Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 04 Август 2016 Кӯришлар: 2442
Печат

 

varzob28 июл куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон  мамлакат чорвачилик соҳаси ютуқлари кўргазмасида иштирок этди.

Чорвачилик соҳаси ютуқлари кўргазмаси Давлат бошлиғининг йўл кўрсатувчи топшириқ ва тавсиялари асосида ташкил қилиниб, уни ўтказишдан мақсад чорвачилик хўжаликлари ютуқларини янада кўпроқ таништириш,

шу ўринда, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга кўмаклашишдан иборатдир.

Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон чорвачилик соҳаси ютуқлари кўргазмаси ташкил қилинган Варзоб ноҳиясининг манзарали минтақасида Душанбе, Турсунзода, Ҳисор, Рўдакий, Варзоб, Шаҳринав, Айний ва Тоғли Мастчоҳ каби шаҳру ноҳияларнинг номдор чорвадорлари ва асаларичилари ютуқлари билан танишиб, чорвачилик усуллари ва мамлакат чорвадорлари ишидаги янгиликларга катта қизиқиш билдирди.

varzob 1Номлари зикр этилган шаҳар ва ноҳиялар шарафли чорвадорлари ҳисори, маҳаллий ва зарафшон зотли қўйлар ва қўтослар ҳар хил тури ва зотини чиқаришиб, чорвачилик ютуқлари бундай кўргазмаси ўтказилишини мамлакатда мазкур истиқболли соҳа тараққиёти муҳим омили, дея баҳолашди.

Қайд қилиш жоизки, чорвачилик мамлакат қишлоқ хўжалиги соҳаси муҳим ва даромадли тармоқларидан бири ҳисобланган ҳолда, давлат ва Тожикистон Республикаси Ҳукумати раҳбарияти, айниқса, Давлат бошлиғи Эмомали Раҳмон аграр сиёсатида муносиб ўринни эгаллайди.

Миллат пешвосининг доимий қўллаб-қувватлаши ва ошиб бораётган қизиқиши давлат мустақиллигининг 25 йили мобайнида соҳа ютуқларини яхшилаш ва мамлакат бўйлаб чорвачиликни ривожлантириш учун шароит яратди.

Бу қизиқиш ва қўллаб-қувватлаш натижасида мамлакатда йирик шохли чорва боши 1991 йилга нисбатан 2 миллион 209 мингтага, жумладан, сигир 1 миллион 132 минг бош, қўй ва эчкилар – 5 миллион 279 минг бош, от – 78,3 минг бошга ошиб, йирик чорва боши кўпайиши 59 фоиз, жумладан, сигирлар – 93,2 фоиз, қўй ва эчки – 57,4 фоиз ва отлар 49 фоизга кўпайди.

varzob 2Ушбу давр мобайнида чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми ҳам ошди. Фақатгина 2015 йили республикада 218 минг тонна гўшт, 889 минг тонна сут ва 7 минг тонна жун тайёрланиб, гўшт ишлаб чиқарилиши кўрсаткичи 1996 йилга нисбатан 134 минг тоннага, сут – 713 минг тонна ва жун 4,4 минг тоннага зиёддир.

Мамлакатда қўтоспарварлик ҳам мунтазам ривожланмоқда. Бугунги кунда йирик шохли чорванинг бу тури республикада 28 минг 566 бошга етди. Қўтоспарварлик ТБМВ хўжаликларида кўпроқ йўлга қўйилган бўлиб, қўтослар боши умумий сонидан 25 минг 107 боши бу вилоят ҳудудида парваришланмоқда.

Мамлакат чорвачилик кўргазмасида Тожикистон Республикаси Президенти, шунингдек,  зикр этилган шаҳар ва ноҳиялар асаларичилари ютуқлари, тоғ шароитида асал етиштириш усуллари билан танишиб, Зиддидан Хожасангхоккача бўлган яйловларни кўздан кечирди.

Чорвачилик соҳаси ютуқлари кўргазмаси 2011-2016 йилларда асаларичилик,  2008-2015 йилларда қўтоспарварлик, 2008-2015 йилларда зотли чорваларни ривожлантириш соҳасидаги давлат дастурларини ижро этиш муносабати билан ташкил қилинган бўлиб, қайсидир маънода мамлакатда бу давлат дастурлари амалга татбиқ этилишига якун ясаш ҳисобланади.

«Ховар» ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Январ 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Маънавий устоз

 

Табаррук газетамиз "Халқ овози" 90 ёшга тўлибди. Газета тарихи ҳақида сўзлар эканмиз, устоз Ҳожи Содиқни эсламай бўлмайди…

Сўз устоз ҳақида борар экан, мураббий, тарбиячи деб ифтихор-ла тилга олинадиган саховатпеша, бепоён меҳру мурувват, одамий фазилатлар соҳиби бўлган бу заҳматкаш инсоннинг нурли сиймоси кўз ўнгингизда гавдаланади, хотирангиз гўшаларида қад ростлаб, сизга меҳрибон кўзлари-ла нигоҳ ташлаб

Муфассал...

Воседа бунёдкорлик ишлари

 

Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзода Хатлон вилоятининг Восе ноҳиясига хизмат сафари билан ташриф буюрди. Унинг иштирокида бир қатор иншоотлар, жумладан, асфалт ишлаб чиқариш корхонаси ҳамда Ер идораси биноси фойдаланишга топширилди.

Асфалт ишлаб чиқариш корхонаси Япония Ҳукумати ҳамкорлигида бунёд этилган бўлиб, тўлиқ замонавий ускуналар билан жиҳозланган. Ушбу корхона

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2308287

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9102693
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1692
3115
4807
9065885
106514
126949
9102693

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.19
Бугун: 27-01-2026 15:47:46

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015