Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 28 Ноябр 2019 Кӯришлар: 2494
Печат

 

paxta 2019Шу кунларда пахтакор хўжаликларда мамлакатнинг стратегик хом ашёси – «оқ олтин»ни териб олиш якунига етмоқда. Хўжалик эгалари ва заҳматкаш деҳқонлар қуёшли ҳар бир кунни ғанимат билиб, оғир меҳнат эвазига етиштирилган ҳосилни ўз вақтида териб олиш учун астойдил меҳнат қилмоқдалар. Уларнинг бор эътибори ҳосилни талафотсиз йиғиштириб олишга қаратилган.

Яқинда Бобожон Ғафуров ноҳиясидаги илғор хўжаликлардан бири Абдураҳим Жумаев номли ҳиссадорлик жамиятига қарашли 17-ижарачи бригадада бўлиб, пахта теримининг бориши, умуман олганда, бригада фаолияти билан яқиндан танишдик.

Қишлоқ хўжалиги соҳасининг билимдони, миришкор деҳқон сифатида танилган Аҳмаджон Ҳабибов бошчилик қилаётган ушбу бригада ихтиёрида 131 гектар ер бор. Бригада бошлиғининг маълум қилишича, жорий йилда 110 гектар майдонга пахта, 1 гектарга пиёз, 2 гектарга картошка, 1 гектарга сабзи, 1 гектарга помидор, 10 гектарга шоли ва қолган майдонларга чорва озуқаси экилган. Ҳосили йиғиштириб олинган ерларга такрорий экин сифатида шолғом, турп ва бодринг уруғи қадалган.

Бригада аъзолари бу йил “Тенян-9” ва “Деҳқонбобо-1” маҳаллий чигит навини экишган. Пахтакорларнинг айтишларича, ушбу чигит навлари минтақа иқлимига мос ва ҳосилдорлиги юқори. Бригада бугунги кунгача 250 тоннадан ортиқ пахта топширган. Режанинг 75 фоиздан ортиғи бажарилган. Ҳали далада пахта кўп. Бригада аъзолари йиллик пахта топшириш режасини ортиғи билан бажриш ниятидалар.

Бу йил об-ҳавонинг инжиқ келганлиги жойларда экин-тикинга ўз таъсирини ўтказмай қолмади. Айниқса, деҳқонлар ғўза парваришида қийинчиликка дуч келдилар.

“Апрел-май ойлари нисбатан салқинроқ келгани учун ғўзанинг ривожланиши суст кечди. Июн ойига ўтиб, ҳаво ҳарорати бирдан кўтарилиб кетди. Бундай шароитда шона тўкилади, ғўза тез чанқайди, қисқаси, пахтанинг ривожланиши кўнгилдагидек бўлмайди. Бундай ҳолатда деҳқондан қўшимча чоралар кўриш, агротехник қоидаларга қатъий риоя қилиш талаб қилинади. Биз ҳам ғўза иссиқда нобуд бўлмаслиги учун кечаси сув қўйишни ташкил қилдик. Шу йўл билан ҳосилни асраб қолдик. Шунинг ҳисобидан бугун бригадамиз самарадорлик бўйича олдинда. Аллоҳга шукр, меҳнатларимиз зое кетмади”, - дейди омилкор бригадир Аҳмаджон Ҳабибов.

Ҳозирда мазкур бригадада 22 ҳиссадор ишламоқда. Шу кунларда ноҳия тиббиёт соҳаси ходимлари ҳашарга чиқиб, пахта теримида бригада аъзоларига кўмаклашмоқдалар. Теримчиларга пахтанинг ҳар бир килограмми учун 70-80 дирамдан ҳақ тўланяпти. Ҳашарчилар ва теримчилар учун дала шийпонида зарурий шароитлар яратиб берилган.  

- Ҳосилни талафотсиз йиғиштириб олсак, марра бизники. Қишнинг қировли кунларга қолмай ерни ҳайдасак, кўнглимиз хотиржам бўлади. Ер қанча кўп дам олса, шунча яхши. Бу ернинг унумдорлиги ошиши ва келаси йилги ҳосилдорлик кўнгилдагидек бўлишида муҳим ўрин тутади,- дейди бригада бошлиғи.

Суҳбатдошим сўнгги йилларда мамлакат қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар деҳқон учун манфаатли бўлганини таъкидлар экан, ерга меҳр билан ишлаш зарурлигини айтади. Зеро, ер билан тиллашган инсон унинг саховатидан бенасиб қолмайди.

 

Нозимжон ЭРГАШЕВ,

Б.Ғафуров ноҳияси.

КАЛЕНДАР

« Июл 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
    1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31    

МАҚОЛАЛАР

Бир парча ҳалол нон – менга бир дунё!

 

Неъмат Муҳаммад Саид кўпқиррали ижодкор. У назмда ҳам, насрда ҳам ҳамиша кўзлаган мақсадига ета олган. Форс-тожик тилини яхши билиши, форс-тожик адабиётидан хабардорлик, классик жанрларда шеър битиш иштиёқи ва бу борадаги тинимсиз изланиш унинг ижодиётини янада юксалтирди. Унинг ижод кўлами ранг-баранглиги, мисралар қуймалиги, вазнлардаги тенглик айтаётган шеър-сўз салмоғини янада ошириб, шеърхон қалбига ўрнашиб қолишига шубҳа йўқ.

Муфассал...

Қайта ўзлаштирилаётган бўз ерлар

 

Шаҳритуз ноҳиясидаги Худойназар Холматов номли қишлоқ жамоатига қарашли Бобои Қурбонали деҳқон хўжалиги ташкил топганига ҳали бир йил ҳам тўлган эмас. Лекин ўтган қисқа муддатда 15-20 йилдан буён ишлатилмай, қуш учса қаноти, одам юрса оёғи куядиган чўли маликдай бўлиб қолган Қиржол мавзесидан 200 гектар қўриқ ерларни ўзлаштириб, обод майдонларга айлантиришга тўсқинлик қилмади.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2453279

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9788913
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
505
2383
15143
9749197
33223
122773
9788913

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.111
Бугун: 11-07-2026 05:37:47

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015