Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 22 Июн 2017 Кӯришлар: 1841
Печат

 

armugon 2017 1Хатлон вилоятида Тожикистон тадбиркор аёллари миллий ассоциацияси томонидан вилоят ҳунарманд аёллари орасида жорий йил март ойида эълон қилинган «Армуғон-2017» танлови якунланди. Тадбирга бағишланган тантанали йиғилиш Қўрғонтепа шаҳридаги Ато Муҳаммаджонов номли мусиқий-комедик театрида бўлиб ўтди.

Давлат ҳокимияти Хатлон вилояти ижроия органидан хабар беришларича, танлов «Аёллар тадбиркорлиги уларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш омили» лойиҳаси доирасида давлат ҳокимияти Хатлон вилояти ижроия органи хотин-қизлар ва оила ишлари бошқармаси ҳамда тараққиёт шериклари ҳамкорлигида ўтказилди.

Танлов ўтказишдан мақсад миллий ҳунарларни тараққий эттириш, қўлда бажариладиган ишларни тиклаш, ҳунармандлик маҳсулотлар сифатини яхшилаш, жаҳон бозорида уларнинг рақобатга бардошли бўлишини таъминлаш, энг ҳунарманд аёлларни аниқлаш ва уларни қўллаб-қувватлашдан иборатдир. Вилоят миқёсида 300 нафар аёл ўз ишларининг энг яхши намуналарини баҳо бериш учун танлов комиссияси ҳайъатига тақдим этди ва улардан 25 нафари ғолиб сифатида қадрланди.

Шундай қилиб, ғолиблардан уч нафари тажриба алмашиш учун қўшни Ўзбекистон Республикасига ва беш нафар аёл иш ўрганиш саёҳати учун Суғд вилоятига йўлланма олди. Шунингдек, «Озара» МЧҲЖ директори Тахмина Каримова танловнинг 8 нафар фаол иштирокчиларига тикув машиналари ва бошқа совғаларни топширди. Тадбирнинг маданий қисмида Ато Муҳаммаджонов номли Қўрғонтепа шаҳри мусиқий-комедик театри санъаткорлари йиғилиш иштирокчилари олдида чиқиш қилдилар.

 

Адрас ва атлас тўқиш кичик корхонаси

Вилоятнинг Шамсиддин Шоҳин ноҳиясида адрас ва атлас тўқиш кичик корхонаси фаолиятини бошлади.

Корхона масъулларининг хабар беришларича, корхонани таъсис этишдан мақсад, қадимий тўқимачилик ҳунарини қайтадан тиклаш ва уй бекаларини иш билан таъминлашдан иборат.

Манбанинг маълум қилишича, айни пайтда 5 нафар аёл иш билан таъминланиб, бир кунда 30 метргача адрас ва атлас ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.

- «Маҳаллий аёллардан яна беш нафари ҳунар ўрганиш курсларига жалб этилган бўлиб, атлас ва адрас тўқиш нозикликларини ўрганишмоқда. Ўрганиш курсларидан ўтгач, улар ҳам иш жойи билан таъминланади», - деб қўшимча қилди манба.

 

Панжда автомобил ишлаб чиқарилади

Жорий йил бошидан буён «Панж» озод иқтисодий минтақасида иккита янги субъект қайддан ўтказилди. «Панж» озод иқтисодий минтақаси раҳбари Ҳасан Маҳмадаминовнинг «Авеста» агентлигига хабар беришича, мазкур субъектлар Россия автомобилларини йиғиш ва савдо хизмати кўрсатишга ихтисослаштирилган.

Ҳасан Маҳмадаминовнинг айтишича, Россия компанияларидан бири бу ерда Уляновск шаҳрида ишлаб чиқариладиган «УАЗ» автомобилининг турли модификацияларини йиғишни режалаштирмоқда.

- Айни пайтда компания республикамизга ишлаб чиқариш ускуналарини келтириш, шунингдек, ишлаб чиқариш инфраструктураси, жумладан, корхонанинг бўлажак биноси масалалари билан шуғулланмоқда, - деб хабар берди «Панж» озод иқтисодий минтақаси раҳбари.

Унинг айтишига кўра, ишлаб чиқариш корхонаси жорий йилнинг сентябр-октябр ойларида фаолият бошлаши режалаштирилган. Бу ерда ишлаб чиқариладиган автомобиллар юртимиз ҳамда хориж бозорлари учун мўлжалланмоқда.

- Иккинчи субъект савдо хизматлари кўрсатишга ихтисослашган, - деди Ҳ. Маҳмадаминов. – У ўзимизнинг юқори сифатли кўмирни металлургия комбинатларига сотиш билан шуғулланади.

Суҳбатдошнинг маълум қилишча, айни пайтда сармоядорлар зарур инфраструктурани яратиш, жумладан, озод иқтисодий минтақа ҳудудида омборлар қуриш билан шуғулланмоқда.  Бу мақсадда 2 миллион доллар инвестиция киритилиши кўзда тутилган. Корхонанинг биринчи босқичи жорий йилда ишга туширилади. Унинг иккинчи босқичи эса, келгуси йилнинг биринчи ярим йиллигида фаолиятини бошлайди.

Эслатиб ўтамиз, «Панж» озод иқтисодий минтақасининг майдони 401 гектарни ташкил қилади.

 

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Август 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
          1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31            

МАҚОЛАЛАР

Не бўлса ҳам сўнмаса басдир, юрагида иймон қуёши!

 

Абдулло Саид 1968 йилнинг 5 майида Хатлон вилоятининг Бохтар (ҳозирги Кўшониён) ноҳиясида таваллуд топган. Хўжанд Давлат дорилфунунининг ўзбек филологияси куллиётини тамомлаган. Тожикистон Журналистлар иттифоқи аъзоси, матбуот аълочиси. Шеърлари республика ва қўшни мамлакатлар вақтли матбуоти ҳамда бир қатор алманахларда нашр этилган.

Муфассал...

Эмомали Раҳмон ва ёшлар йили

 

(Давоми. Бошланиши ўтган сонда)

Иншоот очилиш маросимида Давлат бошлиғи давлат ва Ҳукумат раҳбарияти бундан кейин ҳам моддий-техник базани мустаҳкамлаш, махсус бўлинмалар ва ҳарбий қисмларни замонавий ҳарбий техникалар, ҳарбий ускуналар билан таъминлаш, ҳарбий хизматчилар ижтимоий муаммоларини ҳал этиш учун барча зарур чора-тадбирларни қабул қилиб, чегара хизмати шароитини

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2488998

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9883835
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3396
5533
12343
9846677
20396
107749
9883835

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.33
Бугун: 05-08-2026 23:01:46

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015