Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 15 Июн 2017 Кӯришлар: 1843
Печат

 

vahdati milli 2017 «Миллий Ваҳдат» - миллий бирликка осонликча эришилмаган ва уни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш – ҳамманинг бурчи!»

Спитамен ноҳиясида   Миллий бирликнинг 20 йиллиги муносабати билан бўлиб ўтган учрашувларда сўзга чиққан кишилар даъвати жавҳарида ана шу маъно-мазмунни англаш мумкин эди.

Бўлиб ўтган биринчи учрашувни ноҳия раиси Акрам Сулаймонзода  очар экан, аҳоли манзилларида тожиклар билан бирга ўзбеклар, руслар, қирғизлар, татарлар, корейслар ва бошқа миллатлар вакиллари аҳил, иноқ яшаётганликларини таъкидлаб ўтди.

Суғд вилояти Хотин-қизлар ва оила ишлари бошқармаси бошлиғи Нодира Мирзозода, тарихчи олим Рустам Йўлдошев, Тожикистон Халқ ёзувчиси Муҳиддин Хожазод, шоир Абдужаббор Суруш Миллий бирликнинг Тожикистоннинг давлат сифатида мустаҳкамланиши, халқ хўжалигининг турли соҳаларидаги тараққиёти, аҳиллик билан қилинаётган бунёдкорлик ишларидаги муҳим ўрни ҳақида сўзлашди. Муҳиддин Хожазод ўзи бориб ишлаган Норак ва  ҳар бир тожикистонликнинг умид кўзи қадалган Роғун ГЭСлари, бу улкан қурилишлар борасида ўзи ёзган романлар ҳақида сўзлаб берди . Абдужаббор Суруш дўстлик ва бирдамликни тараннум этувчи шеърларидан ўқиди.

 

 Илғорларга совғалар

Жаббор Расулов ноҳиясидаги  Сомониён қишлоқ жамоати пиллачилари бу йил «кумуш тола» деб аталувчи мўл саноат хом ашёси етиштиришди. Аксарият ҳар қутидан деярли 100 килограммгача пилла териб олишди.

Ноҳия хотин-қизлар ва оила ишлари бўлими раҳбари Марҳамат Каримова бошчилигидаги фаол аёллар уюшган ишчи гуруҳи  аъзолари сомониёнлик пиллачилар иши билан танишар эканлар, уларнинг самарали меҳнатларига юқори баҳо беришди. Ноҳия марказидан келган ишчи гуруҳ аъзолари «Муҳандис» деҳқон хўжалигидан Маърифат Ҳасанбоева, Файзулло ота номли деҳқон хўжалигидан Баҳрижон Алиматова,  Амиржон номидаги  деҳқон хўжалигидан Зафар Абдуллаевлар хонадонларида бўлар экан, муҳим хом ашё етиштиришнинг сир-асрорларини  пухта эгаллаган, маҳоратли пиллачиларга тасанно айтишди.

Ишчи гуруҳ аъзолари энг илғор пиллачиларга давлат ҳокимияти ноҳия ижроия органи совғаларини топширишди.

 

Иншоотлар таъмири

С. Қутфиддинов номли вилоят клиник беморхонасида даволанаётган беморлар ва шифокорларнинг ўзлари ҳам етти қаватли бинонинг истаган қаватларига лифтда тез  кўтарилиш имкониятига эга бўлишади. Беморхонадаги мавжуд лифтларни таъмирлаш билан бирга янги, замонавийлари ҳам сотиб олинади. Бу мақсадга Суғд вилояти раиси Абдураҳмон  Қодирий ташаббуси билан етарли маблағ ажратилди.

Умуман олганда, вилоят соғлиқни сақлаш иншоотлари таъмири ва янги жиҳозлар сотиб олиш учун 5 миллион сомоний ажратилди.

-Ажратилган маблағ Юрак хасталиклари, Эндокринология маказий беморхоналари ва вилоят туғруқхонаси иситиш тизимларини қайта тиклаш учун ишлатилади, - дейди  вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасининг қурилиш бўйича бош мутахассиси Жаъфар Маматов.

Жаъфар Маматовнинг айтишича, айни бир пайтда янги соғлиқни сақлаш муассасалари қурилиши ҳам жадал олиб борилмоқда. Деваштич ноҳияси ва Конибодом шаҳар марказий беморхоналарида жарроҳлик бўлимларининг янги бинолар қуриш ва уларни жиҳозлаш назарда тутилган.

                       

 

Талабанинг  олтин медали

Конибодомдаги Абдулаҳад Қаҳҳоров номли Технология коллежи талабаси Нодиржон Ашуров мамлакат пойтахти – Душанбеда ўтказилган спорт мусобақалардан олтин медал олиб қайтди.

Коллеж спортчилари  Ёшлар йили муносабати билан ўтказилган ҳарбий-спорт мусобақаларида қатнашишди. Тожикистон Ички ишлар вазирлигининг «Спитамен» стадионида ўтказилган мусобақаларида юзлаб ёш спортчилар қатнашишди. Улар ҳарбий-спорт турларининг 10 кўриниши бўйича беллашишди.

Технология коллежи раҳбарларининг айтишларича, бу таълим муассасасида спорт машғулотларига эътибор янада кучайтирилади. Ёшларнинг бўш вақтларини самарали ўтказишлари уларнинг эпчил, кучли ва соғлом бўлишлари билан бирга турли хил бузғунчи гуруҳларга қўшилиб қолиш эҳтимоллари олдини олишини ҳам айтишди.

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Сифатли уруғ – мўл ҳосил гарови

 

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон таъкидлаганидек, суғориладиган ерларда илм-фан ютуқлари асосида пахта ҳосилдорлигини ошириш, енгил саноат ривожининг асоси ва кўплаб иш жойлари манбаидир.

Эътибор берайлик, Вахш водийсида пахтачилик соҳасидаги вазият яхши томонга юз тутмаяпти. Чунки репродукцияси стандартга мувофиқ

Муфассал...

Китоб - маърифат пойдевори ва нажот қалъаси

 

Биз фарзанд, унинг тарбияси ҳақида кўп гапирамиз-у, аммо уларнинг шахсиятига деярли эътибор бермаймиз, нималарга қодир эканликлари билан кўпда ҳисоблашмаймиз. Бу бизнинг тўғри тарбияни йўлга қўймаганлигимиздан далолатдир. Президентимиз муҳтарам Эмомали Раҳмон Жаноби олийлари ҳам бежизга ёшлар келажаги ҳақида бунчалик кўп қайғурмайди.

Шу боис, фарзандлар насибасининг бутун ва тўла бўлиши учун ота-

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2578377

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10196219
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1499
3672
16455
10151415
93312
138877
10196219

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.100
Бугун: 23-10-2026 07:44:04

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015