Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 22 Январ 2016 Кӯришлар: 2008
Печат

 

kumsangirЎтган йили вилоятда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш оширилди. Хатлон вилояти маъмуриятидан хабар беришларича, 2015 йили вилоятда 839,3 минг тонна ғалла маҳсулотлари, 242 тонна картошка, 903,8 тонна сабзавот, 148,2 тонна мева етиштирилган. Шунингдек, узум етиштириш, гўшт, сут, тухум ва асал ишлаб чиқариш ҳам сезиларли даражада ортган.

Ўтган йили вилоятдан хорижга 81,4 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилинган бўлиб, бу кўрсаткич 2014 йилга нисбатан 35,1 минг тонна ортиқдир.

***

Вилоятда солиқ жамғариш режаси 2015 йил 105,4 фоизга ижро этилди. Бу ҳақда журналистларга Хатлон вилояти раиси Давлатшоҳ Гулмаҳмадзода маълумот берди. Унинг сўзларига кўра, бюджетга 745 миллион сомоний ўтказилди, бу кўрсаткич режадагидан 39 миллион сомоний ортиқдир. Солиқ топшириш кўрсаткичи 2014 йилга нисбатан 97 миллион сомонийга ортиқдир. Бюджетнинг даромад қисми 98 фоизга бажарилган бўлиб, бюджет ташкилотлари 1,2 миллион сомоний маблағ билан таъминланди.

***

Вилоятда ижтимоий соҳага алоҳида эътибор берилади. Хатлон вилояти маъмуриятидан маълум қилишларича, ўтган йили маориф ва илм соҳасига 644,2 миллион сомоний, соғлиқни сақлаш соҳасига 276,1 миллион сомоний маблағ ажратилган. Аҳоли ижтимоий ҳимояси соҳаси 10,7 миллион сомоний билан таъминланиб, спорт соҳасини ривожлантириш учун 2,6 миллион сомоний маблағ ўтказилган. Шунингдек, маданият, транспорт ва коммуникация соҳалари ҳам етарлича маблағ билан таъминланганлиги маълум бўлди.

***

Вилоят иқтисодиётининг асосий соҳаларидан бири пахта етиштириш ҳисобланади. Хатлон вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси маълумотларига кўра, 2015 йили хатлонлик пахтакорлар 261 минг тонна пахта етиштиришган. Бу пахта етиштириш йиллик режасининг 95 фоиз бажарилганлигини билдиради. Сарбанд, Бохтар, Данғара, Жиликўл, Ёвон, А. Жомий, Шаҳритуз, Вахш, Хуросон, Панж ва Ҳамадоний ноҳиялари деҳқонлари режадагидан ортиқ пахта етиштирганликлари уларнинг ютуғи ҳисобланади.

 

Сифатли маҳсулотлар кўлами

Вилоят корхоналарида халқаро стандарт талаблари асосида маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда. Бу ҳақда журналистларга вилоят Стандартизация, сертификация, метрология ва савдо назорати маркази директори ўринбосари Сулаймон Бозоров маълумот берди.

Унинг сўзларига кўра, ўтган йили Хатлон вилоятининг 13та корхонасида халқаро стандарт талабларига жавоб бера оладиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Айни пайтда бу маҳсулотларга талаб катта бўлмоқда. Мазкур корхоналарда тегишли сертификатлар билан тасдиқланган сифатни бошқариш янги бошқарув системаси йўлга қўйилди.

***

Вилоят Стандартизация, сертификация, метрология ва савдо назорати маркази ходимлари томонидан турли маҳсулотлар сифати марказдаги лабораторияларда текширилмоқда. Марказдан маълум қилишларича, ўтган йили маҳсулотларнинг сифат ва стандарт талабларига жавоб беришини аниқлаш мақсадида, 8 мингдан ортиқ лаборатория таҳлиллари ўтказилди. Бу таҳлиллар натижасида озиқ-овқат, ёнилғи-мойлаш, қурилиш маҳсулотлари ҳамда минерал ўғитлар сифати текширилди. 346 ҳолатда сифатсиз маҳсулотлар ошкор этилиб, уларни истеъмол бозоридан чиқариш юзасидан тегишли чоралар белгиланди.

 

Мева етиштириш истиқболлари

Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон барча чиқишларида боғдорчиликни ривожлантириш юзасидан кўрсатмалар беради. Давлат бошлиғининг кўрсатмаларини бажариш мақсадида вилоят деҳқонлари янги боғлар бунёд этиш ва эскиларини тиклашни яхши йўлга қўйганлар. Айни пайтда Хуросон, Мўминобод, Шўрообод ноҳияларида 127 гектар майдонда интенсив боғлар бунёд этилган.

Ўтган йили вилоятда 1415,1 гектар майдонда янги боғлар бунёд этилиб, 154,2 гектардаги боғлар қайта тикланди. Бу тадбирлар натижасида вилоятда мева ва узум етиштириш кўрсаткичи ошди.

Шунингдек, вилоятда иссиқхоналар миқдорини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу тадбир вилоят бозорларини мунтазам мева билан таъминлашга замина яратади. Бундан ташқари, иссиқхоналар майдонини кенгайтириш янги иш жойлари яратишга имконият туғдиради.

Маълумотларга кўра, вилоятда 88 гектарда иссиқхоналар бунёд этилган. Шунингдек, 377 гектар майдонда мавсумий иссиқхоналар амал қилади. Бу иссиқхоналарда 5 минг тоннадан ортиқ турли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилган. Кейинги йилларда вилоятда етиштирилган маҳсулотларни сақлашга ҳам жиддий эътибор берилмоқда. Бу мақсадда эски омборлар қайта тикланиб, янгилари бунёд этилмоқда. Биргина Ёвон ноҳиясида 196 иссиқхона бунёд этилган. Жумладан, 176 иссиқхонада эртапишар сабзавотлар етиштириш йўлга қўйилган.

 

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Июл 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
    1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31    

МАҚОЛАЛАР

Тарихчи ва жамиятшунос

 

Тарих фанлари доктори, профессор Абдуфаттоҳ Шарифзоданинг илмий изланиш ва ютуқлари, ижтимоий ва сиёсий фаолияти билан танишар эканмиз, у ўзининг кенг қамровли илмий-тадқиқот ишларини давлатнинг нуфузли ташкилоти билан боғлаб, икки йўналишда ҳам муваффақиятга эришганини кўрамиз.

У 1989 йилда "ХХ асрнинг 70-80-йилларида Тожикистон олий ўқув юртларининг ривожланиши" мавзусидаги номзодлик диссертацияси ҳамда 2000

Муфассал...

Ободончилик ва бунёдкорликка интилиб…

 

Кўлоб шаҳри Кўлоб қишлоқ жамоатида ҳам минтақанинг бошқа қишлоқ жамоатлар ва ташкилоту муассасалари қатори Тожикистон давлат истиқлолияти 30 йиллигини муносиб кутиб олиш учун ободончилик ишлари кенг йўлга қўйилган.

Қишлоқ жамоатининг Тўдакавш қишлоғида аҳоли томонидан болалар спорт майдончаси қурилиб, айни пайтда унинг атрофини панжара билан ўраш

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2459753

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9809883
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2173
4165
15634
9773770
54193
122773
9809883

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.7
Бугун: 17-07-2026 14:50:23

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015