Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 11 Декабр 2017 Кӯришлар: 1499
Печат

 

 (Давоми. Бошланиши ўтган сонларда.)

islam 2017 1Шунинг учун ҳам, агар кимдир билмасдан диний бузғунчи гуруҳлар Ислом меъёрларини жорий этади, дея гумон қилган бўлса, қаттиқ адашади. Зеро, уларнинг Ислом тўғрисидаги ушбу террорчи ва даҳшатли тушунчалари Ислом таълимотига бирор-бир яқинлигу алоқаси йўқ. Шундай экан, ёдимизда сақлашимиз лозимки, диний бузғунчи гуруҳлар, мободо, келгудек бўлса, Ислом меъёрларини эмас, балки террорчиларнинг тор, қоронғу қарашлари-ю даҳшатли ва

ваҳший тузумини жорий этадилар.

Шундай қилиб, бу борада ўйласак, биз қандай хатар ва даҳшатлар қаршисида турганимизни англаб етамиз. Агар диний бузғунчилар келадиган бўлса, жамиятимиз ва ҳар биримизни қандай даҳшатлар кутиб турибди? Бу саволга жавоб топиш билан бузғунчилик, нафақат, давлату ҳукумат, балки ҳар биримиз, оиламиз, фарзандлару аёлимиз, эркин турмушимиз, қолаверса, инсонлигимизга бевосита таҳдид солишини англаб етамиз. Шундагина бизнинг бу ҳодисага бўлган қарашимиз тубдан ўзгаради.

 

Нега экстремистик гуруҳ ва партияларга қўшилиш Ватану миллатга нисбатан хиёнат саналади?

Бугун диний экстремистик гуруҳ ва партиялар сафига кириб кетаётган фуқаролар жиноятчи бўлиб қолишлари қаторида, Ватан ва миллат хоинлари ҳамдир. Тожикистон Республикаси Президенти 2015 йилнинг 26 июлдаги нутқида бундай шахслар тўғрисида, жумладан, шундай деганди: - «Баъзиларининг ўлими ҳақидаги хабар ота-оналарига етказилганда, улар фарзандларининг қилган амалларидан қариндош-уруғ, қўни-қўшни  ва жамият олдида хижолатда қолишади, чунки уларнинг фарзандлари она-Ватан ҳамда ҳанафий мазҳабига хиёнат қилдилар. Тарих давомида ҳеч бир халқу миллат она-Ватан, давлат ва халққа қилинган хиёнатни кечирмаган ва кечирмайди ҳам».

Баъзи бир кимсаларнинг онгида диний экстремистик гуруҳлар сафига қўшилиб кетганларни қандай қилиб, Ватану миллат хоинлари, деб аташ мумкин ҳамда уларнинг Ватану миллат хоинига айланишларига сабаб бўлган жиноятлари нимадан иборат, деган саволлар пайдо бўлиши табиий. 

Мазкур гуруҳлар хатарлари нимадан иборат эканлиги ойдинлашганидек, экстремистик гуруҳларнинг энг муҳим дастурларидан бири – минтақамиздаги мустақил давлатлар, жумладан, Тожикистон Республикасини ҳам йўқ қилиш ҳисобланади. Улар бу ниятларини расмий равишда эълон қилиб, мамлакатимиз ҳудудини ўз «халифалик»ларининг бир ноҳияси сифатида кўрсатган. Ўзлари тузиб, оммавий ахборот воситаларида эълон қилган «халифалик» харитасида Тожикистон деган давлат, умуман, йўқ. Шунингдек, улар давлатчилигимиз, турмуш тарзимиз, миллий ва тарихий қадриятларимизга қарши бўлиб, уларга нисбатан чексиз нафратдадирлар. Хулоса, уларнинг келиши мустақил давлатимиз, тарих ва маданиятимиз ҳамда миллатимизнинг йўқ бўлиши демакдир!

