Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 23 Феврал 2018 Кӯришлар: 2896
Печат

 

hunarmand ayollar 2018Қўрғонтепа шаҳрида «Миллий ҳунармандчиликни ривожлантиришда аёллар роли» шиори остида аёллар биринчи форуми ўтказилди. 

Форум доирасида ўтказилган ҳунармандчилик маҳсулотлари намойишига Хатлон вилояти раиси Давлатшоҳ Гулмаҳмадзода ва Қўрғонтепа шаҳри раиси Абдуалим Исмоилзодалар ташриф буюрди. Тожикистоннинг жанубий минтақаларидан бўлган аёлларнинг ҳунарлари маҳсули мазкур намойишда тақдим

этилди.

- Мазкур форум Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йилига бағишланган тадбирлар доирасида ташкил этилган бўлиб, унинг асосий мақсади энг яхши ҳунарманд аёлларни аниқлаш ҳамда миллий ҳунармандчилик ривожига ҳисса қўшишдан иборат, - деди форумни очган Хатлон вилояти раиси ўринбосари Махфират Хидирзода.

Хатлон вилояти раиси хатлонлик аёлларнинг ҳунарлари маҳсулидан энг яхшиларини аниқлаб, республика ва халқаро кўргазмаларда иштирокини таъминлаш топшириғини берди.

- Биз ҳунарманд аёлларнинг маҳсулотларини сотиб оламиз ва бу бизнинг ҳунармандларни қўллаб-қувватлашимиз бўлади, - деди Д. Гулмаҳмадзода. – Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йилида биз уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашимиз зарур.

 

Умумтаълим муассасаси сув билан таъминланади

«Данғара ноҳиясидаги умумтаълим муассасасини сув билан таъминлаш лойиҳасини амалга татбиқ этиш тўғрисида»ги келишувга биноан, Хитой Данғара ноҳияси, Корез қишлоқ жамоати ҳудудидаги Ҳусейншайх қишлоғида жойлашган 42-ўрта умумтаълим муассасасини сув билан таъминлаш учун 12,5 миллион юан, яъни 17,3 миллион сомонийлик техник ёрдам кўрсатади.

- Мазкур келишув 2017 йил феврал ойида Душанбе шаҳрида имзоланганди, - деди мамлакат Олий Мажлиси вакиллари олдида бу ҳужжатни шарҳлаган Тожикистон Республикаси Маориф ва илм вазири Нуриддин Саид.

Маълум бўлишича, айни пайтда узунлиги 5 километрлик сув келтириш нуқталари ва сув ҳавзаси қурилишида 25 нафар маҳаллий ишчи ва 7 нафар хитойлик мутахассис фаолият юритмоқда. Мазкур лойиҳа жорий йилнинг август ойигача якунига етказилиши кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, мазкур таълим муассасаси Хитой томонидан маблағлаштириш эвазига 2014 йили мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон иштирокида фойдаланишга топширилганди. Билим даргоҳида бир сменада 640 нафар ўқувчи таълим-тарбия олиши учун замонавий имкониятлар яратилган.

 

Янги саноат корхоналари

Хатлон вилоятида саноат соҳаси тараққиёти, янги корхоналар қуриш, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга катта эътибор қаратилади.

Давлат ҳокимияти Хатлон вилояти ижроия органи ахборот-таҳлил бўлимидан хабар беришларича, 2017 йил вилоят саноат корхоналари 6,5 миллиард сомонийлик маҳсулот ишлаб чиқарган. Бу кўрсаткич 2016 йилга нисбатан 1,7 миллиард сомоний ортиқдир.

Манбанинг маълум қилишича, бу даврда  ўсимлик ёғи ишлаб чиқариш – 52, ун – 94, цемент – 77,4, битум – 12,2, тўқимачилик маҳсулотлари – 25 фоиз ошган. Темир-бетон конструкцияларини ишлаб чиқариш 64 марта ортган бўлса, консерва – 4,4, пластик-темир маҳсулотлар ишлаб чиқариш – 5 мартага кўпайган.

