Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 02 Феврал 2017 Кӯришлар: 1870
Печат

 

jamiyat kengashi 201727 январ  куни «Кохи Наврўз» қасрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Тожикистон Республикаси Жамоатчилик кенгаши мажлисида иштирок этди ва нутқ сўзлади.

Кенгаши Раиси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон бошчилигида ўтган Жамоатчилик кенгаши навбатдаги

мажлисида сиёсий партиялар, ҳаракатлар, ташкилотлар, бирлашмалар, турли нодавлат, жамоатчилик, диний ва маданий ташкилотлар раҳбарияти ва фаол аъзолари ҳамда ОАВ намояндалари иштирок этишди.

Айни пайтда, мамлакатда 7та сиёсий партия ва 2500га яқин жамоатчилик ташкилотлари фаолият юритаётган бўлиб, улар ўзларининг бунёдкорона таклифларини илгари суришади, ўз низомномалари қоидалари доирасида мамлакатимизнинг турли сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий соҳалари тараққиётига интилишади.

Давлат бошлиғи, Жамоатчилик кенгаши раиси Эмомали Раҳмон  ўз чиқишида Жамоатчилик кенгашининг жамият ҳаёти муҳим масалаларини ҳал этишдаги ролини юқори баҳолар экан, мустақиллик даврида Кенгаш томонидан қабул қилинган қарорлар мамлакатда тинчлик ва хавфсизлик таъминланишига ҳисса қўшиб, фуқаролик жамияти шаклланиши, сўз эркинлиги ва сиёсий диалог учун реал асос яратганини таъкидлади.

Мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг фикрича, Жамоатчилик кенгаши ўзининг 20 йиллик фаолияти мобайнида давлат ҳокимияти органлари ва фуқаролик жамияти, сиёсий партиялар, жамоатчилик бирлашмалари, нодавлат ташкилотлар, ижодий иттифоқлар, диний бирлашмалар, миллий ва маданий жамиятлар ҳамда бошқа жамоатчилик бирлашмалари ўртасида диалогни таъминлаб, миллий бирлик асослари мустаҳкамланишига ёрдам берди. Яъни ўзининг тарихий миссиясини ижро этди.

Шунингдек, Жамоатчилик кенгаши давлат учта стратегик мақсадини амалга ошириш – мамлакат энергетик мустақиллигини таъминлаш, коммуникацион боши берк кўчадан чиқиш ва озиқ-овқат хавфсизлигини ҳимоялаш жараёнига ҳам тарғибот ва тушунтириш ишлари воситасида ўз ҳиссасини қўшаётгани таъкидланиб, нодавлат ташкилотлари, кичик ва ўрта тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш бирлашмаларининг бундай ташаббуслари қўллаб-қувватлашга муносиб эканлиги, бу жараён келажакда ҳам Ҳукумат мақсадларини амалга ошириш йўлида давом эттирилиши кераклигига ишонч билдирилди.

Ўз чиқишида Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон дунёдаги мушкул вазият, жумладан, коррупция, терроризм ва экстремизм хавфининг ошиб бораётгани каби салбий ҳодисалар ҳақида эслатар экан, бу таҳдидларга қарши кураш нафақат давлат ва Ҳукуматнинг, балки барча сиёсий партиялар, жамоатчилик ташкилотлари, ҳаракатлар, нодавлат бирлашмаларнинг ҳам вазифаси эканлигини қайд қилди.

Жамоатчилик кенгаши ўз мажлисларида ёшларнинг фуқаролик жамияти шаклланишидаги роли ҳақида неча марталаб сўз юритгани, давлат ва Ҳукумат ҳам ўз фаолияти доирасида ёшларга таяниб, уларнинг ҳар бир бунёдкорона ташаббусларини қўллаб-қувватлаши қайд қилинди. Шуни ҳисобга олган ҳолда, Кенгаш аъзоларига давлат органлари билан бир қаторда ёшларни бунёдкорлик ишлари, ободончилик ишларига жалб этиш, уларнинг бегона қадриятларга эргашишлари олдини олиш, ёшлар орасида фанатизм, экстремизм ва терроризмни бартараф этишга муносиб ҳисса қўшиш топшириғи берилди.

Жамоатчилик кенгаши Раиси, Давлат бошлиғи муҳтарам Эмомали Раҳмондан кейин Кенгаш аъзолари Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг башардўстона сиёсати доирасида мустақил Тожикистоннинг келгусидаги тараққиётига оид ўзларининг қизиқарли таклифлари ва ғоялари билан чиқиш қилишди. Кенгаш мажлиси кун тартибидаги муҳим масалалар муҳокамасида сиёсий партиялар, жамоатчилик бирлашмалари раҳбарлари, Жамоатчилик кенгаши бошқа аъзолари фаол иштирок этишди.

 

«Ховар» ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Январ 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

«Роғун» - манфаати инсониятга етувчи иншоот

 

Азиз ватанимиз истиқлолиятга эришгандан сўнг, барча соҳаларда илгари силжишлар, ривожланиш юз бериб, порлоқ келажак сари шахдам қадамлар ташлана бошланди. Давлатимиз ва республика Ҳукумати Раиси муҳтарам Эмомали Раҳмон бошчилигида истиқлолият даврида эришилган муваффақиятлар сифатида «Сангтўда-1», «Сангтўда-2», «Помир-1», «Душанбе-2» иссиқлик – энергия маркази, «Қўрғонтепа-Кўлоб» темир йўли, Қулма-Қароқурум автомобил

Муфассал...

«Мен жилғаман, дарё бўлиб тошгим келади…»

 

Дуторнинг ҳазин оҳанги кузда япроқларнинг шивирлашидек, ариқда шилдираб оқаётган сув овозидек оромбахш ҳамда тингловчини гоҳ у, гоҳ бу ҳолга солиб, унга мозийдан хабар келтиргувчи садодек гўё.

Миллий мусиқа чолғуси – дуторнинг ана шундай сеҳрли оҳангини ҳаётининг мазмуни, деб билган ва нозик бармоқлари фақат дутор чертишга муносиб муғанний қизларимиздан Ҳуррият Ҳасановани суҳбатга чорладик…

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2308205

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9102481
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1480
3115
4595
9065885
106302
126949
9102481

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.19
Бугун: 27-01-2026 14:02:50

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015