Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 28 Июн 2018 Кӯришлар: 227
Печат

 

pokiston 2018Покистон Ислом Республикаси Президенти Мамнун Ҳусейн 2018-2028 йиллар - "Сув устувор тараққиёт учун" халқаро амалиёт ўн йиллиги бўйича олий даражадаги халқаро конференцияда иштирок этиш учун Тожикистон Республикасига расмий сафар билан келди.

Олиймақом меҳмон шарафига байрамона ясатилган Миллат қасри майдонида Покистон Ислом Республикаси Президентини расмий кутиб олиш

маросими бўлиб ўтди.

Покистон Ислом Республикаси Президентини Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон илиқ кутиб олиб, фахрий майдонга таклиф қилди.

Кутиб олиш маросими Фахрий гвардия қўмондони доклади, икки мамлакат миллий мадҳиялари янграши, икки давлат раҳбарларининг аскарлар сафи ёнидан ўтишлари, олиймақоқ меҳмоннинг Тожикистон давлат байроғига эҳтиром кўрсатиши, томонлар расмий делегациялари билан танишувдан бошланиб, Миллий гвардия бўлинмаларининг икки мамлакат бошлиқлари ёнидан саф тортиб ўтишлари билан якунига етди.

Покистон Ислом Республикаси Президенти Тожикистон Республикасига расмий сафари доирасида "Дўстий" майдонига ташриф буюрди.

Покистон Президенти Мамнун Ҳусейн қадимий тожик миллати юксак миллий ва маданий қадриятларига эҳтиром белгиси сифатида тожиклар биринчи давлати асосчиси Исмоил Сомоний пойига гулчамбар қўйди.

 

ЯНГИ БОСҚИЧДАГИ ҲАМКОРЛИКЛАРНИНГ МУҲИМ ҚИРРАЛАРИ

Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ва Мамнун Ҳусейннинг Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг шаҳардаги қароргоҳида Тожикистон ва Покистон делегациялари кенг таркиби иштирокидаги учрашувида икки томонлама ҳамкорликлар масалалари муҳокама қилинди.

Миллат пешвоси мамлакатларнинг халқаро алоқа, дўстона муносабатлар ва кўп қиррали ҳамкорликлари даражасидан қониқиш изҳор қилиб, Покистоннинг Тожикистон ташқи сиёсати тизимида ишончли шерик сифатидаги алоҳида ўрнини қайд қилди.

Томонлар мамлакатларнинг ҳарбий-сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий ва гуманитар соҳаларда узоқ муддатли ва миллий манфаатларга жавоб берувчи бунёдкорона ҳамкорликларини муҳокама қилиб, минтақавий интеграцияни ривожлантириш, Марказий ва Жанубий Осиёда тинчлик ва осойишталикни мустаҳкамлашга тайёрликларини билдирдилар.

Савдо-иқтисодий ҳамкорликлар бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг ушбу соҳаларда ҳамкорликларни ривожлантириш ҳамда иқтисодий ҳамкорликларнинг истиқболли соҳалари, жумладан, гидроэнергетика, транспорт, қишлоқ хўжалиги, саноатнинг турли йўналиши ҳамда сайёҳликда истиқболли соҳаларини шакллантиришга қўшган ҳиссаси жуда муҳим, дея эътироф этилди.

Маҳсулот айирбошлашни 500 миллион долларгача ошириш, Тожикистон кенг гидроэнергетик имкониятларидан биргаликда фойдаланиш, минтақавий аҳамиятга эга лойиҳалар татбиқи, жумладан, САSA-1000 электр узатиш линиясини бунёд этиш, мамлакатлар транспорт ва транзит имкониятларидан фойдаланиш томонлар диққат марказида бўлди.

Тоғ минераллари, жумладан, тошлар ва қимматбаҳо металларни қайта ишлаш соҳаси қулай имкониятларидан фойдаланиш, юқори сифатли алюминий ишлаб чиқариш, кабел корхоналари бунёд этиш, турли электромобиллар ишлаб чиқариш, енгил ва озиқ-овқат саноати соҳаларидаги ҳамкорликлар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, қурилиш материаллари ва дори-дармонлар ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш, сармоялар жалби ва тадбиркорлар яқин ҳамкорликлари икки томонлама муносабатларнинг истиқболли йўналишларига айланиши мумкин.

