Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 16 Май 2018 Кӯришлар: 885
Печат

 

q rasulzoda 2018Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон кўрсатма ва топшириқлари асосида мамлакат Бош вазири Хатлон вилоятининг Левакант шаҳри ва Жалолиддин Балхий ноҳиясида бунёдкорлик ишлари жараёни, турли иншоотларнинг янгиланиши ва қайта қурилиши ҳамда деҳқон хўжаликлари фаолияти билан танишди.

Левакант шаҳрида мамлакат Бош вазири Қоҳир Расулзода «Нуриҳои Осиё» Тожикистон-Хитой қўшма корхонасида олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишди. Мазкур ишлар Тожикистон Республикаси Ҳукумати ҳамда Хитой Халқ Республикасининг «Хенан Чжун-Я холдинг гуруҳи» ширкати ўртасидаги «Азот» ОШҲЖ заминасида бунёд этилаётган аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш корхонасини қайта қуришу янгилаш бўйича келишув асосида Тожикистон Республикаси Ҳукумати қарори билан амалга оширилмоқда.

Мамлакат Бош вазири бу ерда бажарилаётган ишларнинг сустлигидан норозилик билдириб, масъул шахсларга иншоотни белгиланган муддатда жаҳон стандартлари талабига мувофиқ тарзда фойдаланишга топшириш вазифасини берди.

Жалолиддин Балхий ноҳиясида Қоҳир Расулзода Ниёзмаҳмад Беков ва Сафар Жумаев хўжаликларида олиб борилаётган қишлоқ хўжалиги ишлари билан танишди. Ниёзмаҳмад Беков хўжалиги меҳнаткашлари минг гектар майдонда пахта парвариш қилишиб, 95 гектар майдонда эса, боғлар барпо этишган.

Сафар Жумаев хўжалиги деҳқонлари 1800 гектар майдонда пахта етиштириб, 147 гектарда боғ яратишган.

Бу хўжаликларда пахта парвариши ва боғлар ҳолатининг яхшилиги қайд қилинди. Айниқса, мевали дарахтлар ҳосилининг мўллиги ҳалол меҳнат натижаси эканлигидан дарак берарди.

Шунингдек, мамлакат Бош вазири ўз сафари давомида Жалолиддин Балхий ноҳиясида қурилиши давом этаётган турли иншоотлар, жумладан, Навобод қишлоқ жамоатидаги икки қаватли меҳмонхона, «Маданият» қишлоқ жамоатидаги паррандачилик фермаси ҳамда цемент ишлаб чиқариш корхонаси ва бошқа иншоотларда олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишди.

Мамлакат Бош вазири иш сафари давомида тегишли соҳалар масъулларидан Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг давлат истиқлолияти 27 йиллиги ва 2019 йил Наврўз байрами арафасида фойдаланишга топширилиши лозим бўлган янги иншоотлар бўйича топшириқларини таъминлашни талаб қилди.

 

 «Миллат пешвоси, биз Сиз билан биргамиз!»

Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Ёшлар билан ишлаш ва спорт комитети Тожикистон Футбол федерацияси ҳомийлигида Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили, шунингдек, Ёшлар кунига бағишлаб республиканинг бир гуруҳ фаол ёшларини Данғара ноҳиясига меҳмондорликка боришларини шу шиор остида ташкил қилди.

Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Ёшлар билан ишлаш ва спорт комитетидан хабар беришларича, мазкур тадбирга республикамизнинг барча шаҳру ноҳияларидан фаол ёшлар, Президент ва Душанбе шаҳри раиси стипендиясини олувчи талабалар, турли касбли ёшлар, «Ёшлар – Миллат пешвоси издошлари» ўрганиш маҳфили аъзолари ва комитетнинг фаол волонтёрлари таклиф этилди. Данғара ноҳияси меҳмонлари «Ёшлар – Миллат пешвоси издошлари», «Миллат пешвоси,  биз Сиз билан биргамиз!» ва «Биз Сизни севамиз» шиорлари остида турли тарғибот-ташвиқот акцияларида қатнашиб, тарихий мавзеларни саёҳат қилишди ҳамда «Ёшлик оқшоми» тадбирида қатнашишди.

