Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 22 Декабр 2016 Кӯришлар: 2047
Печат

 

m mahmadaliyeva-Ҳар бир инсонга табиат ёшлигидан истеъдод ва қобилият инъом этади. Инсон қайси касб эгаси бўлишидан қатъий назар, унга меҳр қўйиб ардоқласа, ўша касб туфайли эл меҳрига сазовор бўлади, - деди биз билан суҳбатда Маҳбуба Маҳмадалиева.

Ҳа, Маҳбуба болалик чоғларидан игна билан қайчига ўч бўлиб, онаси буюрган ишлардан бўшади, дегунча қўл машинада қийқимлардан чойнакка ёпқич,

елпиғич, қозон ушлагич ва қуроқли дастурхонлар тикиш билан машғул бўлар, ҳатто, мактабга борган  чоғларида меҳнат дарсида сумкасидан қийқимларни олиб, турли нарсалар тикиб, дугоналарига кўрсатарди.

Маҳбуба қишлоқда яшаса ҳам, чок тикишга қўли анча-мунча келишиб, қўни-қўшни қизларнинг бўй-бастига қараб, ўзларига хос рангда, хушбичим, янги усулда тикилган кўйлаклари уларга қуйиб қўйгандек ярашарди.

Ёш бўлишига қарамай, Маҳбуба тиккан кўйлаклар, биргина қишлоқда эмас, балки атрофдагиларга ҳам манзур бўла бошлади.

«Ҳунар бўлса қўлингда, нон топилар йўлингда» деганларидек, 49-ўрта умумтаълим мактабини битирган Маҳбуба Маҳмадалиева, илк устози Мадина  Каримовадан дуо олгач, «Маҳбуба» ателесида мустақил фаолият юрита бошлади.

Шу ўринда бир нарсани эслатиб ўтиш жоизки, дунёда ҳар бир миллат урфу одати ва ўзига хос миллий кийиниш жиҳатлари билан тан олинади. Айниқса, бизнинг шарқона кийиниш маданиятини аждодлардан-авлодларга ошириб, замона андозасига кўра янада сайқал берган ҳолда ёшларимиз қалбига сингдириб келаётган чеварлар кўпчиликни ташкил қилади.

Серқуёш мустақил диёримизда аждодлар анъаналари тикланиб бораётган бир пайтда, миллий маданий меросимизнинг янада юксалишига ўзининг беқиёс ва беандоза аёллик салтанати, қўли гул, чоки тоза чеварларимизнинг муносиб ҳисса қўшаётганликлари дилни қувонтиради. Бу миллий либосларда товусдек товланиб, кўча-кўй, ўқув юртлари ҳамда тўю-ҳашамларда юрган опа-сингилларимиз ғуруримиз боисидир.

Хатлон вилояти маркази бўлмиш Қўрғонтепа шаҳри мустақиллик туфайли сўнгги йилларда таниб бўлмас даражада ўзгариб бормоқда. Шаҳар марказидаги «Фаровон» бозорининг иккинчи қаватида жойлашган «Маҳбуба» ателесида доимо мижозлар гавжум. Шуниси эътиборлики, бозорнинг иккинчи қавати нуқул газламалар растаси бўлиб, мижозлар буюртма орқали ўзларига ярашадиган кийим-кечаклар тиктиришлари мумкин.

«Маҳбуба» ателесида жаҳон андозасига жавоб берадиган тикув машиналар бўлиб, уларда турли хил усулларда чок тикиш ва зар уриш дастурлари мавжуд. Атлас ва адрас либосларига  «Зебосанам», «Шашбарг», «Гулчамбар» ва «Самарқанд» нусха усуллари билан мижозлар дидига мос тарзда гул урилади.

-Қизлар қанчалик ҳунарли бўлса, турмушлари шунча фаровон бўлади,- дейди суҳбатимиз давомида Маҳбуба Маҳмадалиева.

А.Деҳлавий бобомиз айтганларидек:

Оқила, тадбиркор бўлса гар аёл,

Қўлидаги найзаси игна-ю ўқ мисол.

Ота-она бағрида ўрганган ҳунари  ўзиники, гарчандки, ўрганиш машаққатли бўлса ҳам. Ҳатто, қизлар оилавий ҳаётга тайёрлана бориб меҳмон кутиш, дастурхон безаш, уй жиҳозларини тартибга солиш ва тахта уқлов маданиятини ўрганиб борса, фойдадан холи эмас.

Аллақачон мижозлар олқишига сазовор бўлган, юксак истеъдод соҳибаси, буюртма либосларда ўзгача дид, ҳавас ва маҳорат билан мўъжиза яратаётган Маҳбуба Маҳмадалиеванинг  келгусидаги фаолиятига муваффақиятлар тилаб қоламиз.

 

Давронбек Каримов, Қўрғонтепа шаҳри.

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

Шарқ халқлари тарихи тадқиқотчиси

 

Тарихни инсонлар тарихи ташкил этиб, бу тарихий босқич ўз бошидан бешта иқтисодий-ижтимоий формация – ибтидоий жамоа тузуми, қулдорлик, феодал, капиталистик ва социалистик тузумларни бошидан кечирган бўлиб, ҳар бири тарихда ўз изини қолдирган ва бу излар жаҳон тарихида зарҳал ҳарфлар билан ёзилган. Жонажон Ватанимиз Тожикистон, Россия Фанлар академияси ва кўпгина шарқ мамлакатларида ҳар йили декабр ойи академик Б.Ғафуров ойи,

Муфассал...

«Мен элимнинг юрагида яшайман…»

 

1993 йилнинг эрта кузи. Далаларда пахта қийғос очилган. Иш қизғин. Ҳовли четидаги азим чинор япроғи «чирт» этиб узилди-ю, майин шабада қанотида оҳиста-оҳиста қалқиб ерга тушди. «Хазонрез ҳам бошланди. Келаси йил шу кунларда, Худо хоҳласа, Равшаналим келиб қолади. Эҳ-е, келса-чи, қишлоққа тўй бериб, ўғлим яхши кўрган қизни келин қиламан».

Нонуштага ҳозирланаётган Анзират ая самоварга ўтин ташларкан

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2516956

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9981513
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
718
3003
718
9960827
17483
100591
9981513

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.153
Бугун: 07-09-2026 06:07:18

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015