Гуманитар хусусиятга эга бўлган халқаро ҳамкорликларни ривожлантириш жараёни, маориф, соғлиқни сақлаш соҳаларида қўшма лойиҳалар татбиқи, илмий-техник ва технологик ҳамкорликлар, зиёлилар ва санъат арбобларининг доимий алоқаларини ривожлантириш икки мамлакат халқлари тарихий дўстлигини мустаҳкамлаш учун жуда муҳим, дея эътироф этилди.

«Тожик Қавми Иттиҳад Парти Пакистан» тожиклар жамияти фаолияти ва «Тожик» журнали нашр этилиши бу йўналишдаги ҳамкорликларнинг энг яхши мисоли, дея аталди.

Муҳим халқаро ва минтақавий масалалар муҳокамаси чоғида томонлар минтақавий ва халқаро ташкилотлар, жумладан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти, Иқтисодий Ҳамкорликлар Ташкилоти ва Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти доирасида умумий ёки яқин мавқеларини жуда муҳим, дея аташди.

Томонлар мамлакатларнинг янги босқичга ўтган хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликлари даражасидан қониқиш билдириб, глобал таҳдидлар – терроризм, наркотик моддалар контрабандаси, уюшган трансмиллий жиноятчиликнинг бошқа кўринишларига қарши курашиш ҳамда Афғонистонда тинчлик ва осойишталикни ўрнатиш масалаларини муҳокама қилишди.

Олий даражадаги учрашув ва сўзлашувлар охирида давлатлар бошлиқлари иштирокида дўстона муносабатлар ва ҳамкорликларни ривожлантириш ҳамда кенгайтириш йўлида 3та янги ҳужжат имзоланди.

Давлатлар бошлиқлари муҳтарам Эмомали Раҳмон ва Мамнун Ҳусейн Тожикистон Республикаси ва Покистон Ислом Республикаси ўртасида «Минтақавий интеграция йўлида стратегик шерикчилик учун асосларни мустаҳкамлаш» тўғрисида қўшма декларацияни имзолашди.

Икки давлат бошлиқлари иштирокида қуйидаги идоралараро ҳужжатлар имзоланди:

- Тожикистон Республикаси Ҳисоб палатаси ва Покистон Ислом Республикаси Бош аудитор бошқармаси ўртасида давлат секторида аудиторлик фаолияти соҳасида ҳамкорликлар тўғрисида меморандум;

- Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Телевидение ва радио комитети ҳамда Покистон Ислом Республикаси Ахборот, телевидение, радио ва миллий мерослар вазирлиги ўртасида ахборот соҳасида ҳамкорликлар тўғисида меморандум;

Ҳамкорлик тўғрисида янги ҳужжатлар имзоланиши маросимидан кейин, Тожикистон Республикаси ва Покистон Ислом Республикаси Президентлари икки томонлама учрашувлар якуни бўйича журналистлар кенг доираси учун матбуот анжумани ўтказишди.

«Ховар» ТМАА.

**

ТОЖИКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВА ПОКИСТОН ИСЛОМ РЕСПУБЛИКАСИ ЎРТАСИДА "МИНТАҚАВИЙ ИНТЕГРАЦИЯ УЧУН СТРАТЕГИК ШЕРИКЧИЛИК АСОСЛАРИНИ МУСТАҲКАМЛАШ" ТЎҒРИСИДА ҚЎШМА ДЕКЛАРАЦИЯ

19 июн 2018 йил, Душанбе шаҳри.

 

Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Жаноби олийларининг таклифи билан Покистон Ислом Республикаси Президенти Мамнун Ҳусейн Жаноби олийлари 18-19 июн кунлари Тожикистон Республикасида расмий сафар билан бўлди. Шу билан бир вақтда, Покистон Ислом Республикаси Президенти Мамнун Ҳусейн 20-21 июн кунлари 2018-2028 йиллар - "Сув устувор тараққиёт учун" халқаро амалиёт ўн йиллиги бўйича олий даражадаги халқаро конференцияда иштирок этди.