 

Етти йиллик танаффусдан сўнг…

Етти йиллик танаффусдан сўнг, «Кўлоб-Москва» йўловчи поезди 3 май куни Кўлоб шаҳридан Москвага йўл олди. Энди бу йўналиш бўйича поезд мунтазам қатнайди.

Поезд Кўлобдан Москвага 400 нафар йўловчи билан йўлга тушди. «Тожикистон темир йўллари» Давлат унитар корхонасидан берилган маълумотга кўра, поезд таркиби битта купе, саккизта плацкарт вагон ҳамда вагон-ресторандан ташкил топган. Поезд 452 нафар йўловчининг сафарига мўлжалланган. Кўлоб шаҳридан Москвагача сафар тўрт сутка давом этади. «Кўлоб-Москва-Кўлоб» йўналиши поездида сафарнинг қиймати 1311 сомоний (147 АҚШ доллари)ни ташкил этади.

«Амузанг-Ғалаба» ўтказиш пункти бўйича поездлар ҳаракати жорий йилда қайта тикланиб, Шаҳритуз ноҳияси ҳудудидаги «Амузанг» темир йўл ўтказиш пункти 7 мартда расман фаолиятини бошлаганди.

 

Хизмат кўрсатиш яхшиланади

Апрел ойида «МегаФон Тожикистон» мобил компанияси Хатлон вилоятида 10та янги замонавий хизмат кўрсатиш салонларини очди. Ўтган йилга нисбатан деярли икки баравар кўпроқ мижозлар энди ўзларининг мобил алоқаси билан боғлиқ муаммолари ечимини мазкур нуқталарда топа олишади.

- Жорий йил биз учун муваффақиятли келди, - дейди «МегаФон Тожикистон» мобил компаниясининг Хатлон вилояти бўйича минтақавий бошлиғи Мажид Сайтасанов. – Бир неча ой ичида биз мавжуд салонлар сонига тенг янги хизмат кўрсатиш нуқталарини фойдаланишга топширдик. Бу эса, ўз навбатида, мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини оширибгина қолмай, балки уларга янада яқин бўлиш учун имконият туғдиради.

 

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Апрел 2021 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30    

МАҚОЛАЛАР

Шарқ халқлари тарихи тадқиқотчиси

 

Тарихни инсонлар тарихи ташкил этиб, бу тарихий босқич ўз бошидан бешта иқтисодий-ижтимоий формация – ибтидоий жамоа тузуми, қулдорлик, феодал, капиталистик ва социалистик тузумларни бошидан кечирган бўлиб, ҳар бири тарихда ўз изини қолдирган ва бу излар жаҳон тарихида зарҳал ҳарфлар билан ёзилган. Жонажон Ватанимиз Тожикистон, Россия Фанлар академияси ва кўпгина шарқ мамлакатларида ҳар йили декабр ойи академик Б.Ғафуров ойи,

Муфассал...

Ёдгорлик

 

Наврўз байрами арафасида дўстим Ойбек билан 83 ёшни қаршилаётган Худойберди бобомни кўргани бордик. Улар бизни дуо қилдилар:

-«Болаларим, тинч ва осуда мамлакатда яшаётганингиздан шукрона қилишингиз керак. Бу кунларга етганлар бор, етмаганлар бор. Мана, бугун юртимиз - тинч, осмонимиз - мусаффо. Бу кунларнинг қадрига етинглар».

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1023711

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

4017942
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1937
2414
4351
3982309
42638
86977
4017942

Сизнинг IPнгиз: 3.236.231.14
Бугун: 13-04-2021 14:37:00

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015