Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 02 Март 2017 Кӯришлар: 1623
Печат

 

nihol 2017"Юрагим завққа тўлиб, кўзларим  яшнаб кетди!" Хўжанд шаҳрида бўлиб ўтган кўчатлар, гуллар ярмаркасида бу каби сўзлар тез-тез эшитилди. Мазкур ярмаркага вилоятнинг турли ерларидан келтирилган гуллар, манзарали дарахтлар чинакамига кўрган кўзни яшнатарди. Тувакда ўстириладиган ва очиқ майдонда парвариш этиладиган гуллар орасида серқуёш Тожикистоннинг ўзида етиштириладиган анъанавий гуллар билан бирга,

дунёнинг турли минтақаларидан келтирилиб, мамлакатимиз иқлимига мослаштирилган гул ва гулбуталар бор эди.

Вилоятнинг турли ноҳияларидан келган боғбонлар учун қурилган алоҳида дўконларда сифатли ва арзон кўчатлар намойиш этилди ва сотилди. Минглаб одамлар бодом, ёнғоқ, олма, нок, олхўри, гилос, ўрик, олча каби мева ниҳолларидан ташқари лимон, палма, банан кўчатларини сотиб олишди.

Ярмаркага келган боғбонлар, турли идора ва муассасалар вакилларининг сўзларидан бу мақсадга тўла эришилганини пайқаш мумкин эди. Айниқса, томорқа ва боғларида мевали ва манзарали дарахтлар, гуллар ўстириш ниятида бўлган кишилар мамнун эдилар.

                         

Янги боғлар

Спитамен ноҳиясидаги "Боғи олу" деҳқончилик хўжалиги боғбонлари жорий йилда 5 гектар ерда янги боғлар яратишга азм айлашган. Бу ерларнинг ҳаммаси лалми майдонлар бўлиб, унинг 4 гектарига олхўри кўчатлари ўтқазилади. Яна бир гектарда олмазор боғ бунёд этиш режалаштирилган.

Лангар қишлоғида жойлашган мазкур деҳқончилик хўжалигида олхўризор боғлар яратишга бултур киришилганди. 6 гектар ерда бунёд этилган янги кўчатларнинг ўсишидан боғбонларнинг кўнгли тўқ.

 Ўтган йили ноҳиянинг Куруш қишлоқ жамоатида ҳам кенг майдонларда олхўризор боғлар яратилганди. Мутахассисларнинг айтишларича, бу мева серҳосил бўлиб, уни сақлаш ва сотиш учун олис ерларга етказиб бориш ҳам қулайдир.

 

Манфаатли шартномалар

Гулистон шаҳрида бўлиб ўтган "Шартнома тузиш-2017" иккинчи минтақавий анжуманида 20га яқин шартнома имзоланди. Анжуман қатнашчиларининг  изҳор этишларича, бу шартномалар ҳар икки томон учун ҳам манфаатлидир.

Вилоят раиси матбуот марказидан хабар беришларича, мазкур анжуман иккинчи марта ўтказилмоқда. У вилоят давлат ҳокимияти ижроия мақомоти ташаббуси билан  ўтказилаётир.  Бу анжуманда Тожикистоннинг турли томонларидан келган иқтисод соҳаси масъуллари билан бирга Россия, Белорус, Қирғизистондан келган соҳа вакиллари  қатнашишди. 

Анжуманда россиялик Дмитрий Прохоренко, белоруслик Юрий Шевсов, Суғд вилояти қишлоқ хўжалик бошқармаси бошлиғи Хайрулло Бобозода, "Нексигол-навъовар" ширкатидан Азимхон Тўраевларнинг чиқишлари катта қизиқиш билан кутиб олинди. Жумладан, Хайрулло Бобозоданинг  Суғд вилоятининг мева ва сабзавотни четга чиқариш иқтидори борасидаги чиқиши эътибор билан тингланди.

Қатнашчиларнинг фикрича, Гулистон шаҳрида ўтказилган анжуман қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш ва сифатини яхшилашга, уларни чет элларга чиқаришни кўпайтиришга ёрдам беради.

