Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 11 Январ 2018 Кӯришлар: 2226
Печат

 

asht 2018Ашт ноҳияси пахтакорлари янги – 2018 йилни ўтган йилги муваффақиятларидан руҳланган ҳолда бошлашди. Бултур аштлик пахтакорлар 14 минг 824 тонналик хирмон уйишди. Бу борада белгиланган йиллик режа 160 фоиздан ошириб бажарилди. Олдинги йилга қараганда деярли 5430 тонна кўп «оқ олтин» териб олинди. Ҳосилдорлик гектарига 27 центнердан ошди.

Мутахассислар бу муваффақиятда бошқа омиллар қатори ер деҳқонларга бўлиб берилгани, яроқсиз сув тортиш насосларининг қайта ишга туширилиши натижасида, неча йиллар давомида экин экилмай ётган ерларнинг қайта пахтазорга айлантирилиши ҳам муҳим ўрин тутганини қайд этишмоқда.

Айни бир пайтда, ноҳияда қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг қайта ишлаш саноатини ривожлантиришга ҳам муҳим эътибор берилди. Кечган йилда Марҳамат шаҳарчасида янги пахта тозалаш корхонаси иш бошлади. «Ашт-Фрут» масъулияти чекланган  жамияти қошида эса, қуруқ меваларни қайта ишлаб, қадоқлаш корхонаси маҳсулот тайёрлашга киришди.

Шунингдек, ноҳияда  бултур 17та ижтимоий ва ишлаб чиқариш иншооти қурилди. Бунга деярли олти миллион сомоний маблағ сарфланди. Ноҳия ҳудудидаги 286 километрдан узунроқ йўллар таъмирланди.

Ноҳия маркази – Шайдон шаҳарчасидаги Маҳмуджон Воҳидов номли театр биносида йил якунига бағишлаб ўтказилган йиғилиш қатнашчилари  эришилган бошқа ютуқлар ҳақида ҳам гапиришди.

 

Кўнгил олиш - савоб иш

-Меҳнат қилган ҳеч қачон унутилмас экан. Шаҳримиз раҳбарлари Янги йил арафасида уйимга келиб, мендан ҳол-аҳвол сўраб, совға-саломлар топширишганда, бошим кўкка етиб, бу гапларни ёшларга айтгим келди, - деди Меҳнат Қаҳрамони, 93 ёшли онахон Ҳамроҳ Тоҳирова.

Хўжанд шаҳар раиси Маъруф Муҳаммадзода, шунингдек, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Қорижон Аҳмедов, ногирон онахон – 94 ёшли Марҳамат Мирмуҳамедова, меҳнат фахрийси Вера Трошенина, маориф аълочиси Наима Мўминовалар хонадонида ҳам бўлиб, уларга 2018 йилда мустаҳкам соғлиқ, бардамлик тилади. Янги йил совғаларини мамнуният билан олган отахон ва онахонлар мамлакат, вилоят ва шаҳар раҳбарларининг Ватан, халқ учун қилаётган ғамхўрликларидан миннатдор эканликларини айтишиб, юртимизнинг мудом тинч, янада обод бўлиши, равнақ топишини тилаб, дуога қўл очишди.

Умуман олганда, Хўжанд шаҳрида яшаётган 400 нафар инсонга янги йил совғалари улашилди. Улар орасида камтаъминланган оилалар аъзолари, етим ва қаровчисиз қолган кишилар бор.

                  

Натюрморт нусха кўчириш эмас

Янги йил арафасида Хўжанддаги «Арт-галерея»да вилоят рассомлари асарлари кўргазмаси очилди. Бу галги кўргазма тасвирий санъатнинг натюрморт жанрига бағишланди.

Кўргазма томошасига келаётган кишилар вилоят рассомлари орасида натюрморт чизиш маҳоратини эгаллаган янги номлар пайдо бўлганини қайд этишмоқда. Жумладан,  тасвирий санъат мухлислари Наим Мўминов, Анвар Масолиев, Мубинжон Тоҳиржонов каби ёш рассомларнинг рангтасвирда ўзига хос нигоҳлари  борлигидан, улар тасвирланаётган мева ё сабзавот, буюмларга катта маъно юклай олганликларини кўришганини айтишди.

Ёш рассомларнинг ўзлари эса, фақат вилоят ёки республикада эмас, балки ундан ташқарида ҳам ўз асарлари билан танилган  рассом Ғафуржон Жўраевдан кўп нарсани ўрганишлари мумкинлигини айтишмоқда.

- Ғафуржон Жўраев тасвирлаган ҳар бир мева ёки гул сизга сирли туюлади. У ўзи таъсирланган нарсалардан шунчаки нусха кўчирмайди. Мусаввир чизган расмларни кўрган нозик дидли томошабин  рангларнинг усталик билан танлангани,  маълум бир мевами, сабзавотми, гулми, бошқа нарсагами, ўзига хос маъно юкланганини ҳис этиб, унинг асарларига узоқ тикилиб қолаётганининг гувоҳи бўлдик. Мазкур кўргазма ёш рассомлар учун ўзига хос тажриба мактаби бўлишига ишонаман, - деди Тожикистон Рассомлар иттифоқи Суғд вилояти бўлими раиси Насибахон Эшонова.

Фақат ёш рассомлар эмас, аллақачон,  расм чизишга қўли келиб қолган рассомлар ҳам кўргазмага қўйилган машҳур рассом Камолиддин Нодиров, Муқимжон Ашуров, Валижон Маҳмудов, марҳум Евгений Фоменко асарларидан ҳам кўп нарса ўрганишлари мумкинлигини изҳор этишди.

 

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Июн 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

«Дўст билан обод уйинг…»

 

Ўзбегу тожик халқларининг дўстлик ва адабий ҳамкорлиги тарихи узоқ ўтмишга бориб тақалади. Замонасининг буюк мутафаккири, олим, шоир Мавлоно Абдураҳмон Жомий ҳазратлари билан улуғ мутафаккир шоир Мир Алишер Навоий ўртасидаги устоз-шогирдлик анъанаси бу икки халқ донишмандлари даврасини ҳанузгача тарк этган эмас. Навоийдан кейинги даврларда ҳам тожик ва ўзбек шоирлари орасида зуллисонайнлик урфга кирганлигининг гувоҳи бўламиз.

Муфассал...

Янги иш жойлари

 

Жорий йил бошидан буён Бохтар ноҳиясида 1814та янги иш жойи бунёд этилди, бу режанинг 92,8 фоизини ташкил этади.

Давлат ҳокимияти Бохтар ноҳияси ижроия органидан хабар беришларича, янги иш жойлари ва корхоналар ташкил этилиши ишлаб чиқариш умумий кўрсаткичининг ошиши омили бўлиб хизмат қилган.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2428832

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9693118
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
732
3604
4336
9654609
60201
132053
9693118

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.112
Бугун: 16-06-2026 06:07:21

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015