Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 19 Май 2018 Кӯришлар: 2233
Печат

 

Миллат пешвосининг мамлакатимиз жамоатчилик вакиллари билан учрашувидан кейинги мулоҳазалар

sarvari davlat 2018Муборак Рамазон ойи бошланиши арафасида, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг мамлакатимиз жамоатчилик вакиллари билан ўтказган учрашувидан жуда катта ижобий таассуротлар олдим. Давлатимиз сарварининг мулоқот жараёнида билдирган ҳаётий фикрлари, халқ турмуш даражасини яхшилашга қаратилган таклифлари, жаҳон миқёсидаги глобал муаммоларга

эътибори бугунги куннинг долзарб масалалари эканлиги табиий.

Жаҳондаги сиёсий вазиятнинг ўзгарувчанлигига ишора этар экан, мамлакатимиз Президенти ана шу жараёнда ёшларимизни бегона экстремистик ва террорчилик амалларига бош қўшишдан ҳимоя этишимиз, уларни ўзликни англаш ва ватанпарварлик ғояларига содиқ қилиб, таълим-тарбия беришимиз зарурлигини ўринли қайд этиб ўтди. Тобора глобаллашиб бораётган ҳаётнинг номатлуб оқимлари ёшларимизга ҳам таъсир этмай қолмайди, албатта. Уларни миллий суннатларимизга ёт ғоялардан огоҳ этиб, юртимизнинг саодатли келажаги учун фидойи инсонлар бўлиб етишишларига ҳисса қўшиш ҳар бир фуқаронинг инсоний бурчи эканлиги учрашувда алоҳида таъкидланди.

Азиз Тожикистонимиз истиқлолиятни қўлга киритгандан буён, жаҳон ҳамжамияти диққатини глобал муаммоларга жалб этиб келаётганлиги юртимизнинг халқаро нуфузини оширибгина қолмай, балки инсоният келажагига ғамхўрлик кўрсатиш нишонасидир. Айниқса, дунё бўйлаб ичимлик суви танқислиги муаммоси ўн йилликлар давомида Тожикистон, айниқса, Давлатимиз бошлиғи муҳтарам Эмомали Раҳмон томонидан БМТ минбаридан туриб, инсониятнинг диққатига ҳавола этилаётганлиги долзарб масалалар сирасига киради. Мамлакатимиз Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ташаббуси билан жорий йил 22 апрел – халқаро Сув кунида БМТ томонидан 2018-2028 йиллар – «Сув устувор тараққиёт учун» халқаро амалиёт ўн йиллигининг расман бошланиши бизнинг жаҳон ҳамжамиятидаги обрўйимизни оширади ва бу глобал муаммога инсоният жиддий эътибор қаратишида муҳим рол ўйнаши, турган гап.

Учрашувда катта эътибор қаратилган масалалардан бири, бу муҳтарам Эмомали Раҳмон ташаббуси билан 2007 йилда қабул қилинган «Тожикистон Республикасида анъаналар, тантаналар ва маросимларни тартибга солиш тўғрисида»ги қонуннинг турмушимиз фаровонлигида тутган муҳим ўрни эди. Дарҳақиқат, шарқона меҳмондорчилик фазилатимиз мустақиллик йилларида турмушимиз тобора яхшиланиб бораётганлиги туфайли, кимўзарлик мусобақасига айланаёзганлигини барчамиз яхши биламиз. Мазкур қонун ҳаётга татбиқ этилганлигидан сўнг, исрофгарчиликлар олди олиниб, ортиқча дабдаба-ю даҳмазаларга чек қўйилди. Бу ҳаётий муҳим қонун, айниқса, аҳолининг камтаъминланган қатлами турмуш шароити яхшиланишида муҳим аҳамият касб этди. Ўн йилдан ортиқроқ давр мобайнида халқнинг ҳашаматли тўйлар қилмай, тежаган маблағлари бунёдкорлик ишларига сарфланаётганлигига ҳар биримиз гувоҳмиз.

