Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 22 Декабр 2017 Кӯришлар: 1689
Печат

 

a rahmonzoda 2017Жорий йилнинг 8 декабр куни Тожикистон Республикаси Маданият вазирлигида Тожикистон Республикаси Президентининг ижтимоий тараққиёт ва жамоатчилик билан алоқалар масалалари бўйича ёрдамчиси Абдужаббор Раҳмонзода мамлакат оммавий ахборот воситалари ва нашриётлари раҳбарлари билан мажлис ўтказди. Унда Тожикистон ахборот муҳитини янги замон таҳдидларидан ҳимоялаш ҳамда миллий

давлатчиликни шакллантиришда оммавий ахборот воситаларининг роли масалалари кўриб чиқилди.

- Оммавий ахборот воситалари, нашриёт, алоқа тизими ва бошқа тегишли тузилмаларнинг сифатли ва ишончли фаолияти мамлакат мудофаа имкониятини такомиллаштириш, иқтисодий-ижтимоий соҳаларнинг устувор тараққиёти, миллий қадриятлар ва мамлакат мустақиллигини ҳимоялаш учун муҳим аҳамиятга эга, - деди А.Раҳмонзода.

Абдужаббор Раҳмонзоданинг сўзларига кўра, ХХI асрни ахборот асри дейишлари жуда ўринлидир. Зеро, янги ахборот ва коммуникация технологиялари инсон ва жамият ҳаётидаги барча соҳаларга таъсир кўрсатаётир. Улар одамлар ҳаётини етарли даражада ўзгартириб, иқтисодиёт ва гуманитар муҳитнинг глобаллашувига ёрдам бермоқда. Шунинг баробарида, ахборот соҳасидаги мавжуд хатар ва таҳдидларни ҳам эсдан чиқармаслик лозим.

Баъзи гуруҳ ва ҳаракатлар доимий равишда ўзларининг иқтисодий, ғаразли сиёсий мақсадларига эришиш йўлида дунё ахборот муҳитидан фойдаланишга уринишлари таъкидланди. Шунингдек, улар оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлардан ўз манфаатларига эришиш воситаси сифатида фойдаланиб, интернет тармоқларида очиқ-ойдин террорчи ва экстремистик хусусиятга эга материалларни тарқатишади.

Тожикистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат комитети вакили Аҳтамшо Пиров охирги йилларда ахборот соҳасидаги мамлакат хавфсизлигини таъминлаш йўналишида амалга оширилган ишлар хусусида тўхталиб ўтди. Унинг маълум қилишича, мустақиллик йилларида Тожикистон Республикасининг «Даврий матбуот ва бошқа оммавий ахборот воситалари тўғрисида», «Телевидение ва радиоэшиттириш тўғрисида», «Ахборотни ҳимоя қилиш тўғрисида», «Ахборот тўғрисида»ги қонунлари қабул қилинди. Тожикистон Республикаси ахборот хавфсизлиги концепцияси амал қилмоқда. Тожикистон ўз шериклари билан жумладан, БМТ, КХШТ, ШҲТ ва бошқа халқаро ташкилотлар доирасида ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасида фаол ҳамкорлик қилиб келади.

- Шу билан бирга, биз бугун ахборот хавфсизлигини таъминлаш йўналишида қўшимча чораларни ишлаб чиқиб, амалга оширишимиз лозим, - деди А.Пиров ва сўзида давом этар экан, - Биз баъзи интернет сайтлари орқали террорчилик, диний бузғунчилик ва кина-кудратни тарғиб этувчи материаллар билан мамлакатимизга нисбатан бўлаётган асоссиз ва ғаразли ҳужумларга жавоб қайтармасдан қараб тура олмаймиз.

Мажлисда, шунингдек, мазкур масала юзасидан Тожикистон Республикаси Маданият вазири Шамсиддин Орумбекзода, Тожикистон Миллий энциклопедияси илмий идораси бош муҳаррири Нурмуҳаммад Амиршоҳий, «Тожикистон» журнали бош муҳаррири Ҳабибулло Нозирий, Маданият вазирлиги табъу нашр бошқармаси бошлиғи Давлат Сафар аниқ тавсиялар беришди.

Билдирилган фикрларни инобатга олган ҳолда, Тожикистон Республикаси Президентининг ижтимоий тараққиёт ва жамоатчилик билан алоқалар масалалари бўйича ёрдамчиси Абдужаббор Раҳмонзода мажлис иштирокчиларининг барчасига мамлакат ахборот хавфсизлигини ҳимоя қилиш борасидаги ишларни яхшилаш бўйича биргаликда чора-тадбирлар ишлаб чиқиб, амалга оширишни тавсия этди.

Ўз мухбир.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Апрел 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
    1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30      

МАҚОЛАЛАР

Навоий асарларида Жомий тимсоли

 

XV аср темурийлар сулоласи даврида яшаб ижод этган буюк мутафаккир сиймолар ва оламга машҳур зотлар Алишер Навоий ва Нуриддин Абдураҳмон Жомий муносабати илиқ, самимий, дўстона ва биродарлик нафаси билан йўғрилган, жумладан, устозу шогирдлик юзасидан келиб чиққан ажойиб маърифий-маданий ҳамкорликлари XV асрдан бошлаб то ҳалигача адабиётшунослик фанимизда тинимсиз ўрганиб келинмоқда. Аммо чуқурроқ

Муфассал...

Халқ ҳунармандчилиги ривожланади

 

Халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш мақсадида, «Тожикистон катта ёшдагилар таълим маркази» давлат муассасасининг Кўлоб шаҳри бўлими қошида уч ойлик қисқа муддатли ўқув курслари йўлга қўйилди. Бу ерда таълим олувчиларга тикувчилик, зардўзлик, қуроқ тикиш, атлас тўқиш, игна билан матога гул, кўрпача тикиш ва бошқа миллий ҳунарлар ўргатилмоқда.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2371772

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9442109
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
370
5548
21664
9388971
81996
133128
9442109

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.53
Бугун: 17-04-2026 01:23:36

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015