини янада оширади.

Н. Отажонов қайд этганидек, Бутунжаҳон банки маълумотига кўра, демографик ўсиш прогнози бўйича 2050 йилга бориб, минтақада 25-30 фоиз сув танқислиги юзага келиши мумкин. 2020 йилда эса, ерларни суғориш учун сувга бўлган талаб 30 фоизгача ошиши кутилади.

- БМТ экспертлари ҳисоб-китобига кўра, Марказий Осиёда сувдан тежамкорлик билан фойдаланиш минтақа ички ялпи маҳсулотининг беш фоизи миқдорида, яъни йилига 20 миллиард доллар фойда келтириши мумкин, - дейди Нодир Отажонов.

Азиз Тожикистонимиз истиқлолиятга эришган дастлабки йилларданоқ, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон жаҳон ҳамжамияти диққатини инсоният қаршисида турган глобал муаммо – ичимлик суви танқислигига қаратиб келаяпти. Кейинги икки ўн йилликда Тожикистон ва унинг раҳбари муҳтарам Эмомали Раҳмон ташаббуси билан БМТ ҳамкорлигида бу соҳада қатор тадбирлар йўлга қўйиб келинмоқда. 2018-2028 йиллар – «Сув устувор тараққиёт учун» халқаро амалиёт ўн йиллиги доирасида ўтказилаётган Душанбе халқаро Сув конференцияси ҳам бу йўналишдаги устувор қадамлардин биридир.

Мазкур тадбирдан кўзланган мақсад ҳам эзгу. У устувор тараққиётга эришиш мақсадида, сув соҳасида амалий ҳамкорлик ва сиёсий диалогни кўзлайди.

Конференциянинг асосий вазифалари: олтинчи устувор тараққиёт мақсадлари ва сув билан боғлиқ бошқа устувор тараққиёт мақсадларини ўз вақтида ва самарали татбиқ этиш тўғрисида огоҳликни юксалтириш ҳамда халқаро амалиёт ўн йиллигини 2018-2028 йилларда глобал, минтақавий ва мамлакатлар миқёсида амалга ошириш бўйича келгусидаги қадамларни муҳокама қилишдан иборат.

Душанбе шаҳрида келгуси ҳафтада ўтказиладиган халқаро конференция 2018-2028 йиллар – «Сув устувор тараққиёт учун» халқаро амалиёт ўн йиллиги доирасидаги муҳим тадбирлардан бирига айланади…

 

Искандар МАҲМАДАЛИЕВ,

«Халқ овози».

Украинанинг келажаги кандай?

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2018 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30    

МАҚОЛАЛАР

Тоғ бағридаги мўъжиза

 

Наҳот, яна етти нозанинни кўра олмасам?

Ёз ойлари жуда тез ўтади. Ҳаш-паш дегунча ёз ҳам ўтиб кетмоқда. Ҳали кўкламдаёқ бу йил, албатта, Еттикўлга бораман, деб режа тузиб қўйгандим. Лекин аввал Аштга, Ошоба томонга бориб-келмоқчи бўлдим. Лекин панжакентлик дўстларимиздан бири: -Агар августнинг биринчи ярмидан кечиксангиз, тоғларга совуқ тушиб қолиши мумкин, - деди. Бир каттанинг гапига кир, бир кичикнинг,

Муфассал...

Ватан ҳимояси – йигитлик ғурури ҳам ифтихори…

 

Ватан - ҳар мавжудот бинога келиб, ўз борлиғи, тақдирини боғлайдиган муборак замин. Муқаддас маъво…

Одам боласининг киндик қони тўкилган тупроқ ишқи, айнан, ўша лаҳзалардан, унинг қони-жонига қоришиб, бутун вужудига сингиб кетади.

Шунинг учун ҳам, инсон зурриётининг қалби мудом ана шу табаррук

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
611
Мақолаларни кӯрганлар сони
297474

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

1733707
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
786
2117
5582
1711651
41152
66766
1733707

Сизнинг IPнгиз: 54.196.190.32
Бугун: 21-11-2018 05:36:47

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015