2. Тожикистон   Республикаси   Президенти   муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Покистон Ислом Республикаси Президенти Мамнун Ҳусейн билан юзма-юз учрашуви ўтказилиб, шундан кейин томонлар иштирокида делегациялар кенг учрашувлари бўлиб ўтди.

3. Икки томонлама минтақавий ва халқаро масалалар икки раҳбар чуқур муҳокамаси мавзусига айланди.

4. Покистон Ислом Республикаси Президенти Тожикистон Республикасини 2018-2028 йиллар - "Сув устувор тараққиёт учун" халқаро амалиёт ўн йиллиги бўйича олий даражадаги халқаро конференциясини ўтказиш ташаббуси билан табриклади. Раҳбарлар БМТ томонидан кўзда тутилган устувор тараққиёт мақсадлари доирасида сув ва фаровонлик бўйича ривожланаётган дирекция воситасида тоза ичимлик сувидан ҳар томонлама ва адолатли фойдаланишга эришиш зарурлигини қайд қилишди.

5. Икки раҳбар:

- Стратегик шерикчилик ва мустаҳкам минтақавий бирдамлик йўлини мустаҳкамлаш учун ҳар томонлама қўшма ҳамкорликлар аҳамиятини эътироф этишди;

- Тожикистон ва Покистон халқлари ўртасида тарихий ва маданий умумийликлару қадриятларга ўз эҳтиромларини билдиришди;

- Икки томонлама, минтақавий ва глобал интилишларга жавоб берувчи, жумладан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти, Иқтисодий Ҳамкорликлар Ташкилоти, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти каби халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликлар йўлида самарали ҳамкорликлар ва умумий асослар майдонини ташкил этиш учун халқаро ва минтақавий учрашувлар муҳимлигини қайд қилишди ҳамда минтақа барча соҳаларида интеграция учун биргаликдаги ва барча соҳаларни қамраб олувчи ташаббусларга даъват аҳамиятини таъкидлашди.

6. Икки раҳбар икки томонлама муносабатлар тараққиётидан қониқиш билдиришиб, иқтисодиёт, савдо, сармоялар, маориф, илм, маданият, энергетика, транспорт, мудофаа ва хавфсизлик соҳаларида ҳамкорликларини кенгайтириш учун кенг имкониятлар мавжудлигини қайд қилишди.

7. Икки раҳбар савдо-иқтисодий муносабатларни мустаҳкамлаш ҳамда янада кўпроқ барқарорлик ва хавфсизлик йўлида минтақа мамлакатлари ўртасида ишонч даражасини юксалтириш учун ер усти, ҳаво ҳамда темир йўллари ва рақамли тармоқларни ташкил этиш орқали минтақавий бирлашиш аҳамиятини таъкидлашди. Барча тегишли органлар, жумладан, иккала томон авиацион органлари томонидан алоқалар тармоғини ўрнатиш жараёнини фаоллаштириш ва ҳаво парвозини қайта тиклаш зарурлиги қайд қилинди. Покистон томони Тожикистоннинг Гвадар портидан фойдаланиш бўйича истагини қўллаб-қувватлаши ҳақида айтди.

8. Томонлар иккала мамлакат озод иқтисодий минтақаларида тўғридан-тўғри ва муштарак сармоялаштиришга ҳидоят қилишди.

9. Тожикистон ва Покистон икки мамлакат ўртасида энергетика, инфратузилма ва алоқалар соҳаларида ҳамкорликларни ривожлантириш йўлида 2017 йилнинг июлида Тожикистон ва Покистоннинг CASA-1000 лойиҳасини татбиқ этиш бўйича муштарак ишчи гуруҳи учинчи учрашуви чоғида қабул қилинган қарорларни қўллаб-қувватлашларини айтишди. Шунингдек, CASA-1000 минтақавий лойиҳасини ўз вақтида охирига етказиш зарурлиги қайд қилинди.

10. Иккала раҳбар хавфсизлик, техник ва ҳарбий соҳаларда ҳамкорликлар кенгайиши даражасидан қониқиш изҳор қилишиб, ҳамкорликларни келгусида мустаҳкамлашдан манфаатдорликларини билдиришди.

