Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 11 Ноябр 2016 Кӯришлар: 1965
Печат

 

m saidov rudakiёхуд экстремизму терроризмга қарши биргаликда курашиш хусусида

Бугунги кунда жаҳондаги вазият ҳар қачонгидан кўра, юртимизда ҳукм сураётган тинчлигу осойишталик қадрига етишимизни, уни қадрлашимизни тақозо этади. Тинчлик, деб аталган неъматни, Ватанни авайлаб асраш каби тушунчаларни кенг омма қалбига жойлаштирмоғимиз ҳар биримизнинг фуқаролик бурчимиз эканлигини ҳам унутмаслигимиз лозим.

Бу масалани биргина ўзим фаолият юритаётган жамоат мисолида айтар бўлсак, бу борада талай  ишларни амалга оширишга ҳаракат қилиб келаяпмиз.

Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, она-Ватан хизматига тайёрлаш мақсадида ҳам қатор тадбирлар ўтказилиб келинаётганлиги мақсадга мувофиқдир. Бунинг натижасида жорий йил давомида Рўдакий ноҳиясидаги Чоргултепа жамоати аҳли ҳам барча соҳа бўйича ўзларига бириктирилган дастур ва режаларни ортиғи билан  уддалашди. Айниқса, муқаддас бурч, она-Ватан хизматига чақириқни икки баравар ошиғи билан бажаришга муваффақ бўлишди.

Бу соҳа мутасаддиси ҳарбий стол бошлиғи Шарофиддин Ғиёсовнинг туну кун елиб-югуриши зое кетмади.  Ҳар йилги кузги ва баҳорги даъватлар унинг саъй-ҳаракати туфайли бажарилиб келинаётир.

Ташвиқот-тарғибот ишларини ўз вақтида олиб борганлиги боис, ёш ўсмирлар ихтиёрий равишда ҳарбий хизматга  бориш учун аризалар бермоқда.

Кўп йиллардан буён жамоат ҳудудидан ҳарбий хизматга даъват этилаётганларга аввал бирор касб ўргатиб, сўнгра хизматга сафарбар этишни йўлга қўйганмиз. Масалан, собиқ Иттифоқ давридаги усул, яъни ҳар мавсумда ДОСААФ орқали ўқитиб, «С» категорияси соҳибига айлантириб, ҳарбий хизматда бемалол ҳайдовчилик қилишларига имкон яратилиши қўл келаётир. Шунингдек, челангарлигу устачилик каби ҳаётда асқотадиган касб-корларни ўргатмоқдамиз. Бу касб-ҳунарлар хизматга сафарбар этилаётган ёш аскарларга ҳамма вақт лозим бўлади, албатта. Хизмат пайтида ҳам, уй шароитида ҳам… Ҳа, бу яхши тадбиримиз натижаси тез орада кўзга ташланади ва бошқа ноҳияларга ҳам намуна бўла олади.

Жамоат ҳудудида яна бир алоҳида аҳамиятга молик ишлардан бири бу, ёшларни экстремистик-террористик, ҳизбий таҳликалардан омон сақлаш вазифаси. Бу йўлда қатор семинар-кенгашлар ўтказиб келмоқдамиз. Обрўли шахслар, олимлар ва ҳуқуқ-тартибот органлари вакиллари иштирокида мунтазам равишда ўтказилиб келинаётган бундай чора-тадбирлар яхши натижа бераётир. Шунингдек, турли алдовлар ортидан Сурияга кетиб қолганлар (уларнинг аксаридан қора хат келган)  хонадонлари билан ҳам профилактик суҳбатлар уюштирилиб келинмоқда.

Бу ишларни амалга оширишда жамоатимиз раиси Юсуф Сангинмуродов ва унинг ўринбосари Дилором Абдуназаровалар хизматлари катта бўлмоқда. Зеро, улар бошчилигида жамоат қошида ташкил этилган махсус комиссия ҳамма вақт халқ орасида бўлиб, сиёсий-ижтимоий ва маданий тадбирлар ўтказишлари яхши самара бераётир.

