Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 18 Август 2016 Кӯришлар: 1513
Печат

 «Сув ва санитариядан умумий фойдаланиш» олтинчи Устувор тараққиёт мақсадлари ва мақсадли вазифалар бўйича олий даражадаги халқаро симпозиум хусусида қатор муштарийларимиз томонидан билдирилган фикрлар

suvon zokirovСувон Зокиров, Турсунзода ноҳияси Пахтаобод шаҳарчаси саломатлик маркази врачи:

- "Сув ва санитариядан умумий фойдаланиш" олтинчи Устувор тараққиёт мақсадлари ва мақсадли вазифалар бўйича олий даражадаги халқаро симпозиумнинг мамлакатимиз пойтахти Душанбе шаҳрида ўзига хос шукуҳу

шаҳомат билан ўтказилиши ва унга дунёнинг 70га яқин мамлакати, 47та халқаро ва минтақавий ташкилот, жумладан, БМТ ва унинг 17 тузилмаси, ШҲТ, МДҲ,  Иқтисодий ҳамкорликлар ташкилоти, Бутунжаҳон банки, Қизил хоч ва қизил ярим ой ташкилотларининг  саккиз юзга яқин вакилларининг қатнашиши давлатимиз  мавқеи халқаро майдонда янада юксалаётганидан дарак беради. Зеро, бу масала бўйича мамлакатимиз сарвари, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон Жаноби олийлари бундан ўн уч йиллар бурун халқаро ташкилотга мурожаат этгандилар. Натижада, 2003 йили - тоза ичимлик суви йили, 2005-2015 сувга бағишланган йиллар ва 2013 йил -  Сув бўйича ҳамкорлик йили, сифатида қайд этилди.

Умуман олганда, Давлатимиз бошлиғи Эмомали Раҳмон томонидан илгари сурилган барча таклифу истаклар, албатта, ўзининг глобаллиги ва кун тартибидаги биринчи масалалардан саналиши билан ҳам жаҳон афкор оммасини қойил қилиб келмоқда.

Тиббиёт ходими сифатида шуни алоҳида таъкидламоқчиманки, тобора глобаллашиб, соат сайин ривожланиб бораётган дунё аҳлининг ҳар қачонгидан кўра, бугунги кунда тоза ичимлик сувига эҳтиёжи катта. Тожикистон Ҳукумати томонидан сув муаммоларининг кўтарилиши ва унинг ечимида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти қўллаб-қувватлаши натижасида  бундай симпозиумларнинг тез-тез ўтказиб турилиши  жаҳон оммасини ўзига хос ҳушёрликка даъват этиш ҳамдир.

 

afshini muqimАфшини Муқим, Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Дин ишлари, миллий анъана, тантана ва урф-одатларни тартибга солиш комитети матбуот котиби:

- "Сув ва санитариядан умумий фойдаланиш" олтинчи Устувор тараққиёт мақсадлари ва мақсадли вазифалар бўйича олий даражадаги халқаро симпозиумнинг  мамлакатимизда ўтказилиши ва унда парвардигорнинг бу азиз неъмати борасида ўзаро фикр алмашиш - бу барчамизнинг фахримиз. Ва бу неъматга нисбатан эҳтиром ва суннатдир.

Муборак Ислом дини ҳам сувга алоҳида эҳтиром билан қарашга, унинг улуғ шаънли Парвардигорнинг неъматлари ичида энг улуғларидан бири эканлигига ишора қилади. Қуръони Каримнинг "Бақара" сураси 21-22-оятларига аҳамият беринг: "Эй инсонлар, сизларни ва сизлардан илгари ўтганларни тақво эгалари бўлишингиз учун Яратган Парвардигорингизга ибодат қилингиз. У зот сизлар учун ерни қароргоҳ, осмонни том қилиб қўйди ва осмондан сув тушириб, унинг ёрдамида сизларга ризқ бўлсин деб, мевалар чиқарди…"

"Воқеа" сураси, 68-70-оятларида эса: "Сизлар ўзларингиз ичадиган сув ҳақида ҳеч ўйлаб кўрдингларми? Уни булутлардан сизлар ёғдирдингларми ёки Биз ёғдиргувчимизми?! Агар Биз хоҳласак, уни шўр қилиб қўйган бўлур эдик. Бас, шукр қилмайсизларми?!"  -дейилган.

Демак, инсон ҳеч қачон техник воситалар ёрдамида сунъий равишда ёмғир ярата олмайди. Агар бунинг имкони бўлганида ер куррасида қурғоқчилик муаммоси қолмаган бўларди, ваҳоланки, бу муаммо ҳалигача тугатилган эмас. Ёмғирга хўжайинлик қилиш ва об-ҳавони инсон хоҳишига кўра бошқариш орзулигича қолиб кетишини замонавий илм-фан ҳам тан олди!

Қарангки, азиз диёримиз Тожикистонни Парвардигор ўзи китобида таърифлаган ва ҳаёт манбаи саналмиш оби ҳаёт - Сувга сероб айлаган экан, Қуръон дастурига кўра, мевалар чиқиши ва инсонларга ризқ бўлишлиги учун Парвардигоримиз инсонга сувни неъмат сифатида яратган экан.

