Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 29 Март 2017 Кӯришлар: 1825
Печат

 

ziyolilar 201720 март куни "Кохи Наврўз" мажмуасида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон халқаро Наврўз байрами арафасида мамлакат зиёлилари билан самимий учрашув ўтказди. Мулоқот аввалида муҳтарам Эмомали Раҳмон йиғилганлар, Тожикистон халқи ва чет элдаги юртдошларимизни Наврўз байрами билан самимий табриклади.

Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон мустақиллик йилларида жаннатмакон Тожикистон халқининг севимли миллий байрамларидан бирига айланган қадимий Наврўзнинг қайта тикланиши ва  унинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида сўз юритди.

Давлат бошлиғи Наврўзнинг дунё миқёсида нишонланиши ва кейинчалик башарият аҳлига унинг ўзига хос урф-одатларини таништириш борасида эслатиб, тожик зиёлилари бу қадимий байрамнинг анъаналарини доимий равишда тарғибу ташвиқ этишлари, унинг боқий қадриятларини оммавийлаштириш ва шу йўл билан жамиятимиз ҳаётининг маданий илдизларини такомиллаштириш борасида интилишларига ишонч билдирди.   

Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг таъкидлашича, зиёлилар жамиятнинг фаол ва қудратли кучи сифатида миллий ўзликни англашнинг такомиллашишида ўзига хос рол ўйнаб, миллат ҳамда давлат манфаатларини содиқона ва қатъият билан ҳимоя қилишлари мумкин.

2017 йил мамлакат Президенти томонидан Ёшлар йили, деб эълон қилингани боис, Давлат бошлиғи муҳтарам Эмомали Раҳмон зиё аҳли келажак авлод вакиллари ташаббусларини қўллаб-қувватлаб, ҳар бир ёш авлод қалбида миллий ва ватанпарварлик ҳиссини уйғотиб, уларни илм-фан, касб-ҳунар ва азиз Ватанимиз - Тожикистоннинг янада обод ва тараққий этиши йўлида ҳидоят қилишлари лозимлигини таъкидлади. Ёш зиёлиларга янги илмларни ўрганишлари учун яхши шароитлар яратиб бериш борасида мамлакат барча илмий ва таълим тизимлари вазифадор этилди.

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг нутқидан сўнг, учрашув иштирокчиларидан бир неча нафар сўзга чиқиб, Миллат пешвосининг ижтимоий тараққиёт, юртимиз зиёлилари ташаббусларини қўллаб-қувватлаганлиги ва мамлакат Ҳукуматининг бошқа яратувчанлик тадбирлари ҳақида фикр билдиришди.

 

"Ховар" ТМАА. 

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Театр саҳнасида – янги асар

 

Спитамендаги Шукур Бурҳонов номли ўзбек музикали драма театри ўз репертуарини яна бир янги асар билан бойитди. Театрда таниқли ўзбек драматурги Нурулло Аббосхоннинг «Танҳо юлдуз» асари саҳналаштирилди.

Асарда турмуш ўртоғидан эрта айрилган инсонларнинг руҳий азоби, ёлғизлик, меҳру муҳаббатга муҳтожлиги борасида ҳикоя қилинади. Саҳналаштирувчи режиссёр Тоҳир Маликов асар ғоясини яхши тушунган ҳолда,

Муфассал...

Ёшлар тарбияси – саодатли келажак омили

 

Ўтган 2018 йил ноҳиямиз маориф соҳасида кўзга кўринарли ютуқларга эришилди. Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Тожикистон Республикаси Олий Мажлисига йўллаган Паёмида белгиланган вазифалар, ёшлар таълим-тарбиясида бажарилиши лозим бўлган кўрсатмалар ижроси юзасидан фаолият олиб бориб, ноҳиямиз умумтаълим муассасалари тарбияланувчилари

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2559733

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10119011
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3326
5837
36419
10039118
16104
138877
10119011

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.232
Бугун: 04-10-2026 20:49:59

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015