Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 27 Июл 2018 Кӯришлар: 1854
Печат

 

buz erlar 2018Шаҳритуз ноҳиясидаги Худойназар Холматов номли қишлоқ жамоатига қарашли Бобои Қурбонали деҳқон хўжалиги ташкил топганига ҳали бир йил ҳам тўлган эмас. Лекин ўтган қисқа муддатда 15-20 йилдан буён ишлатилмай, қуш учса қаноти, одам юрса оёғи куядиган чўли маликдай бўлиб қолган Қиржол мавзесидан 200 гектар қўриқ ерларни ўзлаштириб, обод майдонларга айлантиришга тўсқинлик қилмади.

Зеро, ушбу мавзени ободонлаштиришга киришганларнинг ниятлари соф ва самимий эди.

Бир пайтлар обод бўлгану, бироқ кейинги бир неча ўн йилликда бўз ерга айланган ушбу мавзени қайта обод қилиш, ишнинг кўзини биладиган, пухтакор раис Рустам Норинов чекига тушганда, кўпчилик бу ерларнинг қайта обод бўлишига унчалик ишонмаганди ҳам. Бироқ, ғайратли раис ниятни соф қилиб, енгини шимариб, ишга киришди. Унинг елиб-югуриши натижасида, 180 гектарга "оқ олтин" уруғи қадалди, 20 гектар майдонда эса, полиз маҳсулотлари ва маккажўхори етиштирилди.

buz erlar 2018 1Айни пайтда хўжаликда 6та бригада амал қилаётган бўлиб, унинг 150 нафар аъзолари астойдил меҳнат қилишмоқда. Айниқса, Нарзулло Аввалов, Ўринбек Норбўтаев, Боймурод Қобилов ва Баҳром Нориновларнинг бригадаси майдонларида шу кунларда иш қизғин. Пахталар тобора мавж уриб, униб-ўсмоқда. Механизаторлар Тожимурод Холмонов ва Норбой Жумаевлар ҳам техник ишлов беришда бири-биридан ортда қолаётганлари йўқ.

Бўз ерларни қайта ўзлаштиришга киришган хўжалик аъзолари меҳнатлари ўз вақтида қадрлаб келинаётир. Бунга полиз маҳсулотлари ва маккажўхоридан олинган даромад эвазига ҳар бир ишчига 100 килограммдан ун ва пул мукофотлари улашилганлиги мисол бўлади.

Сув - оби ҳаёт. Айниқса, Худованднинг бу қутлуғ неъмати қўриқ ерларни ўзлаштиришда асосий рол ўйнаши барчага бирдай маълум. Пахтакорлар тили билан айтганда, сув экиннинг қонидир. Инсон вужудида қоннинг айланиши қанчалик муҳим бўлса, гуркираб ўсаётган экинзорлар учун ҳам сув, инчунин, зарур. Шунинг учун ҳам, насос агрегатлари мутахассислари Мусулмонқул Ашуров ва Ўктам Жабборовлар сувнинг экин майдонларига ўз меъёрида етиб туриши учун жонбозлик кўрсатмоқдалар.

Дарвоқе, ушбу хўжалик меҳнаткашлари яхши ҳордиқ чиқаришлари учун Миллий бирлик байрамига бағишлаб концерт дастури ташкил этилди. Ушбу бадиий-маданий тадбирда таниқли санъаткорлар - Рамила Раҳмонова ва Убайдулло Хўжамбердиев гуруҳлари иштирок этиб, ўзларининг дилтортар куй-қўшиқлари билан меҳнаткашлар қалбига шавқу завқ улашди.

Суҳбат асносида хўжалик раиси Рустам Норинов Хатлон вилояти раиси Давлатшоҳ Гулмаҳмадзода, Шаҳритуз ноҳияси раиси Рамазон Оймаҳмадзода, шунингдек, Қабодиён ноҳиясидаги машҳур "Авеста" хўжалиги раиси Хурсандшо Раҳматовларнинг беминнат ёрдамлари-ю қўллаб-қувватловидан миннатдор эканлигини изҳор этди. Уларнинг ўзига бўлган ишончларини оқлаш ниятида Худо хоҳласа, келажакда бугунги эришилган маррани бир неча бараварга орттириш нияти борлигини ҳам айтди.

 

Исмоил Саидов,

"Халқ овози".

КАЛЕНДАР

« Май 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

"ОСИЁ ЎЙИНЛАРИ-2018" СОВРИНДОРЛАРИ

 

Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида қитъанинг энг нуфузли спорт мусобақаси «Осиё ўйинлари-2018» турнири ниҳоясига етди.

Мусобақаларда Ватанимиз шарафини ҳимоя қилган вакилларимиз ўз жамғармаларига 7та- 4 кумуш ва 3та бронза медалларини тўплаб, умумжамоа ҳисобида 30-ўринни эгалладилар.

Муфассал...

Паём янги ютуқларга руҳлантираяпти

 

Бобожон Ғафуров ноҳияси меҳнаткашлари янги – 2018 йилни янгича ғайрат билан бошладилар. Ноҳия раиси  Назирий Зариф Вализоданинг айтишича, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг навбатдаги Паёми ноҳия меҳнаткашларини халқ хўжалигининг барча соҳаларида ўтган йилгига қараганда, самаралироқ ишлашга ва янги марраларни эгаллашга руҳлантирган.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2086715

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8151672
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1192
2101
9598
8112414
1192
89570
8151672

Сизнинг IPнгиз: 3.144.162.109
Бугун: 01-05-2025 11:56:51

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015