Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 15 Декабр 2016 Кӯришлар: 1847
Печат

 

spidga qarshiКўлоб шаҳри СПИДга қарши кураш маркази ва юқумли касалликлар бўлими бинолари таъмирдан сўнг, фаолиятларини бошлади. Бу тўғрида давлат ҳокимияти Хатлон вилояти ижроия органидан журналистларга хабар берилди.

СПИДга қарши кураш маркази биноси 82 минг сомоний маблағ эвазига таъмирланиб, 29 минг сомоний маблағга марказ учун анализаторлар ҳамда СПИД хасталигини аниқлаш ускунаси сотиб олинди.

Бундан ташқари, маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 49 минг сомонийга Кўлоб шаҳри юқумли хасталиклар бўлими биноси таъмирдан чиқарилди.

 

Ёшлар истироҳати – диққат марказида

Ички сайёҳликни ривожлантириш, ёшларнинг дунёқарашини кенгайтириш, уларни ўлкамизнинг тарихий, маданий обидалари ҳамда табиий мавзелари билан яқиндан таништириш мақсадида, Қўрғонтепа шаҳридан 48 нафар ёшлар Душанбе шаҳрига саёҳатга жўнатилди.

Қўрғонтепа шаҳри Ёшлар, спорт ва сайёҳлик ишлари бўлимидан берилган маълумотга кўра, қўрғонтепалик ёшлар ва ўсмирлар Миллий музей, Байроқ боғи, Давлат цирки, «Устод Рўдакий» боғи ва Ҳисор қалъасини томоша қилишди.

Қўрғонтепа шаҳри ёшларининг бошқа гуруҳи беш кеча-кундуз давомида Варзоб ноҳиясининг «Сафеддара» сайёҳлик минтақасида бўлишди.

 

Китоб – маънавий бойлик

Ўқувчиларни мутолаага жалб этиш мақсадида, Ёвон ноҳияси кутубхоналарига 2016 йил бюджет маблағлари ҳисобидан 2385 сомонийга янги чопдан чиққан 224 нусха бадиий, болалар ва соҳавий адабиётлар ҳамда 600 сомоний маблағ эвазига 2000 дона ўқувчилар варақаси, шунингдек, ноҳия бюджети маблағи ҳисобидан 10 минг сомонийга 229 нусха китоб сотиб олинди. Бу ҳақда «Ховар» ТМАА мухбирига ноҳия Маданият қасри масъуллари маълумот беришди.

- Ноҳия кутубхоналари хазинасида 149 минг 886 нусха китоб мавжуд бўлиб, жумладан 46 415 нусха тожик адабиёти, 90 319 нусха рус адабиёти ва 13 159 нусха бошқа тиллардаги адабиётлардан иборатдир, - деди Маданият қасри масъули.

Жорий йил ноҳия кутубхоналарига Тожикистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳисобидан 4157 сомоний маблағлик 101 нусха китоб бепул тақдим этилган.

Ўз мухбир.

 

Маърифатпарвар оила ташаббуси

Дўстий ноҳиясининг «Нури Вахш» қишлоқ жамоати, 25-ўрта умумтаълим муассасаси ёнида ноҳия маданият қасри марказий кутубхонасининг филиали очилди. Янги кутубхонада, аллақачон, 3129 нусха китоб жамланган. Жавонга дид билан терилган бадиий, ижтимоий, сиёсий адабиётлар уч - тожик, рус, ўзбек тилида битилган.

- Ҳозирги кунда 220 нафар ўқувчи турли адабиёт мутолааси билан машғул, - дейди Мирзо Турсунзода номли санъат олийгоҳининг кутубхоначилик бўлимини тугатган кутубхоначи Гулнора Туропова.

Ўттиз уч йилдан буён элга зиё тарқатувчи Гулнора Туропова умр йўлдоши, Рўдакий ноҳияси маданият коллежининг кутубхоначилик бўлимини тамомлаган Мамаюсуф Очилдиев билан маслаҳатда йўл тутди. Улар икки хонадан иборат янги кутубхона биносининг қурилиши ва хоналар жиҳозлари учун оила бюджети ҳисобидан 25 минг сомоний қийматида маблағ сарф этди. Маърифатпарвар бу оила аҳли ўз ҳисобларидан адабиётлар сонини кўпайтириш режасини тузганлар.

  И. Эшмуродов.

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

АЗМУ ИРОДА, ЭЗГУ ОРЗУ-НИЯТЛАР ИФОДАСИ

 

Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ва Ўзбекистон Республикаси Президенти муҳтарам Шавкат Мирзиёевларнинг шу йилнинг 17 августида ўзаро мулоқот ва учрашувлари сўнггида имзоланган дўстлик ва яхши қўшничиликни мустаҳкамлаш, стратегик шерикчилик тўғрисидаги Қўшма баёнот икки мамлакат учун ҳам ғоят муҳим аҳамият кашф этган тарихий ҳужжат бўлди. Халқларимизнинг азму иродаси, эзгу орзу ва

Муфассал...

...Йўлни очганларнинг умри йўл каби бўлсин узун

 

ПАЙВАНДИЖОН

Қайда бор ўзбегу тожик сингари пайвандижон,

Қанчаси бир-бирига ҳамоила, ҳамхонадон,

Тиллари бошқа, демангким, дилларидир ҳамзабон,

Қўшилиб келар уларда кўп қадимдан хуну қон,

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2578399

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10196581
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1861
3672
16817
10151415
93674
138877
10196581

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.100
Бугун: 23-10-2026 08:55:20

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015