Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 12 Январ 2017 Кӯришлар: 2316
Печат

 

payom va yoshlar «Авесто» номли вилоят музейида «Ёшларнинг Миллат пешвоси Паёмидан истиқболи» мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди. Тадбирда Қўрғонтепа шаҳридаги олийгоҳлар ва 12-ўрта умумтаълим муассасаси талабалари ҳамда музей қошида амал қиладиган тўгараклар аъзолари  иштирок этишди.

Йиғилиш қатнашчилари Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг

оқилона сиёсатини қўллаб-қувватлашларини изҳор этишиб, 2017 йилнинг мамлакатимизда Ёшлар йили, дея эълон қилинишини мамнуният билан қайд этиб ўтишди.

Давлат ҳокимияти Хатлон вилояти ижроия органи ахборот-таҳлил бўлимидан хабар беришларича, мазкур йиғилиш Тожикистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга йўллаган Паёмини ўрганишга бағишланди.

 

2017 йил – Ёшлар йили

Мир Саид Али Ҳамадоний ноҳиясининг минг нафардан ортиқ ёшлари ўлкамиз бошқа минтақалари ёшлари қаторида мамлакатимизда 2017 йил - Ёшлар йили, деб эълон қилинишини ноҳия марказида шиорлар тутиб, намойишлар уюштириш билан қўллаб-қувватлашди. Бу тадбир жараёнида ёшлар мамлакат Президентига уларни мунтазам қўллаб-қувватлаши учун ўз миннатдорчиликларини баён қилишди.

- Мамлакатимизда 2017 йил – Ёшлар йили, деб эълон қилиниши ноҳиямиз ёшларининг руҳиятини кўтариб юборди, - деди ноҳия Ёшлар, спорт ва сайёҳлик бўлими бошлиғи Шуҳрат Мирзода.

Йиғилишда таъкидланишича, мамлакат Президентининг ёшларни мунтазам қўллаб-қувватлашлари туфайли, улар жамиятда ўз мавқеларини мустаҳкамлашмоқда. Айни пайтда ўлкамизнинг узоқ қишлоқларидан бўлган юзлаб ёшлар Президент квотаси билан мамлакатимиз ва хориж олийгоҳларида таҳсил олишаётганлиги қайд этиб ўтилди.

 

Булоқлар қайта тикланади

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг ташаббуси билан БМТ Бош ассамблеясига 2018-2028 йилларда «Сув – устувор тараққиёт учун» халқаро амалиёт ўн йиллиги  эълон қилиш таклифи киритилди. Қувонарлиси шундаки, бу таклифни БМТнинг Бош ассамблеяси ўз Резолюцияси билан тасдиқлади.

Мазкур Резолюция жаҳоннинг айрим минтақаларида иқлимнинг хавфли ўзгариши, сурункали қурғоқчилик, кучли сел тошқинлари ва бошқа табиий офатлар рўй бериши, аҳолининг ичимлик сувга эҳтиёжи ортиб бориши, ичимлик сувининг ифлосланиши оқибатида турли юқумли касалликлар тарқалиши ва сувга тегишли бошқа муаммолар жаҳон ҳамжамиятини ташвишга солиб турган бир пайтда қабул қилиниши ўз вақтида қўлланган амал бўлиб, умуминсоний аҳамиятга эгадир.

Мўминобод ноҳиясининг Чилдухтарон қишлоқ жамоати аҳолиси бу масалаларни тўғри англаб етиб, жорий йилда қуриб қолган булоқларни тозалаб, қайтадан тиклаш ҳамда аҳолининг тоза ичимлик сув билан таъминланишига ўз ҳиссасини қўшишга аҳд қилган.

 

Замонавий ускуналар таъминоти

Хатлон вилояти Сил касалликларига қарши кураш маркази замонавий «Хайн тест» тиббий ускунасига эга бўлди. Мазкур тиббий ускуна орқали хасталикни 98-99 фоиз тўғри аниқлаш имконияти юзага келди. У сил касаллигини пайдо қилувчи ўзига хос микробактерия - Кох қўзғатувчи таёқчаларини аниқлашда дўхтирларга ёрдам беради.

- Мазкур тиббий ускуна беморларнинг ўз вақтида аниқ ташхисдан ўтишига имконият беради, - деди мазкур марказ директори Шамсулло Олимов.

Марказдан берилган маълумотларга кўра, айни пайтда вилоятда сил касаллигига қарши кураш учун яхши технологик замина яратилган.

 

Соғлом турмуш тарзини шакллантириш

Қўрғонтепа шаҳрида давлат ҳокимияти Хатлон вилояти ижроия органи ташаббуси билан Соғлом турмуш тарзини шакллантириш кенгашининг жорий йилдаги дастлабки мажлиси бўлиб ўтди. Йиғилишга вилоят раиси ўринбосари Махфират Хидирзода раҳбарлик қилди.

- «2011-2020 йиллар учун соғлом турмуш тарзини шакллантириш миллий дастури»га кўра, вилоятда бир қатор тадбирлар ўтказилиб, турли касалликларнинг олдини олиш бўйича тушунтириш ишларини йўлга қўйиш кўзда тутилган, - деди М. Хидирзода. – Вилоятда соғлом турмуш тарзини шакллантиришдан мақсад юқумли касалликлар олдини олиш ва уларни юқтириш даражасини пасайтиришдан иборатдир.

 

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

Тожик шоираси - мукофот соҳиби

 

Машҳур тожик шоираси Фарзонаи Хўжандий Афғонистоннинг "Килки Заррин" мукофотига сазовор бўлди. Мазкур мукофот қўшни давлатнинг Ахборот ва маданият вазирлиги томонидан берилади. Ўтказилган танловда тожик шоирасининг шеърлари энг яхши, дея эътироф этилган.

Мазкур танлов Афғонистонда 2010 йилдан буён ўтказилади. Танловда афғон шоирлари ва адиблари иштирок этиб келишади.

Муфассал...

ИШНИНГ КЎЗИ

Эски шаҳар четидаги маҳаллада Эргаш ота исмли мўйсафид яшар эди. Ёши тўқсонни қоралаб қолган бўлса ҳам бозор-ўчарга ўзи қатнар, қувватига яраша харид қилар, ҳар куни касалманд аёли учун шиша кўзачада сут сотиб олар эди. Бир куни бозордан қилган харидларини кўтариб ҳовлига кираркан, ҳанг-манг бўлиб қолди. Ҳайратдан кўзаси қўлидан тушиб, чил-чил синди. Сути остонада оппоқ кўлмак ҳосил қилди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2522852

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10003927
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
643
4708
643
9980795
39897
100591
10003927

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.112
Бугун: 14-09-2026 03:05:39

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015