Ўтган йили вилоятда 75та янги саноат корхоналари ва цехлар фаолият бошлади. Натижада, 1338 нафар киши иш жойи билан таъминланди.

 

Ўтган йили…

Ўтган йили вилоят миқёсида 923,4 гектар ўрмон бунёд этилган бўлиб, бу кўзда тутилган режанинг 115 фоизга бажарилганини билдиради. Жумладан, 81,3 гектар ўрмон Қўрғонтепа минтақасида, қолган 842,1 гектари Кўлоб минтақасида бунёд этилган.

***

Ўтган йил давомида вилоят ўрмон хўжалиги ҳисоботи бўйича 97,6 тонна писта, 41,3 тонна ёнғоқ, 17,75 тонна аччиқ бодом, 3,75 тонна бодом, 55,2 тонна қуруқ мева, 338 тонна ғалла, 31 тонна чукри, 69,5 тонна сабзавот, 92 тонна полиз маҳсулоти, 302 тонна картошка, 4 тонна қуруқ дўлана, 20 тонна пахта, 358 килограмм зира жамғарилган.

***

Ўтган йили Ёвон ноҳияси умумтаълим муассасалари битирувчиларининг турли ўқув юртларига киришлари кўрсаткичи яхши бўлди. Ноҳия битирувчиларидан 95 нафар ёшлар Президент квотаси орқали олийгоҳларга кириб, таҳсил олмоқда. 53,3 фоиз ёки 1303 нафар ёшлар бу йил тест имтиҳонларини муваффақиятли топшириб, олийгоҳ, коллеж ва бошқа ўқув юртларида таҳсил олмоқда.

***

Ўтган йили Жайҳун ноҳияси деҳқонлари 19 минг 872 гектар экин майдонларга турли уруғлар экишиб, йил охиригача  43671 тонна ғалла маҳсулотлари, 8690 тонна картошка, 133361 тонна сабзавот, 53964 тонна полиз маҳсулотлари ва 1936 тонна мева етиштиришди.

***

Ўтган йили Шаҳритуз ноҳияси марказида истироҳат боғининг пойдевори ташланди ва у яна етти гектарга кенгайтириладиган бўлди. Айни пайтда бу ерга турли хил манзарали дарахтлар кўчатлари ўтқазилган.

***

Ўтган йили Сарбанд шаҳрида 200 гектар майдонда янги боғ бунёд этилди. Айни пайтда мазкур боғларда дарахтлар парвариши яхши йўлга қўйилган.

 

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Халқ ҳунармандларига грантлар

 

Бобожон Ғафуров ноҳиясидаги Хистеварз қишлоқ жамоатида бўлиб ўтган ҳалқ ҳунармандчилиги кўргазмасига ўз маҳсулотларини қўйиш истагида бўлган ҳунармандлар сони кутилганидан камида икки баравар кўп бўлди. Кўргазмага деярли 50 турдаги халқ ҳунармандчилиги маҳсулотлари қўйилди. Улар орасида сўзаналар, заргарлик буюмлари, атлас ва адрас, чолғу асбоблари, ўйинчоқлар, тандир, қандолатчилик маҳсулотлари  бор эди.

Муфассал...

ҚАЛАМ ВА ҲАҚ СЎЗ – ЖУРНАЛИСТ ФАОЛИЯТИНИНГ АСОСИЙ МЕЗОНИ

Тожик матбуоти 104 ёшга тўлди. Ўзининг босиб ўтган йўлида у ҳамиша халқ ва миллат хизматига камарбаста бўлиб, меҳнаткашни мадҳ этиб, қаллобу фирибгарга қарши аёвсиз курашиб келган. Мустақиллик давридаги журналистлар ҳам ўз ўтмишдошлари бошлаган ишни давом эттириб, ҳар қандай вазияту шароитга қарамай, ўзларини мардонавор тутиб, қалам ва каломга бўлган садоқатларини амалда исботлаб келмоқдалар. 

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2588593

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10253813
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
157
14165
43601
10179764
150906
138877
10253813

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.131
Бугун: 31-10-2026 00:28:14

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015