Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 18 Май 2017 Кӯришлар: 1709
Печат

 

r abdulatipov 20172017 йил 10 май, куннинг иккинчи ярмида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Россия Федерациясининг Доғистон Республикаси раҳбари Рамазон Абдулатиповни қабул қилди. Учрашувда Тожикистон ва Россиянинг кўп қиррали ҳамкорликлари, жумладан, минтақалараро муносабатларини ривожлантириш масалалари кўриб

чиқилди.

Давлат бошлиғи Рамазон Абдулатиповнинг икки мамлакат стратегик шерикчилик муносабатлари мустаҳкамланиши ва ривожланишидаги ролини юқори баҳолар экан, унинг Тожикистон ва Россия ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллигини нишонлаш кунларига тўғри келган ташрифини янги даврда ва янги соҳалардаги эзгу алоқаларни ривожлантиришни кучайтирувчи ричаг, дея атади.

Томонлар савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантиришдан манфаатдорликларини изҳор қилишди. Россия стратегик шерик сифатида Тожикистон ташқи савдосида ўзига хос ўринни эгаллаб, мамлакатларимиз маҳсулот айирбошлашида унинг улуши қарийб 30 фоизни ташкил қилиши таъкидланди.

Учрашувда Доғистон томонининг иккала томон манфаатлари йўлида саноат, энергетика, транспорт ва коммуникация, қишлоқ хўжалиги соҳаларини ривожлантириш, озод иқтисодий минтақаларда фаолият юритиш учун компанияларни жалб этиш ҳамда Тожикистоннинг фойдали қазилмаларидан ўзаро самарали фойдаланишда иштироки эҳтимоли муҳокама қилинди.

Маданий-гуманитар ва маориф соҳаларида ҳамкорликларни мустаҳкамлаш, рус тили ўқитувчиларининг тажриба алмашуви, ўқув материалларидан фойдаланишни осонлаштириш ҳамда сайёҳлик ва сайёҳлик инфратузилмасини ривожлантириш икки мамлакат алоқалари истиқболли йўналишлари сифатида айтиб ўтилди.

 

«Ховар» ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Қишлоқми бу, шаҳарми?!

 

Мен ҳар гал Деваштич ноҳиясидаги Яхтан қишлоғига борар эканман, энг аввало, Совет Иттифоқи Қаҳрамони Ўринбек Ёқубов, донгдор «Ленинград» совхозига омилкорлик билан раҳбарлик қилган, собиқ СССР Олий Совети депутатлигига сайланган Тожимурод Ражабалиев ва ҳамкасбим Абдураззоқ Умаров ҳақида эслайман.

Яхтанга кираверишда, йўлнинг ўнг томонидаги янги токзорларни кўрар

Муфассал...

Миллат пешвоси кўчат ўтқазиш маъракасида

 

2018 йилнинг 21 январ куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Душанбе шаҳри раиси Рустами Эмомали билан биргаликда пойтахтнинг Наврўзгоҳ боғида кипарис, Лейланд сарв ва секвойя каби ноёб, манзарали ва сояли дарахтлар кўчатини ўтқазиб, кўчатлар ўтқазиш, атроф-муҳитни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини бошлаб

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2588196

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10249786
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
10295
11853
39574
10179764
146879
138877
10249786

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.131
Бугун: 30-10-2026 15:28:04

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015