Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 27 Ноябр 2015 Кӯришлар: 2011
Печат

 

d. gulmahmadzodaВилоят раҳбари Давлатшоҳ Гулмаҳмадзода Япониянинг «Cokey Systems Co., Ltd» компанияси вакилларини қабул қилди. Учрашувда, шунингдек, «Аввалин» ёпиқ шаклли ҳиссадорлик жамияти бошлиғи Манучеҳр Гадоев ҳамда мазкур корхона раҳбари Нажиб Ҳамроев қатнашди.

Учрашув чоғида компаниянинг Хатлон вилоятидаги фаолиятини келгусида ривожлантириш масаласи муҳокама қилинди.

Айниқса, қизилмия илдизини қайта ишлаш бўйича ҳамкорликка жиддий эътибор қаратилди.

Вилоят раҳбари қизилмия етиштириш ҳамда унинг илдизини қайта ишлаш юзасидан ҳамкорликнинг муҳимлигини таъкидлаб ўтди. «Яқин келажакда қизилмия илдизидан тайёрланадиган якуний маҳсулот маҳаллий тамға билан ишлаб чиқарилишига эришмоқ зарур», - деб қайд этди Д. Гулмаҳмадзода.

Япония компанияси вакиллари номидан компания маслаҳатчиси Казуко Мотомура ҳамда қизилмия илдизидан маҳсулот ишлаб чиқариш лойиҳаси раҳбари Жунжи Банлар, корхона нафақат қизилмия илдизини қайта ишлаш, балки махсус плантацияларда қизилмия етиштириш билан ҳам шуғулланаётганлигини таъкидлаб ўтишди.

Эслатиб ўтамиз, Хатлон вилояти Қабодиён ноҳиясида «Аввалин» ЁШҲЖ қизилмия етиштириш ҳамда унинг илдизини қайта ишлашни йўлга қўйган. Япониянинг «Cokey Systems Co., Ltd» компанияси Марказий Осиё, Россия ва Хитойда ўз бўлимларига эгадир. Тожикистонда компанияни «Аввалин» корхонаси тақдим этмоқда. Бу корхона қизилмия илдизини бирламчи қайта ишлаш билан шуғулланмоқда.

 

Тиб ходимлари билан учрашув

Давлат байроғи куни арафасида Қўрғонтепа шаҳрининг Б. Воҳидов номли вилоят касалхонасида капитал таъмирдан сўнг, юрак хасталиклари бўлими фойдаланишга топширилди.

Беморхона ходимлари олдида сўзга чиққан вилоят раиси Давлатшоҳ Гулмаҳмадзода йиғилиш иштирокчиларини Давлат байроғи куни муносабати билан табриклади.

- Давлатимиз бошлиғи Эмомали Раҳмон саъй-ҳаракатлари натижасида вилоятимизда кўплаб тиб муассасалари қурилиб фойдаланишга топширилди, - деди Д. Гулмаҳмадзода. – Тиб муассасалари, айниқса, замонавий тиббиёт технологиясининг энг сўнгги ютуқлари билан жиҳозлантирилишига катта эътибор берилмоқда.

Йиғилишда қайд этилишича, мазкур бўлим таъмири учун давлат бюджетидан маблағ ажратилган. Таъмир ишлари замонавий стандартлар асосида бажарилган бўлиб, бўлим барча зарурий ускуналар билан таъминлангандир.

 

Озиқ-овқат хавфсизлигига қаратилган лойиҳалар

Вилоят раиси Давлатшоҳ Гулмаҳмадзода АҚШнинг халқаро тараққиёт бўйича агентлиги – USAIDнинг Тожикистондаги бошлиғи Кетлин Макдоналд билан учрашди.

Мулоқот жараёнида Д. Гулмаҳмадзода вилоят ижтимоий-иқтисодий тараққиёти тўғрисида сўзлади.

- Сўнгги йилларда ишлаб чиқариш кўрсаткичлари ошиб бораётганлиги яққол кўзга ташланади, - деди вилоят раиси. – Соғлиқни сақлаш соҳаси тараққиётига жиддий эътибор берилмоқда. Айниқса, тиббиёт муассасаларини замонавий ускуналар билан таъминлаш яхши йўлга қўйилган. Шунингдек, қишлоқ хўжалик соҳаси ҳам жадал суръатларда тараққий этмоқда. Вилоятнинг чекка қишлоқлари аҳолисини ичимлик суви билан таъминлаш йўналишида ҳам кўпгина ишлар бажарилган.

Ўз навбатида, К. Макдоналд АҚШнинг халқаро тараққиёт бўйича агентлиги айни пайтда жамиятнинг тараққиётига хизмат қиладиган турли йўналишларда лойиҳаларни амалга оширишга қаратилган фаолиятни йўлга қўйганлигини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, яқин келажакда вилоятда озиқ-овқат хавфсизлигига қаратилган иккита янги лойиҳа доирасида ишлар ҳам йўлга қўйилиши таъкидланди. Бу лойиҳалар 2020 йилгача мўлжалланган бўлиб, вилоятнинг 12 ноҳиясини қамраб олиши кўзда тутилган. Томонлар бу лойиҳалар доирасида ўзаро яқиндан ҳамкорлик қилиш ҳақида келишиб олдилар.

 

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Май 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31

МАҚОЛАЛАР

Ваҳдат: миллий бирликдан умумбашарий бирликка

 

Тожикистон мустақилликка эришгандан сўнг, юзага келган таҳликали вазият азиз Ватанимиз, тожик халқи ва миллий давлатни дунё харитасида эмин сақлашлик имконияти - миллий ғояга тарихий заруратни юзага келтирди. Демократия байроғи остида тўпланган айрим сохта "демократ"лар ўзларининг схоластик ғояларини сир тутган ҳолда, мамлакатда мавжуд осойишталикка рахна солиб, ўз манфаатлари йўлида бошбошдоқлик билан чет элдаги хожалари

Муфассал...

Наврўз – хуш муждалар элтувчи байрам

 

Наврўзнинг пайдо бўлиш тарихи борасида турли манбаларда турлича хабарлар бор. Унинг турли вақт ва замонларда байрам қилинганлиги ҳақида ҳам ривоятлар сақланиб қолган. Бизнинг давримизга келиб, Наврўз жаҳонийлик касб этди, уни бугун бутун дунё аҳли қайд қилмоқда. Диний масалалар бўйича мутахассис кишиларнинг ушбу деҳқончилик, баҳорги экин-тикин байрами саналган Наврўз ҳақидаги фикрларини билиш ниятида

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2382154

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9502490
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1626
3448
16028
9457148
1626
140751
9502490

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.124
Бугун: 01-05-2026 13:03:10

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015