 

Дилором Қаландарова, Рўдакий ноҳияси, Сомониён шаҳарчаси раиси аппарати бошлиғи:

- Азиз Тожикистонимиз географик нуқтаи назардан жуда қулай жойлашган. Бу юртнинг осмонўпар тоғлари-ю,  зилол сувлари, ўйнаб оқаётган дарёлари жуда кўп. Сув масаласини қайта-қайта кўтариб чиқаётган Президентимиз, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон Жаноби олийлари аслида бир қултум сувга зор мамлакатлар фойдасини кўзлаб иш қилаётирлар.

Дарҳақиқат, дунёда бир коса сув олтинга баравар юртлар ҳам борлиги сир эмас, буни ҳамма билади. Агар Президентимиз Жаноби олийлари шу масалани халқаро майдонга олиб чиқмасалар, ҳаётимиздаги мавжуд чучук сувлар қадрига етишга ундамасалар боридан ҳам айрилишимиз ҳеч гап эмас. Узоққа бормайлик, бундан йигирма-ўттиз йил илгари шаҳарларимиз оралаб оқаётган ариқлардан ҳам тортинмай сув ичаверардингиз. Бугун-чи, нафақат шаҳар оралаб, балки қишлоқда оқаётган ариқлардан сув ичилмай қўйилди. Чунки, Худонинг обиҳаёт саналган беминнат неъматига бефарқ бўлиб қолдик, шекилли…

 

sulhiyaaСулҳия Содиқова, Тожикистон Миллий Энциклопедияси физика ва математика фанлари

бўйича редакция мудири:

- Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Президентимиз муҳтарам Эмомали Раҳмон Жаноби олийларининг таклифига биноан, "Сув ва санитариядан умумий фойдаланиш" олтинчи Устувор тараққиёт мақсадлари ва мақсадли вазифалар бўйича олий даражадаги халқаро симпозиумнинг  азиз Тожикистонимизда ўтказилиши биз тожикистонликлар учун ифтихордир. Зеро, сув софлиги - бугунги дунёнинг энг долзарб муаммоларидан бирига айланиб бормоқда. Бу масалани кимдир ўртага ташлаши лозим эди. Ва Давлатимиз сарвари мана, ўн уч йилдирки, бу мавзуга алоҳида аҳамият бериб келмоқдалар.

Бир илмий ходима сифатида шуни айтмоқчиманки, инсон организмида ҳам энг кўп эҳтиёж бу сувга бўлади. Инсон ҳафталаб озиқ-овқат емай юриши мумкин, бироқ сувсиз узоқ яшай олмаслигини фан аллақачон аниқлаган…

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Май 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Насрдаги туйғулар

 

МУАЛЛИМА

Яқинда сизни учратиб қолдим. Ўқувчиларингиз орасида ёшариб кетгандайсиз. Сизни кўрдим-у болалигим ёдимга тушди. Дарсни:

-Болажонларим, деб бошлардингиз. Ўйинқароқ  эдик, сизни кўпинча койитиб қўйсак-да, кенг феъл, меҳрибон нигоҳ билан бизга сабоқ беришни давом эттирардингиз. Мулойим овозингиз ҳали-ҳануз қалбимда акс-адо бериб турибди. Биринчи ўқитувчимга, деб олиб борган даста гулларим  кўз ўнгимда.

Кейин йиллар ўтди. Сўнгги қўнғироқнинг жарангдор садоси юрагимизга жо бўлди. Беғубор болалик, ўсмирлик даври ортда қолди. Сиз каби устозлар дуоси билан мустақил ҳаётга дадил қадамлар қўйдик, муаллима.

Мана кеча сизни учратиб қолдим.  Ширинтой болажонларингиз атрофингизда парвона.

...Мен шу лаҳза ўз болалигим билан учрашгандай бўлдим.

 

ШАМОЛ ВА МУСИЧА

Шамолнинг қаҳри – қаттиқ. Бунча ҳам қаттиқ эсмасанг, деб ёлборарди мусича, ахир инимни бузиб, полапонларимни…

Мусичанинг илтижолари зое кетди. У бузилган уяси атрофида бир-икки айланди-да, ерга қўнди. Ўлиб ётган полапонларига боқаркан, яна гир айланди. Шамол ҳамон қутурар, хас-чўпларни турли томонларга  учирарди.

Орадан вақт ўтиб, мусича яна жўжа очди. Шамол эсарди. Энди мусича унга парво қилмайди – шамолдан панада полапонларига меҳр билан емиш улашади. Шамол қанча ғазаб отига минмасин, мусича хотиржам болаларига андармон бўлади. Тоза ҳаводан тўйиб-тўйиб нафас оларкан, мусича: -Бир вақтлар сизлардай полапонларим, акаларинг бор эди, бу шамол…- деб қўяди ғу-ғулаб. Ва панароқда ин қурганидан хурсанд бўлади. 

 

Раҳмат БЕК.

Эл саломатлиги – давлат бойлиги

 

Яқинда газетамизнинг Жаббор Расулов ноҳиясидаги жамоатчи мухбири Муслима Ўлмасзода Рустам Бобоев билан учрашиб, бир неча саволларига жавоб олди. Қуйида суҳбат мазмуни билан танишасиз.  

- Рустам Асқарович, бир неча кундан сўнг, Тожикистон тиббиёт ходимлари байрами ва буюк олим, тиб илмининг даҳоси, аллома Абуали ибн Сино таваллуд  топган кун кенг нишонланади.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2087300

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8152029
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1549
2101
9955
8112414
1549
89570
8152029

Сизнинг IPнгиз: 18.119.0.35
Бугун: 01-05-2025 13:53:14

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015