Шуни ҳам таъкидлаш ўринлики, ўтган аср охирларида, Тожикистоннинг тинчлик ўрнатиш модели хориж давлатларида кенг қўлланилган бўлса, бугун бизга қўшни давлатларда, айнан, анъаналар, тантаналар ва маросимларни тартибга солиш, ортиқча исрофгарчиликлардан воз кечиш, аҳоли турмуш даражасини оширишга хизмат қилиши тажрибаси кенг жорий этилмоқда. Бу мазкур қонун ҳаётийлигининг яна бир исботи.

Бундан ташқари, учрашув жараёнида «Фарзандлар таълим-тарбиясида ота-оналар масъулияти тўғрисида»ги қонуннинг муҳимлиги алоҳида қайд этиб ўтилди. Айниқса, ахборот технологиялари тараққий этган бугунги шароитда ёшларни бизга ёт ва зарарли ақидалар, оқимлардан ҳимоя этишимизда мазкур қонунни ҳаётга самарали татбиқ этиш кўнгилли натижаларга олиб келиши мамлакат Президенти томонидан қайта-қайта таъкидланди.

Хайр-саховат кўрсатиш Исломда энг афзал амаллардан эканлигига урғу берган Миллат пешвосининг чақириғига жавобан, мамлакатимизнинг турли гўшаларида фаолият юритаётган тадбиркор, саоҳибкорларимизнинг ўз ҳисобларидан турли ижтимоий-иқтисодий иншоотлар қуриб, фойдаланишга топширишлари ҳақидаги ваъдалари кўпчиликнинг олқишига сазовор бўлганлиги рост. Менимча, сарвари ташаббускор бўлган халқ бунёдкор бўлади. Миллат пешвосининг мамлакатимиз жамоатчилик вакиллари билан мулоқоти жараёнида худди ана шу муҳим жиҳат – бунёдкорликка бўлган интилиш ҳукмрон эди, десам муболаға бўлмайди.

Халқ турмуш даражасини яхшилаш, ёшлар келажагига эътибор қаратиш, Тожикистоннинг жаҳон ҳамжамияти орасидаги обрўйини кўтариш, ўлкамизда бунёдкорлик ишларини йўлга қўйиб, ёрқин келажак сари устувор одимлаш, замон билан ҳамқадам бўлиш билан бирга, миллий қадриятларимизга эҳтиром кўрсатиш каби масалалар кенг муҳокама этилган мазкур учрашув аҳоли кенг қатлами томонидан жуда яхши қабул қилинди. Бу мулоқот ҳар биримиздан ўз фуқаролик бурчимизга масъулият билан ёндашишимизни тақозо этади. Миллат пешвосининг фидойиликлари эса, бизни азиз Ватанимиз саодатли келажаги учун қайғуриш, юрт ва халққа содиқ бўлиб қолишга ундайди…

 

Одинахон ТЎХТАРОВ,

Восе ноҳиясидаги 2-ўрта умумтаълим муассасасининг фахрий ўқитувчиси.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Июн 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

ТОҒЛАРДАН ИЛҲОМЛАНГАН ШОИРА

 

Шаҳодат (Шаҳодат Жалолова) 1983 йилнинг 12 июнида Суғд вилоятининг Панжакент шаҳрида туғилган.

Ўрта мактабни олтин медал билан битирган. 2004 йили ноҳиядаги педагогика билим юртини, 2014 йили Хўжанд давлат университетининг филология факултетини  аъло диплом билан тугатган.

Муфассал...

"КИЧИК ОЛИМПИАДА"НИНГ ЯКУНИЙ НАТИЖАЛАРИ

 

Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарлари мезбонлик қилган XVIII "Осиё ўйинлари-2018" мусобақалари ўз ниҳоясига етди.

Икки ҳафтадан кўпроқ вақт мобайнида қитъа спорт мухлислари диққатини ўзига жалб этган беллашувларда, албатта, кимнингдир ўз юрти спортчилари эришган ютуқлардан фахрланиб кўнгли кўтарилган бўлса, бошқа бир спорт мухлисининг ҳолатида бунинг аксини кузатиш мумкин.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2443794

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9744664
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2101
3367
19572
9688782
111747
132053
9744664

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.146
Бугун: 27-06-2026 14:11:09

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015