Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 19 Май 2018 Кӯришлар: 2036
Печат

 

emomali-rahmon-12-05-201812 май куни «Кохи Борбад» қасрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон муборак Рамазон ойи арафасида давлат ҳокимияти марказий ва маҳаллий органлари масъул шахслари, ижтимоий соҳалар фаол вакиллари, олимлар, зиёлилар ва дин арбоблари билан учрашди.

Дастлаб Давлат бошлиғи иштирокчилар ва мамлакат бутун халқини Рамазон ойи кириб келиши билан табриклаб, муборак ой фазилатлари ҳақидаги фикрларини билдирди. Рамазон ойи муқаддас Ислом дини рукнларидан бири сифатида инсон руҳи ва жисмининг синови ҳисобланиб, одамларни сабр-тоқат, ўзини тутиш, бир-бирига эҳтиром, раҳм-шафқат, эҳтиёжмандлар ва камтаъминланган шахсларга ёрдам кўрсатишга ундаши қайд қилинди.

Учрашув чоғида мамлакат Президенти иштирокчилар диққатини жаҳон ҳамжамиятидаги ўзгарувчан вазият, дунёнинг баъзи мамлакатларидаги мураккаб сиёсий ҳолат, сайёра аҳолисининг моддий манфаатлар ва табиий бойликлардан фойдаланишлари, иқлим ўзгариши ва сўнгги йиллардаги мунозараларнинг инсоният ахлоқий дунёсининг шаклланишига таъсири ҳамда бошқа долзарб масалаларга қаратди.

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг мазмунли нутқидан сўнг, Тожикистон Республикаси Бош прокурори Юсуф Раҳмон қонун устуворлигини таъминлаш, Ички ишлар вазири Рамазон Раҳимзода жиноятлар ва жиноятчилик олдини олиш билан боғлиқ вазият, Миллий хавфсизлик давлат комитети раиси Саймумин Ятимов давлат ва миллат хавфсизлигини таъминлаш, Тожикистон Республикаси Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазири Насим Олимзода жамият саломатлигини ҳимоялаш тўғрисида ҳисобот беришди.

Давлат бошлиғи Тожикистон Республикаси Ҳукумати, Тожикистон Республикаси Президенти Ижроия аппарати, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик давлат комитети, Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазирлигига аҳоли орасида тушунтириш ишларини олиб бориш, қонун устуворлигини таъминлаш, ҳар қандай жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, миллий муқаддасотларни ҳимоялаш, давлат манфаатларини ҳамма нарсадан устун қўйиш, касаллар ташхиси ва даволанишини тўғри йўлга қўйиш, соғлиқни сақлаш муассасалари, айниқса, соғломлаштириш марказлари, тиббий нуқталар таъмири, қайта тикланиши ҳамда ташкил этилиши йўлида учрашувда берилган топшириқлар ижроси учун ўз вақтидаги аниқ чора-тадбирлар қабул қилишни топширди.

Давлат ҳокимияти марказий ва маҳаллий органлари масъул шахсларига янги авлодга ўзликни англаш, ватанпарварлик руҳида таълим-тарбия бериш, замонавий таълим муассасалари, кутубхоналар, сартарошхона, гўзаллик салонлари, ҳаммомлар қурилиши, боғлар, хиёбонлар, оммавий сайр ва истироҳат учун мавзелар, ишлаб чиқариш корхоналари, жумладан, тикувчилик цехлари ташкил қилиш, мамлакат барча жамоат ва қишлоқларида халқ ҳунармандлари маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қишлоқлар аҳолисини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш, аҳоли яшаш нуқталари ўртасидаги йўлларни таъмирлаш, Тожикистон Республикасининг «Фарзандлар таълим ва тарбиясида ота-оналар масъулияти тўғрисида» ҳамда «Тожикистон Республикасида анъаналар, тантаналар ва маросимларни тартибга солиш тўғрисида»ги қонунларига риоя этиш борасида топшириқлар берилди.

