Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 11 Май 2018 Кӯришлар: 2634
Печат

 

suv 2018Ҳар бир ўқитувчи шогирдларини ўзи ўтаётган фанга доир янгиликлар билан таништириб боради. Масалан, математика ўқитувчиси республика ҳаётидаги иқтисодий ютуқларни рақам тили билан ифодалаб берса, тарих ўқитувчиси, ватанимизнинг мустақиллик давридаги муваффақиятларини ҳикоя қилади, адабиёт муаллими эса, эришилаётган муваффақиятлар ҳақидаги шеърлар билан таништиради. Мен ўз ўрнида география ва биология фани ўқитувчиси

сифатида юртимиз географияси ва унинг табиий бойликлари ҳақида ўз ўқувчиларимга сўзлаб бераман.

Чиндан ҳам азиз Тожикистонимизнинг табиий бойликлари жуда кўп. Ер ости ва ер усти бойликлари ҳисобсиз. Уларнинг бари ҳақида батафсил тўхталиб ўтишга вақтимиз ҳам, имконимиз ҳам йўқ. Шу боис, башарият учун муҳим саналган энг қимматбаҳо бойлигимиз, ҳаёт манбаси – сув ҳақида оз бўлса-да, маълумот бермоқчиман.

Сув – Парвардигорнинг бандаларига ато қилган таърифига тил ожиз неъматларидан эканлигини барча бир хил эътироф этади. Зеро, сувсиз ҳаёт йўқ. Олимлар эътирофича, инсон организмида ҳам энг кўп эҳтиёж сувга бўларкан. Инсон ҳафталаб озиқ-овқат емай юриши мумкин, бироқ сувсиз узоқ яшай олмайди.

Шундай улуғ неъмат Тожикистонимизгагина насиб этилганлигига ҳар қанча шукрона айтсак, шунча кам. Ахир, жаҳонда бир қатра сувга зор халқлар камми? Бир бидон сув учун бир-бирига қурол кўтараётганлар камми?

Бизда эса, Худованднинг бу неъмати беҳисоб. Етти юзу беш километр квадрат майдонни ташкил этувчи 1300дан ортиқ кўллар ҳам бизда бор. Етти кўл, Сарез, Қоракўл, Яшилкўл… Ўнлаб сув омборларимиз. Вахш дарёсига қурилган Норак, Сирдарё устига қурилган Қайроққум сув омборларини айтмайсизми? Бундан ташқари, минглаб ичимлик, минерал ва шифобахш булоқларимиз-чи? Аммо биз улар қадрига етаяпмизми? Минг афсуски, ҳамма вақт ҳам бу азиз неъмат қадрига ета олмаяпмиз!

Шу боис ҳам Республика Ҳукумати ва унинг Раиси муҳтарам Эмомали Раҳмон Жаноби олийлари ташаббуси билан дастлаб 2003 йил - «Халқаро тоза сув йили», 2005-2015 йиллар - «Сув ҳаёт учун» халқаро амалиёт ўн й    иллиги, дея белгиланди. Ва бу мавзуга атаб қатор халқаро семинарлару конференциялар ўтказилди. Айниқса, Сув ҳамкорлиги бўйича конференциянинг мамлакатимиз пойтахти Душанбе шаҳрида ўзига хос шукуҳ билан ўтказилиши ва унга 70дан ортиқ мамлакатдан тахминан мингдан ошиқ вакилларнинг қатнашиши давлатимиз мавқеи халқаро аренада янада юксалаётганидан дарак берди.

Ушбу масала бўйича Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси муҳтарам Президентимиз Эмомали Раҳмон Жаноби олийларининг навбатдаги ташаббуси ҳам эътироф этилиб, жорий йилнинг 21 мартида 2018-2028 йиллар - «Сув устувор тараққиёт учун» халқаро амалиёт ўн йиллиги расман эълон қилинди.

Дарҳақиқат, азиз Тожикистонимиз географик нуқтаи назардан жуда қулай ўринда жойлашган. Бу юртнинг осмонўпар тоғлари-ю, зилол сувлари шалдираб, ўйнаб оқаётган дарёлари жуда кўп. Сув масаласини қайта-қайта кўтариб чиққан Президентимиз Эмомали Раҳмон Жаноби олийлари аслида бир қултум сувга зор мамлакатлар фойдасини кўзлаб иш қилаётганлиги барчага маълум.

Аслида ҳам шундай - дунёда бир коса сув олтинга баробар юртлар ҳам борлиги сир эмас, буни ҳамма билади. Агар муҳтарам Президентимиз шу масалани халқаро аренага олиб чиқмаса, ҳаётимиздаги мавжуд чучук сувлар қадрига етишга ундамаса, боридан ҳам айрилишимиз ҳеч гап эмас. Узоққа бормайлик бундан йигирма-ўттиз йил илгари Душанбе шаҳри оралаб оқаётган ариқлардан ҳам тортинмай ҳўплаб ичаверардингиз. Бугун-чи, нафақат шаҳар оралаб, балки қишлоқда оқаётган ариқлардан сув ичилмай қўйилди. Чунки обиҳаёт саналмиш Худонинг ушбу беминнат неъматига бефарқ бўлиб қолдик, шекилли, унга истаганча турли кўринишдаги ахлат ташлаб, ўз хоҳишимиз билан экологик хавф сари бораётганимизни ҳис қилмаймиз ҳам…

Ҳа, азизлар, сув чинданам бугунги дунёнинг энг актуал муаммоларидан бирига айланиб бормоқда. Бу масалани биз ўқитувчилар Давлатимиз бошлиғидан ўрнак олган ҳолда, ўз дарс мавзуларимиз қилиб олмоғимиз ва келажак авлод яратувчилари саналмиш фарзандларимизга тушунтиришдан ҳеч тўхтамаслигимиз лозим. Модомики, тоза ичимлик суви бор экан, ҳаёт тўхтаб қолмайди, аксинча, гуллаб-яшнайверади!

 

Муҳаббат Умурзоқова,

Рўдакий ноҳиясининг Фаррухжон Зарипов номли 11- ўрта умумтаълим муассасаси география-биология фанлари ўқитувчиси.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Январ 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Халқлар дўстлиги мангудир

 

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи тожик ва ўзбек халқларининг муносабатлари гултожига айланди. Бу ташриф халқлар орасидаги дўстона муносабатларнинг янги уфқлари очилишига катта ишонч пайдо қилди. Бу шундай ишончки, келгусида ҳаққоний воқелик тарих зарварақларида олтин ҳарфлар ила

Муфассал...

Тожикистон сайлов тизими ва унинг хусусиятлари

 

Сайловлар замонавий дунёда сиёсий жараён бўлиб, сиёсий ҳокимиятни шакллантириш ёки амалга оширишда халқнинг иштирокини таъминлашнинг тан олинган механизми сифатида кўрилади. Шу нуқтаи назардан, давлатлар ушбу муҳим механизмни амалга ошириш жараёнида ўзларининг миллий давлатчилик анъанаси ва маданиятига оид шаклланган қадриятлар, меъёр ва қоидалар доирасида ўз сайлов тизимини шакллантиришга интиладилар.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2308225

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9102502
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1501
3115
4616
9065885
106323
126949
9102502

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.19
Бугун: 27-01-2026 14:04:55

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015