Шундай экан, диний экстремистик гуруҳлар сафига кирадиган Тожикистоннинг ҳар бир фуқароси, шубҳасиз, уларнинг шум мақсадлари, давлату миллатга қарши фаолиятларига шерикдирлар. Яъни бундай фуқаролар ўз давлати ва миллатини йўқотиш йўлида экстремистлар қаторида жанг қилиб, уларнинг нопок мақсадларининг амалга ошиши учун ёрдам беради. Шундай қилиб, улар ўз давлати, Ватани ва миллатига қарши туриб, Ватану миллатнинг хоинига айланади!

Албатта, экстремистик партия ва гуруҳлар аъзолари низо қўзғатиш, уруш ва қотилликларда қўли борлиги ҳамда сон-саноқсиз кишиларнинг ёстиғини қуритгани сабабидан ҳам ҳар томонлама жиноятчидирлар.  Шунингдек, ўз Ватани ва миллатига қарши чиққанлари учун ҳам, шубҳасиз, Ватану миллат хоинлари саналади. Бундайларнинг жиноятлари таркибидаги Ватану миллатга хоинлик масаласи шундан иборат. Фуқаролар томонидан масаланинг бу томонини тўлиқ англаб етиш уларнинг диний экстремистик гуруҳлар билан муросасиз муносабатларининг шаклланишига ёрдам беради.

 

Диний экстремистлар ҳанафий мазҳабини нотўғри ҳисоблаб, унинг издошларини ҳақиқий мусулмон сифатида санашмайди. Уларнинг бундай мавқеи Тожикистон жамиятида жиддий ақида инқирозининг келиб чиқишига сабаб бўлади. Бу эса, аянчли оқибатларга олиб келади.

Янги пайдо бўлган диний экстремистларнинг ўзи мазҳабни Исломга эргашишнинг маълум бир доираси сифатида эътироф этмасдан, уни «бидъат» ҳисоблайдилар. Улар фақат ўзларини Исломнинг ҳақиқий издошлари билиб, мусулмонларнинг мазҳаблар доирасида амалга оширадиган барча ибодатларни қабул қилмайдилар. Фақатгина, диндорликнинг салафий ва такфирий равишидаги эътиқодини тўғри санайдилар, холос.

Улар фақат ўз тушунчаларини «асл Ислом», дея ҳисоблаб, қолган барча тушунчаларни инкор этадилар. Бузғунчиларнинг янги издошлари, яъни «Ислом давлати» экстремистик гуруҳи аъзолари эса, ўзларидан бошқа бутун дунё мусулмонлари, ҳатто дунёнинг таниқли Ислом уламоларини ҳам «кофир» дея эълон қилиб, уларни ўлдириш, мол-мулклари ва оила аъзоларини ўлдиришу ўғрилашни ўзлари учун раво ҳисоблайдилар.

Шу ўринда янги диний бузғунчиларнинг тушунча ва ақидалари амалий нуқтаи назаридан биз, Тожикистонимиз ва халқимизга қандай таҳдид сола олишини англаб етишимиз лозим. Бунинг учун эса, қуйидаги таъкидларга эътибор қаратмоқ лозим:

Биринчи таъкид: Экстремистларнинг «ҳақиқий Ислом»га даъво қилиш ҳамда Ислом дини мазҳабларини инкор этишга бирор-бир асослари йўқ.

(Давоми бор.)

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Май 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларига янги уйлар

 

14 феврал куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон иштирокида Душанбе шаҳри Сино ноҳиясининг Меҳробод маҳалласида Тожикистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчилари оилалари учун беш қаватли турар жой биноси фойдаланишга топширилди.

Мазкур бинонинг Қуролли кучлар таъсис этилганининг 25 йиллиги

Муфассал...

ҚАЛОВИ ТОПИЛСА АГАР…

 

Хуросон ноҳиясининг Жавоний маҳалласида истиқомат қилувчи Умеджон Рустамов учун янги йил омадли келди. У Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси муҳтарам Президентимиз Эмомали Раҳмон Жаноби олийларининг ташаббуси ила 2018 йилнинг Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили, дея эълон қилинишидан илҳомланиб, кўпдан бери ўйлаб юрган режасини амалга ошириш пайидан бўлди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2087357

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8152144
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1664
2101
10070
8112414
1664
89570
8152144

Сизнинг IPнгиз: 18.188.91.70
Бугун: 01-05-2025 14:16:51

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015