Учрашувда, шунингдек, олимлар, зиёлилар, дин арбоблари, ТБМВ, Хатлон ва Суғд вилоятлари, Душанбе шаҳри ҳамда Рашт ноҳиясидан тадбиркорлар, жумладан, Хатлон вилояти Бохтар шаҳри марказий жоме масжиди бош хатиби Усмонали Нуров, Суғд вилояти Хўжанд шаҳри марказий жоме масжиди бош хатиби Ҳожиҳусайн Мусозода, Деваштич ноҳиясидан тадбиркор Садри Файзиев, «Гуруҳи самимии сохтмон» МЧЖ директори Сурайё Уроқова, «Шерматова Наргис» МЧЖ директори Наргис Шерматова, истаравшанлик тадбиркор Абдусамад Саидов, Бўстон шаҳрининг «Элегант» МЧЖ раҳбари Абдулаҳад Муминов, Хоруғ шаҳридан тадбиркор Шафоат Ватаншоева, Душанбе шаҳрининг «Шаҳри зебои ман» МЧЖ директори Бахтиёр Ибодуллозода ҳамда бошқалар чиқиш қилишиб, Давлат бошлиғи ва мамлакат Ҳукуматининг мунтазам ҳаракатлари, Миллат пешвосининг ичимлик суви билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш бўйича халқаро даражадаги ташаббуслари, мамлакат Ҳукуматининг тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаши, давлат қонун-қарорларига сўзсиз риоя этиш ҳамда жамиятнинг бошқа долзарб масалалари борасида ўз фикрларини билдиришди.

Республиканинг ватанпарвар тадбиркорлари ўз чиқишларида давлату Ҳукумат раҳбариятининг оқилона ва истиқболли сиёсатини тўлиқ қўллаб-қувватлашиб, йўллар, мактаблар, соғломлаштириш марказлари, тиббий нуқталар ва бошқа зарур иншоотлар таъмири, қайта тикланиши ҳамда қурилиши воситасида бунёдкорлик ишларида фаол иштирок этиш бўйича ташаббус кўрсатишди.

Мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон жамиятнинг ҳар бир онгли аъзоси бундан кейин ҳам, азиз Ватанимизни ободонлаштириш ва ривожлантириш, халқ фаровон ҳаёти, тинчлик, барқарорлик, миллий бирликни мустаҳкамлаш, севимли Тожикистонимиз давлат мустақиллигининг 30 йиллигини муносиб нишонлаш йўлида саъй-ҳаракат қилишларига ишонч билдирди.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Октябр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
    1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31    

МАҚОЛАЛАР

Меҳргон ғайратга ғайрат қўшди

 

Хўжанддаги Камол Хўжандий номли театр майдонида тожикларнинг қадимий байрами - Меҳргон нишонланди. Байрам қатнашчилари, аввало, вилоятнинг турли шаҳар ва ноҳияларидан келтирилган ноз-неъматларни кўриб қувондилар. Кейинги йилларда вилоят деҳқонлари ва боғбонлари қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ҳажмини кўпайтирибгина қолмасдан, сифатини ҳам яхшилашмоқда. Бунга Меҳргондаги қишлоқ хўжалик маҳсулотлари кўргазмасини томоша қилган юзлаб

Муфассал...

Тупроғинг кўзимга тўтиё, юртим!

 

Тинчлик ва миллий бирлик асосчисиМиллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Жаноби олийларининг ўтган йил охири – 26 декабрда мамлакат парламентига йўллаган Паёмида 2019-2021 йилларни Қишлоқлар, сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йиллари дея эълон қилганидан гапнинг рости, анча хурсанд бўлдик. Зеро, ташаббус Давлат бошлиғи қўлларида бўлгандан сўнг биз фуқаролар, албатта,

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2223233

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8722581
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
197
2653
13029
8692188
64818
93867
8722581

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.176
Бугун: 25-10-2025 02:04:39

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015