Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 12 Январ 2017 Кӯришлар: 1855
Печат

 

suv 2017Хўжанддаги Иқтисод ва савдо дорилфунунида бўлиб ўтган "Сув -устувор тараққиёт учун" мавзусидаги илмий-назарий конференция қатнашчилари Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг бу борадаги ташаббуси жаҳон халқлари ҳаётида қанчалик муҳим ўрин тутишини таъкидлашди.

Айнан, Тожикистон сарварининг ташаббуси билан Бирлашган Миллатлар

Ташкилоти "Сув - устувор тараққиёт учун" 2018-2028 йиллар халқаро амалиёт ўн йиллиги қарорини қабул қилди. Нуфузли халқаро ташкилот томонидан инсон ҳаёти учун ўта муҳим бўлган сув борасида иккинчи марта Тожикистон ташаббуси маъқулланди.

Дорилфунун сарварининг илм ва инновация бўйича ўринбосари, иқтисод фанлари доктори, профессор Тўрақул Ризақулов Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон томонидан муҳим ҳаётий масаланинг жаҳон миқёсида илгари сурилиши инсоният тақдири учун қайғуриш эканлигини айтди.

Конференцияда сўзга чиққан олимларнинг, айниқса, "Тожикистоннинг гидроэнергетика захираларидаги иқтисодий имкониятлари", "Тожикистон Республикасида сувдан оқилона фойдаланиш борасида  давлат дастурларини амалга ошириш" каби илмий маърузалари тингловчиларда қизиқиш уйғотди. 

Суғд вилояти раиси матбуот хизматидан хабар беришларича, "Сув -устувор тараққиёт учун" мавзусидаги илмий-назарий йиғинлар олий ўқув юртининг кафедраларида давом эттирилади.

 

"Халқлар дўстлиги" - яхшилардан бири

Гулистон шаҳридаги "Халқлар дўстлиги" ГЭСи соҳанинг энг яхшиларидан бири, деб топилди. Бу қарорга келган "Барқи тожик" ОҲХК 2016 йил натижалари бўйича "Халқлар дўстлиги"ни энг яхши, дея топди ва Ифтихорнома билан тақдирлади. 

Бундан олдинроқ Европа Қайта тиклаш ва тараққиёт банки "Халқлар дўстлиги" гидроэлектростанциясини мукофотлаганди. ГЭС энг хавфсиз ва экологияга зарар етказмайдиган иншоот, деб топилган.

Европа Қайта тиклаш ва тараққиёт банки ҳозирда "Халқлар дўстлиги" ГЭСини замонавий қайта созлаш ишини молиялаштирмоқда. Бунинг учун қарз ва грант тариқасида 75,5 миллион АҚШ доллари ажратилган.

 

Янги уй тўйлари

Конибодом шаҳрида яшайдиган саксондан ортиқ оила яқин орада янги уйлар қуриб, уй тўйлари ўтказиш имкониятига эга бўлди. Шаҳар раиси ўринбосари Асрорхон Ғуфронзода ер участкалари олган кишиларни табриклар экан, ердан фойдаланишнинг қоида ва шартлари  билан таништирди.

Давлат ҳокимияти Конибодом шаҳар ижроия органидан хабар беришларича, уй қуриш учун ер олган кишиларнинг ҳаммаси навбатда туришган.

Ўтган йили Конибодом шаҳрида яшайдиган 246та оилага уй қуриш учун ер ажратилди.

 

Малакали  мутахассислар керак

 Хўжанд шаҳридаги спорт муассасаларига тегишли иншоотларнинг кўпчилиги сифатли таъмирдан чиқарилиши, зарур спорт анжомлари билан таъминланиши, иншоотлар атрофида ободончилик ва кўкаламзорлаштириш ишлари ўтказилиши зарур.

Хўжанд шаҳар раиси Шарифзода Шариф Файз мавжуд спорт мактаблари ҳолати билан танишар экан, шаҳар ҳукуматининг Ёшлар, спорт ва сайёҳлик ишлари бўлими мудирига ана шундай топшириқлар берди. Шунингдек, у спорт муассасаларини малакали кадрлар билан таъминлаш, Тожикистон шарафини ҳимоя килишга қодир ёш спортчиларни тарбиялаш борасида сўзлади. Айниқса, мамлакатда эълон қилинган Ёшлар йилида спорт билан шуғулланиш янада кўпроқ диққат марказида бўлиши зарурлигини таъкидлади.

 

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

Орзуга завол йўқ

 

Чошгоҳга яқин эшик тақиллади. Ўғлим Шуҳрат эшикни очиб, келган киши билан самимий сўраша кетди. Мен зал ўртасидаги хонтахта ёнида ёнбошлаб, чой хўплаганимча телевизор томоша қилардим. Хона эшигидан "Ассалому алайкум, акажоним", дея Абдужаббор Мўминов кириб келди. Уй ёришиб кетгандай бўлди. Бир амаллаб, ўрнимдан турдим. Қучоқлашиб кўришдик, сўнг ўтириб фотиҳа қилдик, ҳол-аҳвол сўрашдик.

Муфассал...

Файзали ИДИЕВ: - МАҚСАДИМИЗ – ҲУҚУҚИЙ САВОДХОНЛИКНИ ОШИРИШ

 

Тожикистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий қонунчилик марказининг ўтган 2017 йил якунига бағишланган матбуот конференциясини идорага яқинда тайинланган янги раҳбар Файзали Идиев очиқ, дея эълон қилар экан, йил давомида қўлга киритилган ютуқлар тўғрисида маълумот берди.

-Марказимиз қонунлар сифатини юксалтириш, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлардаги қарама-қаршиликларга барҳам бериш ва улардаги бўшлиқни

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2536100

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10050878
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2643
3368
11760
10003284
86848
100591
10050878

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.134
Бугун: 23-09-2026 13:08:24

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015