Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 31 Август 2018 Кӯришлар: 2568
Печат

 

hunar 2018Давлат ҳокимияти Мастчоҳ ноҳияси ижроия органи ташаббуси билан "Сайёҳлик ва халқ ҳунарларини ривожлантиришда оиланинг ўрни" номли кўрик-танлов бўлиб ўтди. Ноҳия раҳбариятининг фикрича, сайёҳликка ҳавас ва халқ ҳунарларини ўрганишга рағбат уйғотиш, аввало, оиладан бошланади. Ота-оналарнинг фарзандлар тарбиясида бу икки муҳим омилни ҳисобга олишлари болаларнинг ўз ўлкаларини ўрганиш, дунё кўришга иштиёқларини, халқ

ҳунарларини эгаллаш йўлидаги ҳавасларини кучайтиради.

"Сайёҳлик ва халқ ҳунарларини ривожлантиришда оиланинг ўрни" танлови доирасида ўтказилган кўрик-танловда ноҳиядаги еттита жамоат вакиллари иштирок этишди. Танловда тажрибали ҳунармандлар билан бирга ёшлар ҳам иштирок этишди. Ҳакамлар сандиқсозлик, темирчилик, заргарлик, қуроқ тикиш, гулдўзлик каби ҳунарлар билан шуғулланаётган ҳунармандлар ишига юқори баҳо беришди.

 

"Хўжанд" - 85 ёшда

Фақат вилоятда эмас, балки мамлакатдаги энг кўҳна ноҳиявий газеталардан саналган "Хўжанд" ҳафталигининг 85 йиллиги нишонланди. Шу муносабат билан ўтказилган тантанали йиғилишда қатнашганлар давлат ҳокимияти Бобожон Ғафуров ноҳияси ижроия органининг нашри бўлган "Хўжанд" газетаси ўзининг шонли йўли давомида ҳаёт билан мудом ҳамқадам бўлганини таъкидлашди. Жумладан, "Хўжанд" газетаси ижодий жамоаси ва кўп сонли ўқувчиларини Тожикистон Журналистлар иттифоқи раиси Зинатулло Исмоилзода, Тожикистон Маданият вазирлиги бўлим мудири Абдумалик Сафаров, Тожикистон Ёзувчилар иттифоқи Суғд вилояти бўлими раиси Аҳмаджон Раҳматзод, Тожикистон Журналистлар иттифоқи Суғд вилояти бўлими раҳбари Илҳом Жамолиён, тарих фанлари докторлари Усмонжон Ғаффоров, Ҳабибулло Холжўраев, қўшни Қирғизистоннинг Лайлак районида нашр этиладиган "Ота журт" газетаси бош муҳаррири Абдулаат Исоқов, "Жумҳурият" газетасининг вилоятдаги мухбири Жовид Аштий ва бошқалар табриклашди.

Ноҳия раиси ўринбосари Малоҳат Бобозода сўзга чиқар экан, ноҳия раисининг газета ижодий жамоасига табригини етказди.

"Хўжанд"да ишлаган кўплаб ёшлар кейинчалик вилоят ва мамлакатнинг таниқли журналистлари, адибларига айланишган. Шу ўринда фақат Тожи Усмон, Ҳожи Содиқларнинг номларини тилга олиш кифоя.

Шу куни газетага узоқ йиллик муҳаррирлик қилган марҳум Абдуллажон Омировнинг номи ноҳия маркази - Ғафуров шаҳарчаси кўчаларидан бирига қўйилди.

- Биз - музофот газетаси аҳли меҳнатига юксак баҳо берилиши, ходимларимизнинг Тожикистон матбуоти аълочиси, Тожикистон маданияти аълочиси унвонлари, "Тожик матбуотининг 100 йиллиги" медали, ифтихорномалар билан қадрланиши, ноҳия ҳукумати томонидан замонавий компютер ажратилиши олдимизга янги вазифалар қўйди, - деди газета бош муҳаррири Ўғилой Қосидова.

