Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 12 Июл 2018 Кӯришлар: 96
Печат

 

ostona 20186 июл куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон иш сафари билан Қозоғистон Республикасига борди.

Шу куни мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Остона шаҳрида «Остона халқаро молиявий маркази» тақдимотида иштирок этди.

Тақдимот маросимида Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев ва Қирғизистон Президенти Сооронбай Жээнбековлар иштирок этишди.

Мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Қозоғистон Республикаси давлат ва ҳукумати раҳбарияти ҳамда халқини Остонага пойтахт мақоми берилганининг 20 йиллиги ва «Остона халқаро молиявий маркази» очилиши муносабати билан табриклаб, ушбу дўст мамлакат ва унинг халқига гуллаб-яшнашлигу тараққиёт тилади.

«Остона халқаро молиявий маркази» бунёд этилиши минтақани молиявий таъминлаш ва ривожлантиришнинг илғор механизмларини татбиқ этишда муҳим қадам ҳисобланади. Марказни ташкил этиш минтақа мамлакатлари иқтисодиётини ривожлантириш учун хорижий сармоялар ва халқаро молиявий компанияларни жалб этишда муҳим, дея баҳоланди.

Яқин келажакда мазкур марказ муҳим ва ҳақиқий молиявий инфратузилма сифатида минтақа мамлакатлари тараққиёти ҳамда гуллаб-яшнашига муносиб ҳисса қўшиши мумкин.

«Ховар» ТМАА.

**

Эмомали Раҳмоннинг Остонадаги учрашуви

uchrashuv 20186 июл куни Остона шаҳрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Остона шаҳрига пойтахт мақоми берилганининг 20 йиллигига бағишланган тадбир доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашди.

Суҳбат чоғида ўзаро манфаатга эга бўлган барча соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликларни ривожлантиришу мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон навбатдаги учрашув имкониятидан қониқиш билдирар экан, ўз ҳамкорининг кўп қиррали ҳамкорликлар, дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини ривожлантиришу кенгайтириш мақсадида 2018 йилнинг март ойида Тожикистонга давлат ташрифи натижаларига юқори баҳо берди.

Учрашув чоғида томонлар барча соҳаларда самарали алоқаларни кенгайтириш ва фойдаланилмаган имкониятларни халқлар манфаатлари йўлида ишга солишга тайёр эканликларини билдиришди. Шунингдек, ўзаро манфаатли бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

«Ховар» ТМАА.

**

 

Миллат пешвоси ҳузурида иш мажлиси

 

9 июл куни Миллат қасрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчисиМиллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон мамлакат Бош вазири ўринбосари, Душанбе шаҳри ва пойтахт ноҳиялари раислари, бир қатор вазирликлар ва идоралар раҳбарлари иштирокида умуммиллий байрамТожикистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллигига тайёргарлик, ободончилигу бунёдкорлик ишларининг ҳолати ва пойтахт ижтимоий соҳаларини 2018-2019 қишки мавсумга тайёрлаш борасида иш мажлиси ўтказди.

Дастлаб мамлакат Бош вазири ўринбосари, Тожикистон Республикаси Президентининг Душанбе шаҳрида пойтахтни Тожикистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллигини нишонлаш тадбирига тайёрлаш бўйича намояндаси Азим Иброҳимнинг ишлар ижроси ва тадбирлар режаси татбиқи тўғрисидаги ҳисоботи тингланди.

Бугунги кунда Миллат пешвосининг топшириқ ва кўрсатмалари ижроси мақсадида давлат ҳокимияти Душанбе шаҳри ижроия органи раҳбарияти ва пойтахт жамоатчилиги билан биргаликда тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, байрамона иншоотлар сони кўрсатилиши билан рўйхат ташкил қилингани қайд этилди.

Тожикистон Республикаси Ҳукумати, давлат ҳокимияти Душанбе шаҳри ижроия органи ва ватанпарвар тадбиркорлар томонидан давлат мустақиллигини нишонлашгача уч йил мобайнида, бунёд этиладиган иншоотлар рўйхатига, асосан, ижтимоий иншоотлар, жумладан, мактаблар, болалар боғчалари, саломатлик марказлари, турли ижтимоий, маданий ва хизмат кўрсатиш бинолари, ҳаммомлар, сартарошхоналар, гўзаллик салонлари, спорт майдонлари, хиёбонлар киритилган.

Тожикистон Президенти мамлакат Ҳукумати ва давлат ҳокимияти Душанбе шаҳри ижроия органига бунёдкорлик ва ободончилик ишларини жонлантириш, атроф-муҳит ҳимоясини таъминлаш, маданият ва истироҳат боғларида манзарали гуллару буталарни ўтқазиш, қурилиш ишларини сифатли ижро этиш, олий ва ўрта таълим муассасаларини тўлиқ таъмирлаш, уларни янги ўқув йилига тайёрлаш, қишлоқ йўлларини таъмирлаш, соғломлаштириш марказларида меҳнат шароити ва аҳолининг тиббий хизматдан фойдаланишини яхшилаш бўйича аниқ топшириқлар берди.

Тожикистон давлат мустақиллигининг 30 йиллиги байрамини муносиб кутиб олиш учун ҳозирданоқ бунёдкорлик ишларини амалга ошириш, ободончилик бўйича чора-тадбирлар қабул қилиш ҳамда Душанбе шаҳри аҳолиси фаол иштирокида турли соҳага мўлжалланган замонавий иншоотларни қуриш ва фойдаланишга топшириш белгилаб олинди.

Давлат ҳокимияти Душанбе шаҳри ижроия органи раҳбариятига 2018-2019 йиллар қиш мавсумига тайёргарлик, шаҳар иншоотларини иссиқлик ва электр энергияси, озиқ-овқат маҳсулотлари ва ёнилғи билан тўлиқ таъминлаш ҳамда бунёдкорлик ишлари бўйича бошқа топшириқлар берилди.

 

«Ховар» ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2018 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
          1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30

МАҚОЛАЛАР

Икки адибнинг бутун олмаси

 

Ёзувчи Эшмуҳаммад ака Донохонов «Совет Тожикистони» (ҳозирги «Халқ овози») газетасида иш фаолиятини бошлаган дамлар эди. Ўша 1983 йили Жиликўл ноҳияси партия қўмитаси топшириғига кўра, ўқитувчи Шоим Абраматов ноҳия газетаси муҳаррир ўринбосарлигига тайинланди. У камина билан бирга атиги уч ойгина фаолият юритди-ю, қай бир бошланғич партия қўмитаси котиблигига ўтказилди.

Муфассал...

"ОСИЁ ЎЙИНЛАРИ-2018" СОВРИНДОРЛАРИ

 

Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида қитъанинг энг нуфузли спорт мусобақаси «Осиё ўйинлари-2018» турнири ниҳоясига етди.

Мусобақаларда Ватанимиз шарафини ҳимоя қилган вакилларимиз ўз жамғармаларига 7та- 4 кумуш ва 3та бронза медалларини тўплаб, умумжамоа ҳисобида 30-ўринни эгалладилар.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
560
Мақолаларни кӯрганлар сони
254311

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

1604634
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2069
996
8981
1587452
37947
67032
1604634

Сизнинг IPнгиз: 54.225.59.14
Бугун: 20-09-2018 06:25:23

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015