Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 31 Март 2016 Кӯришлар: 2044
Печат

 

lukВилоятнинг Жайҳун ноҳияси деҳқонлари жорий йил қўлга киритиладиган ҳосилдан Россия Федерациясига 50 минг тонна пиёз жўнатишни режалаштирганлар. Давлат ҳокимияти Жайҳун ноҳия ижроия органи қишлоқ хўжалиги бўлими маълумотларига кўра, аллақачон, Россия Федерацияси минтақалари билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб бериш ҳақида шартномалар имзоланган.

Жорий йилда жайҳунлик деҳқонлар 85 минг тонна юқори сифатли пиёз етиштиришни мўлжаллашган.

 

Кўлоб шаҳрида Наврўз тантаналари

Халқаро Наврўз байрамини нишонлаш тадбирлари доирасида Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Ёшлар, спорт ва сайёҳлик комитети ташаббуси билан ёшлар ҳамда журналистлардан ташкил топган наврўзий корвон ташкил этилди. Бу сафарга ўлкамизнинг барча минтақалари вакиллари жалб этилди. Жумладан, мазкур корвонга жалб этилган ёшлар ва журналистлар байрам кунлари Хатлон вилоятининг Кўлоб шаҳрига ташриф буюришди.

Республика ёшлари ва журналистлари вакиллари наврўзий тадбирлар доирасида Шарқнинг буюк алломаси Мир Сайид Али Ҳамадоний мақбарасини зиёрат этишди.

Шунингдек, тадбир давомида ушбу корвон иштирокчилари Кўлоб  давлат музейига ташриф буюриб, Кўлоб шаҳри тарихи билан янада яқинроқ танишдилар.

Хитойлик делегация – Хатлонда

Яқинда Хатлон вилояти раиси Давлатшоҳ Гулмаҳмадзода Хитой Халқ Республикасининг Хэнан минтақаси делегациясини қабул қилди. Хитойлик вакиллар Хэнан минтақаси Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Чэн Жинян бошчилигида вилоятга ташриф буюришганди. Вилоят раиси ва хитойлик меҳмонлар учрашуви жараёнида агросаноат соҳасида ҳамкорликлар истиқболлари муҳокама этилди.

- Вилоятимизда аграр соҳа тараққиёти учун қулай шароит ва имкониятлар етарлидир, - деди Д. Гулмаҳмадзода. – Хатлон вилояти мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда етакчи минтақа ҳисобланади. Деҳқонларимиз келгусида экин майдонларини кенгайтириш, янги боғлар барпо этишни режалаштирганлар.

Хитой Халқ Республикаси Хэнан минтақаси Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Чэн Жиняннинг фикрича, Хэнан минтақаси қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда бой тажрибага эга ва Хатлон вилояти билан ҳамкорликларни йўлга қўйиш мақсадга мувофиқ бўлади.

 

Қўрғонтепалик студентлар ютуқлари

Қўрғонтепа шаҳри Носир Хусрав номли давлат университети талабалари Тожикистон Республикаси Фанлар академиясининг кубогини қўлга киритиш учун ўтказилган мамлакат олийгоҳлари олимпиадасида муваффақиятли қатнашиб, беллашувда қатнашган 33 олий ўқув юртлари ҳамда 300 нафар студентлар орасида фахрли учинчи ўринни эгаллашди. Билим юрти студентлари 12 илмий йўналиш бўйича битта 1-ўринга, Фанлар академиясининг иқтисодий илмлар бўйича кубоги, тарих фанлари соҳасида битта 2-ўрин, ҳуқуқшунослик, фалсафа, тожик тили ва адабиёти фанлари бўйича учта 3-ўринни қўлга киритдилар. Университетнинг икки нафар студенти фаол иштирок этганликлари учун Тожикистон Республикаси Фанлар академиясининг Ифтихорномасини қўлга киритишди.

 

Тадбиркор аёлларни қўллаб…

Жорий йил аёллар томонидан тақдим этилган лойиҳаларни қўллаш учун вилоят бюджетидан маблағ ажратилади. Бу тўғрида вилоят раиси Д. Гулмаҳмадзода яқинда вилоят фаол аёллари билан бўлиб ўтган учрашувда маълум қилди.

Вилоят раисининг қайд этишича, Тожикистон Республикаси Ҳукумати тадбиркорликни тараққий эттиришга ҳамда жамиятдаги муаммолар ечимини топадиган лойиҳаларга алоҳида эътибор қаратади.

- Хатлон вилояти аёллар ташкилотлари томонидан тақдим этилган лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун жорий йил вилоят бюджетидан 250 минг сомоний ажратилади, - деди Д. Гулмаҳмадзода. – Мазкур лойиҳалар жамиятимизнинг турли соҳалари тараққиётига хизмат қилишига ишонаман.

 

 

Экин-тикин ишлари қизғин

Баҳорнинг илиқ кунлари бошланиши билан вилоят деҳқонлари экин-тикин ишларини кўтаринки руҳда бошлаб юбордилар. Айни пайтда барча пахта экиладиган ноҳиялар деҳқонлари далага умид уруғини сочишмоқда.

- Кўклам ишлари, айниқса, вилоятнинг Бохтар, Дўстий, Қабодиён, Ж. Балхий, Жайҳун, Панж, Носир Хусрав, Сарбанд ва Фархор ноҳияларида қизғин кечмоқда, - деб маълумот берилди вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармасидан.

Жорий йил хатлонлик деҳқонлар 120 минг гектар ерга чигит қадаб, 260 минг 200 тонна «оқ олтин» етиштиришни режалаштиришган.

 

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Май 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31

МАҚОЛАЛАР

Миллат пешвосининг Падамжа Хандевал хоним билан мулоқоти

 

12 март куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Халқаро валюта фонди делегацияси раҳбари Падамжа Хандевал хонимни қабул қилди.

Мулоқот чоғида Тожикистон Республикаси Ҳукумати ва Фонд ўртасида "Кенг қарз бериш механизми" доирасида келгусидаги дастур бўйича икки

Муфассал...

СИЛ КАСАЛЛИГИНИ ДАВОЛАСА БЎЛАДИМИ?

 

Бугунги кунда дунё тиббиёти тез суръатда ривожланиб, илгари шифоси бўлмаган дардларга даво топилмоқда. Жумладан, юртимиз мустақилликка эришиб, бошқа соҳалар қаторида соғлиқни сақлаш соҳасида ҳам изчил ислоҳотлар олиб борилди ва бу борадаги ишлар давом этмоқда. Шунга қарамай, аҳолининг  ҳалигача баъзи касалликлар ҳақида тўлиқ маълумотга эга эмаслиги, ўз танасидаги дардга эътиборсизлиги, инсон учун энг катта бойлик саналмиш

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2402603

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9589316
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2143
3589
5732
9537691
88452
140751
9589316

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.159
Бугун: 19-05-2026 09:33:04

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015