Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 24 Ноябр 2016 Кӯришлар: 2092
Печат

 

nikohВосе ноҳиясида хотин-қизларни бегона маданиятлар тарқалишидан огоҳ этиш мақсадида фаол аёллар учрашуви бўлиб ўтди.

- Қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг олдини олиш жамиятимиздаги биринчи даражали вазифалардан биридир, - деди Хатлон вилояти хотин-қизлар ва оила ишлари бўлими ходими Қумринисо Сангалиева. – Соғлиқни сақлаш соҳаси мутахассисларининг маълумотига кўра,

қариндошлар ўртасида никоҳ ўрнатилган оилаларнинг 90 фоизида ногирон болалар дунёга келади. Ўз навбатида, бундай фарзандлар оилаларнинг бузилиб кетишига сабаб бўлади.

Учрашувда таъкидланганидек, ҳозиргача айрим фуқаролар «Фарзандлар таълим ва тарбиясида ота-оналар масъулияти тўғрисида»ги, «Тожикистон Республикасида анъаналар, тантаналар ва урф-одатларни тартибга солиш тўғрисида»ги Тожикистон Республикаси қонунлари талабларини бузиб, уларга амал қилмасликка интилишади. Учрашув қатнашчилари бундай ножўя амалларга қарши биргаликда курашиш лозимлигини таъкидлаб ўтишди.

Давлат ҳокимияти Хатлон вилояти ижроия органи хотин-қизлар ва оила ишлари бўлими ташаббуси билан шундай учрашувлар вилоятнинг бошқа шаҳру ноҳияларида ҳам ўтказилиши режалаштирилган.

 

Пешқадам жамоат

Ҳамадоний ноҳияси. Панжоб қишлоқ жамоати меҳнаткашлари «оқ олтин» жамғариш режасини ноябр ойининг биринчи куни бажарган бўлишларига қарамай, далаларда мавжуд ҳосил йиғим-теримини давом эттиришмоқда. Бу ерда яратилган 4500 тонналик хирмонга «Ҳамзаали», «Давлатжон», «Фирдавси Сайдаҳмад», «Бедил», «Авазхони Музаффар», «Сомоний», «Муҳиддин» деҳқон хўжалиги меҳнаткашлари катта ҳисса қўшишди. Мазкур хўжаликларни бошқараётган тажрибали деҳқонлар С. Ибодов, С. Мисайнов, С. Шарифов, Қ. Бегмадовлар хўжаликлари аъзолари билан даладаги мавжуд ҳосилни охирги пағасигача жамғариб олишни ният қилганлар.

ххх

Мазкур жамоат деҳқонлари нафақат пахта, балки ғалла маҳсулотлари етиштиришда ҳам ноҳияда етакчи ўринда туради. Жорий йил жамоат меҳнаткашлари Давлат мустақиллигининг 25 йиллиги, Тожикистон Республикаси Конституцияси, Тожикистон Республикаси Давлат байроғи байрамларини муносиб кутиб олиш ниятида ҳалол меҳнат этагини тутдилар. Деҳқонларнинг меҳнати самараси ҳосил кўтарилганда яққол кўзга ташланди. Улар мавжуд 609 гектар буғдой ҳосилини гектар бошига 40,3 центнерга етказдилар. Тўпланган буғдой хирмони 24600 центнерни ташкил этди. Шунингдек, 10 гектар майдондаги маккажўхорининг ҳар гектаридан 44 центнердан дон йиғиштириб олинди.

Сабзавотчилик ҳам мазкур жамоатда яхши йўлга қўйилган. Қишлоқ жамоати меҳнаткашлари жорий ой бошига қадар 85 гектар майдондан 640 центнер карам,  5232 центнер помидор, 2508 центнер бодринг, 684 тонна пиёз йиғиштириб олдилар. Картошка экилган 12 гектар майдондан 240 тонна картошка териб олинди ва бу ноҳияда яхши кўрсаткич ҳисобланади.

ххх

Илгари қишлоқ жамоати учун ҳаётан муҳим бўлган ва бир муддат эътиборсиз қолган боғдорчилик ва токпарварлик ҳам тараққиётга юз тутган. Қишлоқ жамоати ҳудудидаги 250 гектар майдондан деҳқонлар 1150 тонна мева териб олишди. Бу кўрсаткич ўтган йилларга нисбатан анча ортиқдир. Жамоатда янги боғлар бунёд этиш ва серҳосил дарахт кўчатларини ўтқазишга жиддий эътибор берилмоқда. Албатта, бу йўналишда деҳқонларнинг йиллар давомида орттирган тажрибалари қўл келмоқда.

 

Соғлом турмуш тарзи тарғиботи

Қўрғонтепа шаҳрида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ниятида йиғилиш бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Хотин-қизлар ва оила ишлари комитети, Маориф ва илм вазирлиги, Тожикистон таҳсилот академияси, БМТ аҳоли нуфузи фонди идораси (UNFPA), вилоят маориф ва илм ҳамда соғлиқни сақлаш бошқармалари намояндалари, ўрта умумтаълим муассасалари директорлари иштирок этишди. Тадбирда, асосан, ўсмирлар соғлиги ва соғлом турмуш тарзи юзасидан суҳбатлар уюштирилди.

Мазкур тадбир жараёнида иштирокчилар соғлом турмуш тарзи масалалари, саломатлик ва репродуктив соғлиқни сақлаш, оилани тартибга келтириш, ёшлар ва ўсмирлар ҳуқуқлари, соғлом турмуш тарзини шакллантириш йўлида муштарак ҳамкорлик ҳамда зарурий қўлланмалар чоп этиш ҳақида ўз фикру андишаларини баён этдилар.

Мазкур тадбир Тожикистонда БМТ аҳоли нуфузи фонди идораси (UNFPA)нинг махсус дастури доирасида амалга оширилди.

 

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Апрел 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
    1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30      

МАҚОЛАЛАР

Яхши дам – ўқишда ҳамдам

 

Ўқувчиларнинг ёзги таътилларини қизиқарли ва мазмунли ўтказиш Тожикистон Республикаси Ҳукумати олиб бораётган ижтимоий сиёсатнинг асосий йўналишларидан ҳисобланади.

Шу боис ҳам, Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг 2019 йил 1 мартда қабул қилинган 103-қарори талабаларнинг ёзги дам олиш мавсумини самарали ташкил этишга қаратилган.

Муфассал...

ҚИТЪА МИҚЁСИДАГИ НУФУЗЛИ ТУРНИР

 

Эртадан кейин, яъни 18 август куни Индонезиянинг Жакарта ҳамда Палембанг шаҳарларида «сариқ қитъа»нинг энг нуфузли турнири - XVIII «Осиё ўйинлари- 2018» мусобақаларига старт берилади.

Мазкур мусобақаларда Тожикистоннинг 100 нафар вакили, жумладан, 80 нафар спортчи иштирок этади.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2373343

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9450795
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3815
5241
30350
9388971
90682
133128
9450795

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.48
Бугун: 18-04-2026 18:08:33

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015