Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 20 Июл 2017 Кӯришлар: 2378
Печат

 

manservis 201712 июл куни Миллат қасрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Европа Комиссиясининг халқаро ҳамкорликлар ва тараққиёт бўйича маъмурияти Бош директори Стефано Мансервисни қабул қилди.

Учрашувда Тожикистон ва Европа Иттифоқи ҳамкорликлари даражаси ва сифатидан қониқиш изҳор қилиниб, суҳбатдошлар икки томонлама ҳамда кўп

қиррали муносабатларнинг янада мустаҳкамланиши, кенгайиши ва самарадорлигидан манфаатдорликларини қайд этишди. Сўнгги йиллардаги ташаббуслар, жумладан, «Европанинг Марказий Осиё учун янгиланган стратегияси» амали, хусусан, шерикчилик ва ҳамкорлик тўғрисидаги келишувларни самарали амалга татбиқ этиш Тожикистон ҳамда Европа Иттифоқи шерикчилигини яхшилашнинг муҳим воситалари сифатида айтиб ўтилди.

 Ҳамкорликни кучайтиришнинг муҳим воситалари фаолияти, жумладан, ҳамкорлик бўйича кенгаш ва комитет ҳамда парламентлараро алоқалар комитети, Тожикистон ва Европа Иттифоқи ўртасида инсон ҳуқуқлари бўйича диалогнинг мунтазам фаолияти қониқиш билан қайд этилди. Европа Иттифоқининг Тожикистонга ҳамкорликнинг учта асосий йўналишлари: соғлиқни сақлаш, маориф ва қишлоқларни ривожлантиришда 251 миллион евро маблағ ажратишни назарда тутувчи 2014-2020 йиллар учун индикатив дастурини муваффақиятли амалга татбиқ этиш шерикчиликни яхшилаш учун муҳим, дея аталди.

Европа Иттифоқи ва Тожикистон ўртасида ҳамкорликлар бўйича кенгашнинг навбатдаги мажлиси, унинг доирасида 2020 йилгача давр учун Тараққиёт дастури ва Тожикистоннинг 2030 йилгача Миллий тараққиёт стратегияси тақдимотининг ўтказилишидан қониқиш изҳор қилинди. Ушбу ҳужжатларда белгиланган мақсадларга эришиш учун мамлакатимиз тараққиёт бўйича шериклар ёрдамига эҳтиёж сезади.

Учрашувда суҳбатдошлар томонидан иқтисодиёт, энергетика, транспорт, қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги ҳамкорликларни ривожлантириш, хавфсизлик муаммоларини ҳал этиш, жумладан, терроризм, экстремизм, наркотик моддалар ноқонуний савдоси ва трансмиллий уюшган жиноятчиликнинг бошқа кўринишларига қарши курашиш, Афғонистонда сиёсий ва ҳарбий вазият барқарорлашишига ёрдам бериш, чегаралар ҳимояси, чегара тузилмалари техник ва ҳарбий иқтидорини янада мустаҳкамлаш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

Ширин сўз – жон озиғи

 

Тил бўлсайди, ўз қалбининг сирдоши,

Кесилмасди тил эгасининг боши.   (А. Фирдавсий)

Қиёмат куни кимга дўзах ўти ҳаром бўлишини айтайми? У ювош, мулойим, яхши муомалали, яхши гапга осон келишадиган одамдир. ( Ҳадисдан).

Биз ҳамиша “Дунёни гўзаллик қутқаради” деган фикрга кўникиб

Муфассал...

Миллат пешвосининг Қозоғистонга иш сафари

 

6 июл куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон иш сафари билан Қозоғистон Республикасига борди.

Шу куни мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Остона шаҳрида «Остона халқаро молиявий маркази» тақдимотида иштирок этди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2595458

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10291790
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
5528
7032
17219
10210212
27302
161581
10291790

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.72
Бугун: 04-11-2026 23:43:49

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015