Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 27 Феврал 2019 Кӯришлар: 137
Печат

 

sabzavot 2019Вилоят шаҳарларида яшаётган кишилар бутун қиш фасли давомида янги узилган помидор ва бодринг истеъмол қилиш имкониятига эга бўлишди. Жумладан, аҳоли дастурхонига 27 тонна помидор, 21 тоннадан кўпроқ бодринг, 22 тоннага яқин кўкат ва бошқа маҳсулотлар етказиб берилди. Бу маҳсулотлар иссиқхоналарда етиштирилмоқда. Айни бир пайтда иссиқхоналарда лимон етиштириш ҳам кўпаймоқда. Ҳозиргача вилоят иссиқхоналарида 51 тоннадан

ортиқ лимон териб олинди.

- Биз аҳоли дастурхонини йилнинг тўрт фаслида, жумладан, қишда ҳам тўкин бўлиши учун мавжуд имкониятларни ишга туширяпмиз. Ҳозирда вилоятдаги иссиқхоналар сони 380тадан ортди. Лекин қишки помидор, бодринг ва бошқа маҳсулотлар етиштириш ҳажми бизни қаноатлантирганича йўқ. Шунинг учун, замонавий илғор технологиялардан фойдаланган ҳолда, янги-янги иссиқхоналар бунёд этиш учун ҳаракат қиляпмиз, - деди вилоят кишлоқ хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи Хайрулло Бобозода.

Айни бир пайтда иссиқхоналарда етилган ҳосилни териб олиш давом этмоқда. Экиндан бўшаган ерларга эса, яна бодринг, помидор ва кўкатлар экилмоқда.

 

Катта Фарғона каналида сув тўлиб оқади

Ўтган йили Катта Фарғона каналида Ўзбекистон томондан Тожикистонга сув оқиб ўта бошлади. Бу Конибодомнинг юқори минтақасида экинзорларни суғоришни яхшилаш билан бирга, сув тортиш насосларига ишлатиладиган электр қуввати сарфлашни ҳам камайтирган.

- Каналдан биз томонга сув ўтиши Тожикистон ва Ўзбекистон орасида яхши қўшничилик муносабатларининг ўрнатилиши самараси бўлди. Деҳқонларимиз бу тарихий воқеа учун Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, мамлакатимиз   Президенти   муҳтарам   Эмомали Раҳмон ва Ўзбекистон Президенти муҳтарам Шавкат Мирзиёевнинг оқилона сиёсатларидан миннатдор бўлишмоқда, - дейди Конибодом шаҳар раиси Зафарбек Давлатзода.

- Жорий йилда Катта Фарғона каналидан оқиб ўтадиган сув миқдори янада кўпайиши кутилмоқда, - деди вилоят сув хўжалиги бошқармаси бошлиғи Тоҳир Қудратзода.

 

Сайёҳлар учун яна бир маскан

Сирдарёдаги ороллардан бири яқин орада фақат маҳаллий эмас, балки чет эллик сайёҳлар ҳам мароқ билан томоша қиладиган масканлардан бирига айланади. Наврўзгача амалга оширилиши мўлжалланган мазкур лойиҳага кўра, орол ва унинг яқинида қирғовул, турли хил балиқлар боқиб кўпайтирилади. Аста-аста оролда парваришланадиган жонивор, қуш ва балиқлар хили кўпайтириб борилади.

Ҳозир оролда зарур иншоотларни бунёд этиш иши давом этмоқда. Лойиҳа вилоят Атроф-муҳит муҳофазаси бошқармаси томонидан амалга оширилмоқда. Бу қизиқарли лойиҳа учун Сирдарё ҳавзасидан 5 гектар майдон ажратиб берилган.

- Биз фақат вилоятимизда эмас, балки мамлакатимиз бўйлаб ноёб қуш ва ҳайвонларни кўпайтириш чораларини кўряпмиз, - дейди вилоят Атроф-муҳит муҳофазаси бошқармаси бошқарувчиси Темур Нуъмонзода.

                  

Сифатсиз маҳсулотлар мусодара қилинди

Вилоятда фаолият юритаётган божхоначилар мамлакатга ноқонуний тарзда турли молларни олиб кириш ва чиқишнинг олдини олиш учун ҳушёрликни тобора оширмоқдалар. Жумладан, вилоят ҳудудига олиб кирилаётган 17 минг 800 килограммга яқин сифатсиз товуқ гўшти қиймаси мусодара қилинди. Агар Россиядан олиб келинаётган бу паст сифатли маҳсулот харидорлар қўлига етиб борганда, юзлаб инсонлар саломатлигини ёмонлаштириши мумкин эди. Худди шундай 70 қути товуқ гўшти сифати пастлиги учун мусодара этилди. Умуман, паст сифатли товуқ гўштини олиб киришга уринганлар устидан 8та жиноят ошкор этилди.

Тадбиркорлардан бири Эронда тайёрланган салкам 20 ярим тонна хурмони ноқонуний йўллар билан олиб ўтишга уринганда, миси чиқди.

Суғдлик божхоначилар миллий қадриятлар ҳисобланган буюмлар ва осори атиқаларни четга олиб чиқиш олдини олиш йўлида қатъий интилмоқдалар. Масалан, божхоначилар XVIII асрга оид қадимий тангани олиб чиқиб кетишга уринган кишини фош этишди. Айни бир пайтда, қадимий тангаларни Тожикистонга олиб киришга уриниш бўйича олтита жиноятнинг олди олинди. Қонунбузарлардан еттита қадимий танга олиб қўйилди.

Ўтган йили вилоятдаги минтақавий божхона бошқармаси ходимлари томонидан 3150тага яқин қонун бузиш ҳоллари ошкор этилди. Жиноий ишлар ва маъмурий ҳуқуқбузарликни кўриб чиқиш натижасида, йил давомида 4 миллион 318 минг сомонийга яқин жарима белгиланиб, бу маблағ ундириб олинди.

- Жорий йилда божхоначиларимиз чегара-назорат масканларида аҳолига хизмат кўрсатиш маданиятини янада ошириш, айни бир пайтда, қонунбузарликлар олдини олиш йўлида янада қатъий ҳаракат қилишмоқда, - деди вилоят минтақавий божхонаси раёсати бошлиғи Исматуллозода Баҳром Абдуғаффор.

 

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2019 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

Лимонзорлардаги қут-барака

 

Вахш водийси лимон етиштиришда республикамизнинг бошқа минтақаларидан фарқ қилади.

Бир неча ўн йиллар муқаддам лимон етиштиришда водийнинг саховатли ҳамда танти халқи республикамиз миқёсида етакчи мавқени қўлга киритган эди. Фуқаролар уруши ва унинг мудҳиш жараёнлари туфайли лимон етиштириш суръати кескин равишда пасайиб, соҳага эътибор бериш ёддан кўтарилиб кетди,

Муфассал...

Мир Алишер шамчироғи шамчироқ бўлсин, дедим…

 

Сайфулло Қулаев Фархорда туғилган.

У бир чеккаси Ҳиротга ва бир чеккаси Қоратоғ ўнгирларига туташиб кетган Ўртабўз қишлоғида вояга етди.

Сайфулло - туғма шоир. Бу талотўмли дайри фанода унинг битикларидан ҳаққонийлик бўй кўрсатиб туради.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
798
Мақолаларни кӯрганлар сони
488031

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

2282704
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
851
2026
2877
2261678
38674
51022
2282704

Сизнинг IPнгиз: 18.206.48.142
Бугун: 17-09-2019 09:29:10

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015