Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 16 Январ 2018 Кӯришлар: 2458
Печат

 

e rahmon a aripov10 январ куни Ҳукумат қароргоҳида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон иш сафари билан Тожикистонга ташриф буюрган Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Ариповни қабул қилди.

Фойдали ва бунёдкорлик мулоқоти чоғида суҳбатдошлар Тожикистон пойтахти - Душанбе шаҳрида Тожикистон Республикаси ва Ўзбекистон

Республикасининг савдо-иқтисодий ҳамкорликлар ҳамда давлат чегараси масалаларига доир ҳукуматлараро комиссиялари мажлислари юқори даражада ўтказилиб, иш натижалари икки қўшни давлатнинг дўстона ва самимий муносабатларини мустаҳкамлашнинг муҳим омилига айланишига умид билдиришди. 

Тожикистон томони Ўзбекистон билан давлатлараро муносабатларни янада ривожлантиришга биринчи даражали эътибор бериб, икки давлат бошлиқлари диққат марказида турган бу алоқаларнинг келажакда янги даража-ю сифатга эришиши учун саъй-ҳаракат қилишлари таъкидланди.

Ўзаро тушуниш муҳитида ўтган мулоқот чоғида, Тожикистон ва Ўзбекистоннинг икки томонлама алоқаларининг муҳим масалалари, жумладан, савдо йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш, фуқароларнинг бориш-келиши тартибини соддалаштириш, молу маҳсулот ўтказиш тарифларини пасайтириш, мавжуд темир йўллар алоқаларини қайта тиклаш, чегарада миналаштирилган минтақаларни тозалаш, назорат-ўтказиш жойларини очиш ва давлат чегарасига доир бошқа масалалар ечими муҳокама қилинди.

Давлат бошлиғи муҳтарам Эмомали Раҳмон Ўзбекистон билан сув ва энергетик захиралардан самарали фойдаланиш масаласида ҳамкорликларни мустаҳкамлашга тайёрлиги ва манфаатдорлигини таъкидлар экан, Тожикистон бу муҳим масалага доир минтақа давлатлари учун ҳеч қандай мушкуллик туғдирмагани, бундан кейин ҳам, минтақа ва жаҳоннинг кўпгина давлатлари билан сув ва экология соҳасида интеграция тарафдори эканлигини айтди.

Мулоқот чоғида, шунингдек,  икки давлатнинг минтақа ва жаҳоннинг терроризму экстремизм ва бошқа трансмиллий жиноятлар каби хатару таҳдидларига қарши курашда бирдамлиги масаласи муҳокама этилди.

Ҳар иккала томон Тожикистон ва Ўзбекистоннинг барча соҳалардаги дўстона ҳамда самимий муносабатларининг ёрқин келажагига умид билдириб, давлатлар ва ҳукуматлараро алоқалар шартнома-ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш учун тайёрликларини изҳор қилишди.

"Ховар" ТМАА. 

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

Оқ, оппоқ турналар…

 

Қайси элнинг жасур, кўксини қалқон қилиб, Ватанини қўриқлайдиган халоскор фарзандлари бўлса, у халқ ҳеч қачон нобакор ва золим душман олдида бош эгмайди. Таслим бўлмайди…

Бу ҳаётий ҳақиқатни тарих саҳифаларига битилган Улуғ Ватан уруши ҳаққоний тарзда исботлаб берди.

Муфассал...

РАМАЗОН – НУР ВА ГЎЗАЛЛИК ОЙИ

 

Рамазон  - яхшилик ва поклик ойи. Рамазон -  гўзал хотиралар ойи. Бунда минг ойданда яхши Қадр кечаси мавжуд. Рамазон инсон қалбини чексиз нурга тўлдиради. Агар ҳаёт  яшаш билан курашдан иборат бўлса, бу ой тирикликнинг сирини  англаш ойидир. Бутун умр жисми учун бўлса, бу инсон руҳига озиқа беради. Дунёдаги барча курашлар ва адоватлар бир томон бўлса, бу ой дўстлик ва муҳаббат ойидир…

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2522661

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10002565
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3989
3289
21770
9960827
38535
100591
10002565

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.112
Бугун: 13-09-2026 20:38:33

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015