Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 10 Сентябр 2015 Кӯришлар: 2058
Печат

              bayram arafasidaСуғд вилояти давлат ҳокимияти ижроия органи мажлислар залида Мустақилликнинг 24 йиллигига бағишланган тантанали йиғин ўтказилиб, унда турли соҳаларда фаолият юритган бир қатор илғор мутахассисларга давлат мукофотлари ва Ифтихорномалар топширилди.

Тантанали йиғилишда мамлакат Бош вазири Қоҳир Расулзода ва вилоят раиси Абдураҳмон Қодирий, вилоят ижроия органи бўлим ва бошқармалари раҳбарлари, шаҳар ва ноҳия раислари, фаоллар ва зиёлилар иштирок этди.

Бош вазир ўз чиқишида вилоят аҳлини мамлакат Президенти номидан давлат Мустақиллигининг 24 йиллиги муносабати билан табриклади.

Суғд вилояти раиси А.Қодирий ҳам йиғилишда ҳозир бўлганлар ва улар орқали барча суғдликларни Мустақиллик куни билан табриклаб, эзгу ниятлар тилади.

Тантанали йиғилиш охирида бир қатор давлат хизматчилари ва турли соҳаларнинг илғор мутахассислари давлат мукофотлари ва Ифтихорномалар билан қадрланди. Жумладан, 12 нафарга “Хизмати шоиста” медали, 1 нафар “Шафқат” медали, 4 нафар Республика Ҳукумати Ифтихорномаси билан тақдирланди.

   

ЕХҲТ РАҲБАРИ БИЛАН МУЛОҚОТ 

Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг Тожикистондаги раҳбари Маркус Мюллер Суғд вилоятига ташриф буюрди.

Нуфузли ташкилотнинг ўлкамиздаги раҳбари М.Мюллер мамлакат шимолига сафари давомида Суғд вилояти раиси Абдураҳмон Қодирий билан ҳам учрашиб, мулоқот ўтказди.

Вилоят матбуот хизматидан маълум қилишларича, ЕХҲТ вакиллари Тожикистоннинг Европа давлатлари билан ижтимоий ва иқтисодий муносабатлари намунали эканлигини таъкидлаб, икки тарафлама ҳамкорликлар ҳам керакли даражада йўлга қўйилганлигини таъкидлаган.

Ўз ўрнида А. Қодирий ҳам вилоят халқ хўжалиги ҳолати ҳақида маълумот бериб, қишлоқ хўжалигида ерни деҳқонларга тақсимлаш меҳнат муҳожирлари сонини камайтирганлигини айтган. Шунингдек, хотин-қизларни иш билан таъминлаш мақсадида уй меҳнати жорий қилинаётганлигини ҳам айтиб ўтган. 

ЕХҲТнинг Тожикистондаги раҳбари Маркус Мюллер қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотлар ва енгил саноат соҳасида қўл меҳнатини жорий қилиш ташаббусларини юқори баҳолаб, шу йўл билан иш жойлари яратиш орқали одамлар ҳаёт тарзи яхшиланишига ишонч билдирган. 

   

МИЛЛИЙ ЧОЙХОНА ОЧИЛДИ

Давлатимиз Мустақиллигининг 24 йиллиги арафасида Исфаранинг энг узоқ қишлоқларидан бири бўлган Ворухда замонавий услубда қурилган миллий чойхона иш бошлади.

choyxonaДавлат ҳокимияти Исфара шаҳар ижроия органи ташаббуси ва маҳаллий аҳоли орасидан Шораҳматовлар оиласи елиб-югуришлари билан иш бошлаган мазкур чойхонада оқсоқоллар ва барча меҳмонларга юқори даражада хизмат кўрсатилиши йўлга қўйилган.

Икки қаватли чойхона биносида миллий нақшлар билан безак берилган иккита катта зал ва бошқа хизмат кўрсатиш хоналари мавжуд.

Чойхона фаолият бошлаши баробарида маҳаллий аҳолининг 15 нафари доимий иш жойи билан таъминланди. Чойхона фаолияти кенгайиши билан ишчилар сони ҳам икки баробарга ортиши кутилмоқда.

   

ЗАМОНАВИЙ ТАБОБАТ МАРКАЗИ

Тожикистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 24 йиллигини муносиб кутиб олиш мақсадида юртимиз бўйлаб ободончилик ва яратувчанлик ишлари кенг йўлга қўйилди. Шунингдек, жойларда байрам иншоотлари бунёд этилиб, фойдаланишга топширилмоқда.

Истаравшанлик ишбилармон ва қурувчилар ҳам ноҳия бўйлаб 24 та каттаю кичик ижтимоий ва хизмат кўрсатиш байрам иншоотларини бирма-бир фойдаланишга топширишмоқда. 

Ана шундай иншоотлардан бири беш қаватли Ташхис ва табобат марказидир.

Мазкур марказ маҳаллий ишбилармон Мўъмин Қосимов томонидан 1 миллиону 250 минг сомоний маблағ эвазига қад ростлади.

Масъулларнинг айтишича, бу бино 40 та табобат, жарроҳлик, иш хоналари, дорихона, қабулгоҳ ва беморлар ҳордиқ чиқарадиган хоналардан иборат.

 

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Янги йил арчаси – қувончимиз омили. Хлопушкалар эса…

 

- Пойтахтимиз марказида ўрнатилган Янги йил арчаси, ҳақиқатдан ҳам, ҳашаматли ва гўзал бўлибди, - дейди Рўдакий ноҳияси, Фалакон қишлоғида яшовчи Даврон Ҳасанов. - Бундан ташқари, Душанбенинг тўртта ноҳиясида ҳам Янги йил арчалари безатилаётганлиги кўнгилларга қувонч улашади.

Дарҳақиқат, Душанбе шаҳри раиси Рустами Эмомалининг топшириғи билан пойтахт маркази - "Дўстий" майдонида ҳашаматли ва гўзал Янги йил арчаси

Муфассал...

Соғлом авлод тақдири қизиқ эмасми?

 

Ёхуд жойлардаги спорт иншоотлари ва уларнинг фаолияти хусусида

Тожикистон Республикаси Ҳукумати, хусусан, унинг Раиси муҳтарам Эмомали Раҳмон томонидан олиб борилаётган одилона ижтимоий сиёсатнинг асосий йўналишларидан бири ёшлар сиёсати бўлиб, унинг моҳияти миллат келажаги бўлган ёшларни жисмонан етук қилиб тарбиялашдир.

Шу боисдан ҳам, мамлакат Ҳукумати ёшлар ўртасида спортни

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2573709

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10172526
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
645
3986
21111
10119529
69619
138877
10172526

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.208
Бугун: 17-10-2026 04:29:53

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015