Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 27 Октябр 2016 Кӯришлар: 2235
Печат

 

dangara 27Мамлакат Бош вазири Қоҳир Расулзода «Данғара водийси ерларини сув билан таъминлаш» лойиҳасининг ҳаётга татбиқ этилиш ишлари билан танишди. Бош вазир ва унга ҳамроҳлик қилган ишчи гуруҳи ноҳияни сув билан таъминлаш асосий канали ҳамда ерларни сув билан таъминлаш лойиҳаси биринчи ва иккинчи босқичлари бўйича олиб борилаётган ишларни кўздан кечиришди. Шу ернинг ўзида тегишли идора ва вазирликларга лойиҳани ўз вақтида, сифатли

ва тўлиқ амалга ошириш юзасидан топшириқлар берилди. 

«Данғара водийси ерларини сув билан таъминлаш» лойиҳасига кўра, уч босқичда яқин уч минг гектар ер сув билан таъминланиши кўзда тутилган. Мазкур лойиҳани ҳаётга татбиқ этиш 5 мингтагача янги иш жойлари яратиш, пахта, боғу токзорлар, сабзавот ва полиз маҳсулотлари майдонларини кенгайтириш туфайли қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни оширишга имконият яратади.

«Данғара водийси ерларини сув билан таъминлаш» лойиҳаси Тожикистон Республикаси Ҳукумати ва хорижий сармояларни жалб қилиш эвазига амалга оширилиб, лойиҳанинг учинчи босқичи ишлари аллақачон бошланган. Лойиҳанинг 1750 гектар ерни сув билан таъминлашни кўзлаган иккинчи босқичи жорий йилнинг март ойида якунланганди. Учинчи босқичи эса, 2019 йилнинг декабр ойида якунланиши режалаштирилган. Бу босқичда ҳам 1750 гектар ер сув билан таъминланади.

 

Маданият қасри бунёд этиш истаги

Хатлон вилояти раиси Давлатшоҳ Гулмаҳмадзода Вахш ноҳияси аҳолиси билан учрашув ўтказди.

Учрашув жараёнида ноҳия аҳолиси вакиллари вилоят раисига экинларни сув билан таъминлаш, ўқитувчиларга уй қуриш учун ер ажратиш, тиббий нуқта қуриш ва маданият қасри бунёд этиш истаги билан мурожаат этишди.

Вилоят раиси Давлатшоҳ Гулмаҳмадзода мурожаат этувчиларнинг саволларига атрофлича жавоб қайтариб, масъул шахсларга бу муаммоларни ҳал этиш юзасидан топшириқлар берди.

 

Халқ ҳунармандчилигига эътибор

Хатлон вилоятида аёлларни иш билан таъминлашга жиддий эътибор қаратилади. Вилоятда таъсис этилган «Катта ёшдагилар таълим маркази» шу мақсадда ташкил этилган бўлиб, унинг 9та филиали Қўрғонтепа, Кўлоб шаҳарлари ҳамда Ёвон, Қабодиён, Дўстий, Фархор, Данғара, Темурмалик ва Шамсиддин Шоҳин ноҳияларида фаолият юритмоқда. Таълим марказида катта ёшлиларга компютер технологияси, тикувчилик ва ҳисобчилик касблари бўйича таълим берилади. 

Хатлон вилояти шаҳру ноҳияларида маҳаллий тадбиркорлар ҳамда жамият бирлашмаларининг қўллаб-қувватлаши билан ошпазлик, зардўзлик, гулдўзлик, чакан кўйлак, кўрпа тикиш, қолин, кигиз, пайпоқ тўқиш ва бешик ясаш ташкил қилиниб, 3110 нафар уй бекалари ва ишсиз аёллар халқ ҳунармандчилигидан фойдаланиб, иш соҳиби бўлганлар.

 

Тадбиркор аёллар сони ошмоқда

Хатлон вилоятида тадбиркорлик ривожланиб, соҳибкорлик фаолиятини олиб бораётган аёллар сони ошмоқда. Солиқ нозирлигида қайддан ўтган соҳибкор аёллар сони 27264 нафарни ташкил этиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 611тага ортиқдир.

Вилоятда 63 мингта деҳқон хўжаликлари фаолият юритиб, уларнинг 12632тасини аёллар бошқаради.

Бу даврда вилоятнинг Қўрғонтепа минтақаси банклари орқали аёлларнинг имтиёзли қарзлар олиши яхшиланиб, 1747 соҳибкор аёлга 7 миллион 714 минг сомоний ҳажмида, жумладан, тижорат ва хизмат кўрсатиш соҳасида 595 нафарга 3 миллион 375 минг сомоний, қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик соҳасида 189 нафарга 1 миллион 296 минг сомоний, истеъмол соҳасида 963 нафарга 3 миллион 43 минг сомоний имтиёзли қарзлар берилган.

Шунингдек, Кўлоб минтақаси банклари орқали қарз берувчи ташкилотлардан 6212 нафар аёлларга 32 миллион 258 минг сомоний, жумладан, қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритувчи соҳибкорларга 10 миллион 456 минг, савдо соҳасида фаолият юритувчи аёлларга 5 миллион 906 минг, саноат соҳасида фаолият юритувчиларга 1 миллион 812 минг ва истеъмол соҳаси учун 1 миллион 408 минг сомоний қарз берилган. Бу кўрсаткичлар вилоятда бугунги кунда ўрта ва кичик тижорат тараққий этиши таъминланганлиги нишонаси бўлиб, аҳоли турмуш даражаси яхшиланишига хизмат қилиши табиий.

 

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

Миллат пешвоси Антониу Гутерриш билан учрашди

 

21 март куни Ню-Йорк шаҳрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон 2018-2028 йиллар - «Сув устувор тараққиёт учун» халқаро амалиёт ўн йиллиги бошланишига бағишланган тадбир очилиши доирасида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашди.

Мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Антониу Гутерришга

Муфассал...

ЭНЕРГЕТИК МУСТАҚИЛЛИК САРИ ШАХДАМ ҚАДАМ…

Ёхуд «Барқи Тожик» ОҲКнинг бу йил кузги-қишги мавсумда электр энергиясига чеклов қўйилмаслиги борасида мамлакат фуқароларига йўллаган мурожаатномасидан кейинги ўйлар…

Азиз Ватанимиз мустақилликка эришгандан сўнг, кундан-кунга ривожланиб, гуллаб-яшнамоқда. Айниқса, уни ривожланган мамлакатлар қаторига қўшиш, аҳоли турмуш даражасини яхшилаш ва фаровонлигини таъминлаш йўлида учта стратегик мақсад белгилаб қўйилди: энергетик мустақилликка эришиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва коммуникацион боши берк кўчадан чиқиш.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2598696

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10299122
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2100
5156
24551
10210212
34634
161581
10299122

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.253
Бугун: 06-11-2026 06:38:29

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015