11. Покистон ШҲТнинг тенгҳуқуқли аъзоси бўлганлиги минтақада кенг интеграция учун кўп имкониятлар беради. Покистон ўзаро ишонч, фойда, тенгҳуқуқлилик, консултативлик, маданий турли-туманликка эҳтиром ва умумий тараққиётга интилиш асосида "Шанхай руҳияти"ни тарғиб этиш ниятини қайд қилмоқда.

12. Покистон Тожикистоннинг Иқтисодий Ҳамкорликлар Ташкилотига раислигини маъқуллайди ва раислик доирасида Иқтисодий Ҳамкорликлар Ташкилоти лойиҳаларини қўллаб-қувватлашини изҳор қилади.

13. Минтақада хавфсизлик вазиятини ҳисобга олган ҳолда, иккала раҳбар глобал таҳдидлар - терроризм, экстремизм, наркотиклар ноқонуний савдоси ва уюшган трансмиллий жиноятчиликнинг бошқа кўринишларига қарши кураш соҳасидаги ҳамкорликларни мустаҳкамлаш зарурлигини қайд қилишди. Шунингдек, Покистоннинг "Зарби Азб", "Радд-ул-фасод" ва "Миллий ҳаракат режаси" амалиётларини ўтказиш воситасида терроризмга қарши курашдаги ютуқлари минтақада вазиятни меъёрлаштиришга ҳисса қўшиши қайд қилинди.

14. Иккала раҳбар минтақада тинчлик ва осойишталикни ўрнатишда муҳим аҳамиятга эга бўлган Афғонистонда ярашув жараёнини қўллаб-қувватлаш тарафдори эканликларини изҳор қилишди. Улар афғонларнинг ўзлари раҳбарлиги ва келишуви остида Афғонистонда тинч сўзлашувлар ва миллий ярашув жараёни муҳимлигини яна бир марта қайд қилишди. Раҳбарлар Афғонистонда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш учун минтақавий ҳамкорликларнинг муҳим ролини таъкидлашди.

15. Иккала раҳбар минтақадаги барча қарама-қаршиликлару мунозараларни БМТ низомномаси халқаро ҳуқуқий меъёрлари ва усулларига биноан, узоқ муддатли сўзлашувлар орқали ҳал этиш аҳамиятини қайд қилдилар.

16. Покистон Ислом Республикаси Президенти Мамнун Ҳусейн Жаноби олийлари Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Жаноби олийлари ҳамда Тожикистон халқига ўзи ва делегациясига кўрсатилган илиқ ва самимий меҳмондорчилик учун миннатдорчилик билдирди. Покистон Ислом Республикаси Президенти Тожикистон Республикаси Президентини ўзига қулай бўлган вақтда Покистонга ташриф буюришга таклиф қилди. Таклиф миннатдорчилик билан қабул қилинди.

 

Тожикистон Республикаси                           Покистон Республикаси

Президенти Эмомали Раҳмон                 Президенти Мамнун Ҳусейн.

Украинанинг келажаги кандай?

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2018 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30    

МАҚОЛАЛАР

Миллат пешвосининг сув конференцияси доирасидаги учрашувлари

 

19 июн куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон 2018-2028 йиллар - "Сув устувор тараққиёт учун" халқаро амалиёт ўн йиллиги бўйича олий даражадаги халқаро конференция доирасида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби ўринбосари Луи Женминни қабул қилди.

Учрашув чоғида Тожикистоннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва

Муфассал...

Ҳазрати Султон мақбараси – муқаддас маскан

 

Хатлон вилоятининг Кўлоб минтақасида азалдан эл орасида машҳур бўлган зиёратгоҳ, тарихий обидалар жуда кўп. Айниқса, Султон Увайси Қараний оромгоҳи воҳа аҳли муқаддас билган масканлардан эканлиги диққатни жалб қилади. Собиқ Шўролар даврида ҳам ушбу масканга жуда кўплаб зиёратчилар ташриф буюрган. Қишлоғимиз оқсоқоллари ҳар йили махсус автобусда Мозори Ҳазрати Султонга бориб, 1-2 кун қолиб, зиёрат ва истироҳат олиб қайтишарди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
611
Мақолаларни кӯрганлар сони
297411

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

1733543
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
622
2117
5418
1711651
40988
66766
1733543

Сизнинг IPнгиз: 54.196.190.32
Бугун: 21-11-2018 04:24:25

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015