 

Яна бир янги автобус йўналиши

Вилоят маркази Хўжанд шаҳридан Бўстон шаҳрига автобуслар қатнай бошлади. Вилоятга Россиядан яна 25та янги замонавий автобус келтирилиши бунга имкон берди. Бу автобуслар ҳам Россиянинг "ЛиАЗ" заводида тайёрланган бўлиб, уларнинг сиғими олдинги автобусларга қараганда кўпроқ. Биринчи навбатда келтирилган автобуслар 72 нафар йўловчи ташишга мўлжалланган бўлса, янги автобусларга 100 нафар йўловчи сиғади.

Вилоят марказида "Хўжанд шаҳар жамоат транспортини ривожлантириш" лойиҳаси шу тариқа давом эттирилмоқда. Мазкур лойиҳа Тожикистон Республикаси Ҳукумати томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Лойиҳага Европа қайта тиклаш ва тараққиёт банки томонидан 26 миллион АҚШ долларидан кўпроқ маблағ ажратилган.

Вилоят раиси Ражаббой Аҳмадзода янги автобусларни кўрар экан, аҳолининг ўз манзилига тез ва қулай етиб бориши йўлидаги иш давом этишини изҳор этди. У Хўжанддан Гулистон шаҳрига ҳам автобус ҳаракати йўлга қўйилишини айтди.

 

Муҳтож болаларга мактаб кийимлари

Гулистон шаҳридаги 200 нафардан ортиқ етим болалар ва камтаъминланган оилалар фарзандларига мактаб кийимлари совға қилинди.  

Шаҳар раиси Матлубахон Амонзода болаларга совғаларни топширар экан, уларнинг янги ўқув йилида аъло ва яхши баҳоларга ўқишларини исташини билдирди.

Вилоятнинг бошқа шаҳар ва ноҳияларида ҳам муҳтож ўқувчиларга мактаб кийимлари ва ўқув қуроллари совға қилинмоқда.

 

Ҳиндистон маҳсулотлари кўргазмаси

Хўжандда Ҳиндистон маҳсулотларининг навбатдаги кўргазмаси очилди. Абу Абдулло Рўдакий номли маданият қасрида очилган бу кўргазмага Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган 150 хилдан ортиқ товар қўйилган.

Хўжандда биринчи марта Ҳиндистон маҳсулотлари кўргазмаси бундан беш йил олдин очилганди. Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган тўқимачилик, заргарлик молларига ва бошқа товарларга бўлган қизиқиш кўргазманинг анъанавий тус олишига сабаб бўлди.

 

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

Миллат пешвоси Паёми ва давлат тараққиёти масалалари

 

Давлат жамият ҳодисасидир. У аниқ тарихий даврларда ижтимоий гуруҳ муносабатларининг ривожланиши натижасида вужудга келган. Онтология нуқтаи назаридан, давлат пайдо бўлиши ва тараққиёт босқичларида ўта қийин ва тарихий зиддиятларга бой босқичларни бошдан кечирган. Давлатнинг энг муҳим вазифалари, унинг барча шаклларида, мустақиллик, ҳудудий яхлитликни таъминлаш, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоялаш саналади.

Муфассал...

Сув таъминоти яхшиланди

 

Жорий йилнинг ўтган муддатида вилоятда экинзорларни мунтазам сув билан таъминлаш ва экин майдонлари мелиоратив ҳолатини яхшилаш мақсадида, сув тортиш станциялари учун 1,5 миллион сомоний маблағ ажратилди. Айниқса, сув таъминотидаги муаммоларга дуч келинадиган ноҳияларга алоҳида эътибор берилди. Жумладан, Мастчоҳ, Ашт ва Зафаробод ноҳияларида экинзорларнинг вақтида суғорилиши учун 300 минг сомонийдан 800 минг сомонийгача маблағ

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2553186

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10092716
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
7042
3082
10124
10039118
128686
100591
10092716

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.41
Бугун: 29-09-2026 12:16:14

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015