Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 30 Июн 2017 Кӯришлар: 2674
Печат

 

svadbu 2017БЕШТА  ТАВСИЯ

Тожикистон Республикасининг "Тожикистон Республикасида анъаналар, тантаналар ва урф-одатларни тартибга солиш тўғрисида"ги қонуни ўзининг ўн йилдан буён амал қилиб келаётган вақтида халқнинг кўплаб муаммоларини ҳал қилди ҳамда уларга бунёдкорлик кучини бахш этди. Бу вақт ичида кўплаб оилалар  ўз тўй-ҳашамларини тежамкорлик билан ўтказиш ҳисобидан захира

қилган маблағларининг бир қисмини тадбиркорлик, фарзандларини олий ўқув юртларида ўқитиш, уларни хорижга юбориш, ўзларининг турмуш даражасини яхшилаш учун сарфлади. Шунга қарамай, ҳозир ҳам бу йўналишда муаммолар мавжуд.

Шунингдек, катта ёшдагилар ўзларининг эскирган одатлари ҳамда аёллар эса, ўзлари ўша анъаналар руҳида тарбия топган удумлардан кечиб кетолмаяптилар. Ёшлар эса, улар учун қанча кўп нарса олсангиз, янада кўпроқ олишни, мана шундай қулай фурсатдан фойдаланиб, ўзларининг баъзи ноодатий истакларини ота-оналари ва қариндош-уруғлари ҳисобидан амалга оширишдан манфаатдордирлар. Шунинг учун ҳам, бу муаммолардан қанчалик узоқлашишни истасак, улар камайиш ўрнига кўпайиб бормоқда. Шу боисдан, мазкур қонунга ўзгартиш киритилишига доир қуйидагиларни тавсия этаман:

1. Энг аввало, ёшларнинг қонунни билишлари, тўлиқ англаш ва унга риоя этиш борасидаги тарбияларига алоҳида эътибор қаратмоқ лозим. Тартибга солиш тўғрисидаги қонуннинг амалий хусусиятларига оид қисқа метражли тарғибот филмлар, бадиий сериаллар, ҳужжатли филмлар, мултфилмлар ёшлар онгига керакли ислоҳотларни жойлаштириши мумкин. Бу эса, ёшларнинг ўзларидан олдинги авлод вакилларининг камчиликларидан узоқроқ тарбия олишлари, ҳушёрроқ бўлишлари ҳамда эскирган ва зарарли анъаналардан воз кечишларига имкон яратади. Яъни биз соғлом миллатнинг ижтимоий пойдеворини ҳозирдан қўйишимиз керак.

 2. Мотам ва хурсандчилик маъракалари ўртасида муайян тўсиқ-чегара ёки аниқ фарқ қўяйлик. Ҳашамлар иштирокчилари сонини қисқартирайлик. Стол устига сарфланадиган харажатнинг ҳам аниқ миқдори бўлсин.

3. Давлат назоратини камайтириб, фуқаролик жамияти назорати ва умуман, жамоатчилик назоратини кучайтирайлик. Бу иш коррупция шиддатининг пасайиши ва давлатга бўлган ишончнинг ортиши масаласига ҳам ижобий таъсир кўрсатади.

4. Тартибга солувчи органлар фаолияти йўналишини халқ маъракаларини назорат қилишга эмас, балки тартибга солиш сиёсатини қайта ишлаш ва унинг жараёнларини таҳлил қилиш ҳамда жамоатчилик комиссиялари устидан назорат ишига қаратмоғимиз лозим.

5. Ижозат бериш тизимини маъракаларни қайдга олиш ва ҳисоблаш босқичига айлантириш керак ҳамда бу ишдан бош тортганларга оғир жарималарни жорий этиш лозим. Одамлар бундай ҳолатларни қайдга олиш ва тартибга солиш жараёнининг жамоатчилик назорати остида эканлигига ўргансинлар.

 

Сайфулло САФАРОВ,

Тожикистон Республикаси Сиёсатшунослар ассоциацияси раиси, Жамоатчилик кенгаши аъзоси. 

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Март 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 31          

МАҚОЛАЛАР

Қиёмат кун қўшнидан…

 

Қўшничилик муносабатлари ҳақида қоғоз қораламоқчи бўлдим. Кенг-тор, катта-кичик, пасту-баланд хонадонларда турфа хил тақдирга, дунёқарашга эга бўлган кишилар умргузаронлик қиладилар. Қадим-қадимдан қўшнининг уйи қўшнининг тўю азадорлигига яраган. Халқимизда тўй, азадорлик маросимларини ўтказишда қўшни қўшнидан маслаҳатлар сўрашган.

Муфассал...

Қишки неъматлар кўпаймоқда

 

Вилоят шаҳарларида яшаётган кишилар бутун қиш фасли давомида янги узилган помидор ва бодринг истеъмол қилиш имкониятига эга бўлишди. Жумладан, аҳоли дастурхонига 27 тонна помидор, 21 тоннадан кўпроқ бодринг, 22 тоннага яқин кўкат ва бошқа маҳсулотлар етказиб берилди. Бу маҳсулотлар иссиқхоналарда етиштирилмоқда. Айни бир пайтда иссиқхоналарда лимон етиштириш ҳам кўпаймоқда. Ҳозиргача вилоят иссиқхоналарида 51 тоннадан

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2338062

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9270922
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3027
3606
16125
9230719
43937
109364
9270922

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.174
Бугун: 13-03-2026 19:32:56

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015