 

Тожик санъатига олқишлар

Туҳфа Фозилова номли Конибодом шаҳар театри хориж сафаридан муваффақият билан қайтди. Бу гал  конибодомлик санъаткорлар Ҳиндистонда бўлиб ўтган театр фестивалида қатнашишди. Фестивалда Буюк Британия, Россия, Шри Ланка, Исроил каби дунёнинг 20дан ортиқ мамлакатидан келган театрлар бор эди.  

Конибодом театри ҳинд томошабинларига буюк Шекспир асарлари асосида саҳналаштирилган "Жиннилар суди" асарини тақдим этди. Мазкур асар Деҳли ва ҳайдаробод шаҳарларида кўрсатилганда, томошабинларнинг узоқ давом этган олқишларига сазовор бўлди. Фақат томошабинлар эмас, балки фестивалда  қатнашган Ҳиндистонлик ва чет эллик театршунослар, мутахассислар ҳам тожик спектаклига юқори  баҳо беришди.

   "Булар бриллиант актёрлардир!" Кекса ҳинд адиби Кармакар Сонтаке томонидан конибодомлик ёш актёрларга берилган бу баҳо, аслида спектаклни ҳаяжон билан томоша қилган барча ҳиндистонликлар кўнглидаги гап эди.

Тожикистоннинг Ҳиндистондаги элчиси Мирзошариф Жалолов спектакл томошасидан кейин, баҳо берар экан, конибодомлик санъаткорлар руҳига руҳ қўшилди.  "Жиннилар суди" машҳур туркман режиссёри Авлиёқули Хўжақули томонидан саҳналаштирилган.

 

Элчининг юқори баҳоси

Академик Бобожон Ғафуров номли Хўжанд Давлат дорилфунунида талабалар ўрганаётган чет тиллари яна биттага кўпайиши мумкин. Франциянинг Тожикистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ясмин Гуедар мазкур олийгоҳда бўлар экан, француз тили ўрганилиши учун ҳамкорлик қилиш имкониятлари борлигини айтди. Элчи хоним дорилфунунда тожик тилидан ташқари, инглиз, немис, араб, форс, хитой, рус, ўзбек тиллари муваффақиятли ўрганилаётганини кўргандан сўнг, бу қарорга келди. У дорилфунундаги илмий изланишлар, таълим олиш учун яратилган замонавий шарт-шароитларга юқори баҳо берди.

Ҳозирда дорилфунунда 19 минг нафардан ортиқ талаба ўқимоқда. Улар 60дан ортиқ  ихтисос бўйича таълим олишмоқда. Узоқ йиллар фақат педагог кадрлар тайёрлаган мазкур олий ўқув юрти Тожикистон мустақилликка эришгач, тез кенгайди, янги-янги факултетлар очилди. Жумладан, бу факултетларда замонавий ахборот технологияси, иқтисод, журналистика каби соҳаларда малакали кадрлар тайёрланмоқда.

Дорилфунун ректори Анвар Мақсудий элчи хонимга машҳур олим Бобожон Ғафуровнинг инглиз тилида нашр этилган "Тожиклар" китобини ва олий ўқув юртида таълим олаётган талабалар ижодидан намуналар тақдим этди.

 

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Май 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

ФИЛИПП ДЕ ЛЕОН БИЛАН МУЛОҚОТ

 

14 июл куни Миллат қасрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Америка Қўшма Штатлари ва Тожикистон Республикаси Тадбиркорлар кенгаши раҳбари Филипп Де Леонни қабул қилди.

Тожикистон Республикасининг ташқи сиёсатида Америка Қўшма Штатлари билан эзгу ва ҳар томонлама алоқаларни ривожлантиришнинг алоҳида

Муфассал...

СУВДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ – УСТУВОР ТАРАҚҚИЁТ АСОСИ

 

2018-2028 йиллар – «Сув устувор тараққиёт учун» амалиёт ўн йиллиги

Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ташаббуси билан тавсия этилгач, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеяси томонидан қабул қилинган  2018-2028 йиллар-«Сув устувор тараққиёт учун» халқаро амалиёт ўн йиллиги резолюцияси яна бир марта жаҳон ҳамжамияти диққатини  умумбашарий масалалар, жумладан озон қатлами емирилиши ва сайёра иқлимининг ўзгариши, дунё аҳолисини тоза ичимлик суви

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2086999

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8151759
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1279
2101
9685
8112414
1279
89570
8151759

Сизнинг IPнгиз: 3.148.165.9
Бугун: 01-05-2025 12:30:43

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015