Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 26 Январ 2018 Кӯришлар: 2111
Печат

 

nihol 20182018 йилнинг 21 январ куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Душанбе шаҳри раиси Рустами Эмомали билан биргаликда пойтахтнинг Наврўзгоҳ боғида кипарис, Лейланд сарв ва секвойя каби ноёб, манзарали ва сояли дарахтлар кўчатини ўтқазиб, кўчатлар ўтқазиш, атроф-муҳитни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини бошлаб

берди.

Кўчатлар ўтқазиш ишлари мамлакат пойтахти - Душанбе шаҳрини ободонлаштириш, бунёдкорлик ва қайта тиклаш асосий режасига мувофиқ, шаҳар кўчалари ва хиёбонларини ободонлаштириш мақсадида, Наврўзгоҳ боғида олиб борилаяпти. Бир вақтнинг ўзида инсон саломатлиги учун фойдали, пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари кайфиятига ижобий таъсир кўрсатадиган манзарали ва ҳамишабаҳор дарахтлар кўчатлари ўтқазилди.

Пойтахтнинг Наврўзгоҳ боғида мамлакат Президенти сояли ва манзарали дарахтлар парвариши ҳолати, бу ерда янги хиёбонлар ташкил этиш лойиҳасининг амалга оширилиши билан танишди.

Давлат бошлиғи муҳтарам Эмомали Раҳмон давлат ҳокимияти Душанбе шаҳри ижроия органи раҳбарияти ва тегишли муассасаларга ушбу ҳудудни янада кўркамлаштириш ҳамда уни гўзал масканга айлантириш, фавворалар ва шаршараларнинг доимий ишлаши, боғни ёритиш ва пойтахт аҳолиси-ю меҳмонларининг сайру саёҳат масканига айлантириш, инсон саломатлиги учун фойдали бўлган чиройли дарахтлар ва ноёб кўчатларни ўтқазиш, улар парвариши устидан назорат ўрнатиш борасида топшириқлар берди.

Мамлакат Президенти давлат ҳокимияти Душанбе шаҳри ижроия органи раҳбарияти ва давлатнинг бошқа муассасалари масъул шахсларига Халқаро Наврўз байрами тантаналарига тайёргарлик кўриш, ободончилик ва яратувчанлик ишларини кучайтириш, кўчатлар ўтқазиш тадбирларини ташкил этиш, кўча ва хиёбонлар, Рўдакий боғи, Миллий кутубхона, Миллий музей, Тожикистон Байроғи ва Давлат нишони ёнидаги гулзорлар, аэропорт атрофидаги хиёбонлар, С.Айний номидаги майдон ва ёдгорлик, пойтахтнинг Ёшлар боғи ҳамда шаҳарнинг бошқа маданий-маиший марказлари ва марказий кўчаларини ободонлаштириш учун тартиб ва тозаликка риоя этиш борасида топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Шунингдек, Миллат пешвоси  муҳтарам   Эмомали Раҳмон Душанбе шаҳри раиси Рустами Эмомали билан бирга пойтахтнинг Исмоил Сомоний ва Шоҳмансур ноҳияларида Болалар боғи ҳамда Садриддин Айний номидаги Тожикистон Давлат опера ва балет академик театри ёнидаги боғни ободонлаштириш бўйича ишларнинг бориши билан танишдилар.

Шириншоҳ Шоҳтемур кўчасидаги болалар боғи Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон, Наврўзгоҳ боғи - Душанбе шаҳри раиси Рустами  Эмомали, Садриддин Айний номидаги Тожикистон Давлат опера ва балет академик театри ёнидаги боғ - Давлат моддий захиралар агентлиги раҳбари Нурмаҳмад Аҳмадзода ҳисобидан қурилмоқда. Давлат бошлиғи ушбу ва бошқа иншоотлардаги ишларнинг бориши билан танишди.

2,5 гектар майдонда жойлашган Болалар боғи Миллат пешвосининг мамлакат бахтли болалари учун муносиб совғаси ҳисобланади.

Келажакда бу ерда сайру саёҳат, истироҳат, турли маданий ва спорт тадбирларини ўтказиш учун мўлжалланган 230 ўринли амфитеатр, фавворалар, хиёбонлар, спорт майдонлари, теннис корти, шаҳмат ўйинлари учун махсус ўринлар, кафе ва бошқа иншоотлар қурилиши  кўзда тутилган.

Ушбу боғ "Душанбе шаҳри болалар ва ўсмирлар маркази" давлат муассасаси яқинида жойлашган бўлиб, келажакда бу идора болалари Давлат бошлиғи уларга яратган барча шароитлардан фойдаланишлари, осуда ва тинч муҳитда беғубор болалик гаштини суришлари мумкин.

Мамлакат Президенти қурилиш ишлари билан танишув чоғида маиший марказлар узоқ йиллар ёш авлодга хизмат қилиши учун ишларни юқори сифатда ижро этиш  топшириғини берди.

Шоҳмансур ноҳиясида Давлат бошлиғи Давлат моддий захиралар агентлиги раҳбарига Садриддин Айний номидаги Тожикистон Давлат опера ва балет академик театри ёнидаги 8 гектар ҳудуддаги боғни тўлиқ қайта тиклаш учун топшириқлар берди.

Бу ерда келажакда Миллат пешвосининг кўрсатмасига биноан, кичик футбол майдони, теннис корти, бошқа спорт майдонлари, жумладан, стол тенниси учун майдон қурилади.

Мамлакат Президентининг топшириғига кўра, театр ёнидаги боғ 2018 йилнинг 1 сентябрида умуммиллий байрам - давлат мустақиллиги куни арафасида фойдаланишга топширилади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилда мамлакат пойтахти - Душанбе шаҳрида минтақавий ва халқаро аҳамиятга эга бир нечта тадбир ўтказилиши назарда тутилган.

 

"Ховар" ТМАА. 

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Март 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 31          

МАҚОЛАЛАР

Пиёзимиз ўта аччиқ, картошкамиз жуда қиммат…

 

Ўтган ҳафта Восе ноҳиясида бўлганимизда, бизга деҳқонлар жорий йил пиёз экилган майдонларни кенгайтирганликлари ҳақида айтишди. Қурбоншаҳид қишлоғи Ҳулбук қалъаси ёнидаги бозорда бир килограмм пиёзнинг нархини сўрадик.

- Тўрт сомоний, - жавоб берди қопдаги пиёзлари ўртачадан кичик бўлган сотувчи.

Муфассал...

ҲАҚИҚИЙ ВА ТЎҒРИ ҚАРОР

 

Тожикистон Республикаси Бош прокурори аризаси асосида мамлакат Олий суди томонидан Тожикистон Ислом тикланиш партияси фаолиятида экстремистик-террорчиллик унсурлар бор,  дея эътироф этилиши боис, унинг ман этилиши, фаолиятига барҳам берилиши, шунингдек, мазкур партияга тегишли «Нажот» газетаси тўхтатилиши, интернет сайтининг ёпилиши ҳамда партияга алоқадор аудио-видео ёзувлари, адабиётлару варақаларни олиб кириш, тарқатиш қатъиян тақиқланиши борасидаги хабарни телевидение орқали томоша қиларканман,

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2335299

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9261049
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3316
2936
6252
9230719
34064
109364
9261049

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.168
Бугун: 10-03-2026 23:51:25

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015