Жорий йилги яна бир муҳим сиёсий тадбир -  22 майда ўтказилган Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга доир референдумда аҳоли уюшқоқлик ва бирдамлик билан иштирок этди. Зеро, Конституция - миллат бахтномаси. Шу боисдан ҳам аҳолимиз бу сиёсий маъракага бирдамлик билан қатнашиб, ўз порлоқ келажагига асос солдилар.

Жамоат ҳудудида амалга оширилаётган яна бир муҳим йўналиш бу, ободончиликдир, албатта. Уч адад ўқув муассасаси, тиббий пункт, улкан саломатлик маркази бунёди, шунингдек, олис Рангон қишлоғида спорт зали, савдо маркази, тиббий пункт ташкил этилиши Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон дастури ва ҳидоятлари асосида амалга оширилаётган бунёдкорлик сиёсати узвий давомидир, албатта.

Маҳаллалар билан алоқаларимиз яхши йўлга қўйилган. Улар раислари орқали мамлакат ҳаётида юз бераётган муҳим воқеалар аҳолига етказилиб турилмоқда. Бу борада Мансур Қодиров - Баҳористон, Эшмаҳмад Пашшақулов - Пахтакор, Давлат Сатторов - Саховат, Раҳим Эшмуродов - Кўктош, Мусо Умаров - Рангон, Сайфулло Ашуров - Оби шифо, Ҳасан Олимов - Орзу, Аҳмадулло Саъдуллоев - Чорсу, Ҳошим Сагизов - Пахтакор, Зайниддин Жўраев - Мадад маҳалла раислари давлат ҳокимияти маҳаллий органлари билан зич алоқада бўлишиб, ўзлари бошчилик қилаётган мавзе ободчилиги-ю, осойишталигига улкан ҳисса қўшмоқдалар.

Ҳа, юқорида айтиб ўтганимдек, бугунги кунда барчамиз бир ёқадан бош чиқариб, Ватан ободлиги, осойишталиги йўлида бир тану бир жон бўлсак, экстремизму терроризм каби номатлуб кўринишларга биргаликда курашсак, азиз юртимиз порлоқ келажагига ўз муносиб ҳиссамизни қўшган бўламиз.

 

Муҳаммадмумин САИДОВ,

Рўдакий ноҳияси Чоргултепа қишлоқ жамоати котиби.


Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

ҚИШЛОҚ АҲОЛИСИНИНГ 38 ФОИЗИ ТОЗА ИЧИМЛИК СУВИ БИЛАН ТАЪМИНЛАНГАН

 

Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш масаласи бугун халқаро муаммолардан бирига айланган. Фаровон сув захираларига эга бўлган юртимизнинг асосий қисмини тоғлару тепаликлар ташкил қилгани боис, ҳамма жойга етарлича сув чиқариш ҳамда аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлашнинг имкони йўқ. Шундай бўлишига қарамай, мамлакат фуқароларини тоза ичимлик суви билан таъминлаш йўлида мунтазам чора-тадбирлар қабул

Муфассал...

Билим – катта дарё, устоз эса миробдир!

 

Дунёда касб турлари жудаям кўп. Лекин уларнинг ичида энг шарафли, машаққатли ва масъулиятлиси бу, албатта, ўқитувчилик касбидир.

Бир синфда 25-30 нафар ўқувчи таълим олса, уларнинг табиати ҳар хил бўлади. Ҳар бир ўқувчини ўз фарзандидек қабул қилиб, улар билан ишлаш, уларни тушуниш, билим бериш ҳамда ҳар бирининг кўнглига йўл топа олиш юксак масъулият талаб қилади.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2511882

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9964902
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
872
3203
4075
9940695
872
100591
9964902

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.41
Бугун: 01-09-2026 07:20:31

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015