Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 06 Октябр 2016 Кӯришлар: 1816
Печат

 

uquvchilarХатлон вилояти раиси Давлатшоҳ Гулмаҳмадзода вилоятнинг Қабодиён ноҳиясига иш сафари билан борди. Вилоят раисининг ташрифи жараёнида ноҳиянинг Носир Хусрав номли қишлоқ жамоати ҳудудида 54-ўрта умумтаълим муассасасининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Замонавий тарзда қурилган янги ўқув муассасаси 8та синфхонадан иборат бўлиб, тўлиқ мебел ва ўқув қуроллари билан таъминланган.

Мактаб қурилиши 2015 йилнинг декабр ойида бошланган ва унинг қурилишига 1 миллион 240 минг сомоний маблағ сарфланди.

- Янги ўқув муассасасининг фойдаланишга топширилиши ўқувчиларга замонавий мактабда билим олишлари учун қулай имконият яратади, - деди вилоят раиси Давлатшоҳ Гулмаҳмадзода мактаб очилиши тантанали маросимида чиқиш қилиб. - Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг бевосита қўллаб-қувватлаши туфайли мустақиллик йилларида маориф соҳаси ривожланмоқда. Жумладан, бу даврда вилоятимизда жуда кўплаб янги ўқув муассасалари қурилиб, фойдаланишга топширилди. Мазкур замонавий мактаб ўқувчилар учун мустақилликнинг 25 йиллигига аталган муносиб совға ҳисобланади.

- Мамлакатда маорифни ривожлантириш дастури асосида 2017-2021 йиллар Хатлон вилоятида 566та маориф соҳаси объектлари қурилади, - деди янги мактаб очилиши маросимида иштирок этган Тожикистон Республикаси маориф ва илм вазири ўринбосари Бозорали Одиназода. - Бунинг учун 1,5 миллиард сомоний маблағ ажратилиши кўзда тутилган.

 

Ногиронларга ғамхўрлик

Вилоят раиси Давлатшоҳ Гулмаҳмадзода Қабодиён ноҳиясига иш сафари жараёнида ноҳияда истиқомат қилаётган ногиронлар билан учрашди. Учрашув жараёнида Д. Гулмаҳмадзода 32та ногиронлик аравачаси тақдим қилди.

- Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ҳамиша ногиронлар, камтаъминланган оилалар ва етимларга ғамхўрлик кўрсатади, - деди вилоят раиси ўз мулоқоти пайтида. - Шунинг учун ҳам, жорий йил ғамхўрликка эҳтиёж сезаётган фуқаролар ҳолатини эътиборга олган мамлакат Президенти нафақа ва ёрдам пулларини ошириш ҳақида фармон чиқарди.

Ўз навбатида ногиронлар мамлакат Ҳукуматига кўрсатилаётган ғамхўрлик ва эътибор учун миннатдорчилик изҳор этишди.

 

Ўқувчилар қувончи

Носир Хусрав ноҳиясида янги ўқув муассасаси фойдаланишга топширилди. Ноҳиянинг янги қурилган 15-билим даргоҳининг очилиши тантанали маросимида Тожикистон Республикаси Маориф ва илм вазири ўринбосари Бозорали Одиназода, Хатлон вилояти маориф ва илм бошқармаси бошлиғи Ҳокимхон Вализода ва Носир Хусрав ноҳияси раиси Рамазон Оймаҳмадзодалар иштирок этишди.

Янги мактаб 6та синфхона, ўқитувчилар хонаси ва мактаб раҳбарияти учун кабинетлардан иборатдир. Мактаб 360 ўқувчи таълим олиши учун мўлжалланган. Унинг қурилишига 2 миллион сомоний маблағ сарфланди. 

 

Юксак хирмон илинжида…

Энг сўнгги маълумотларга кўра, сентябр ойи охиригача Хатлон вилоятида 14 минг 223 тоннадан ортиқ "оқ олтин" жамғарилди. Бу кўрсаткич кўзланган режанинг 44 фоизини ташкил этади.

Хатлон вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармасидан берилган маълумотга кўра, жорий йил хатлонлик деҳқонлар 260 минг 200 тонналик хирмон яратишни режалаштиришган. Вилоят маҳнаткашлари бу йил 115 минг 535 гектар майдонга чигит қадашганди.

Айни пайтда ҳосил йиғим-терими авжида. Далаларда ҳосил чўғи баландлиги хатлонликлар кўзлаган марраларини эгаллашларига ишонч уйғотади. 

 

Кутубхоначилар малака оширишди

Вилоят кутубхоначилари учун Ш. Шоҳин номли вилоят кутубхонаси қошида "Кутубхона-ахборот фаолияти" мавзусида бир ҳафталик малака ошириш курслари ўтказилди. Мазкур тадбир Тожикистон Миллий кутубхонаси ташаббуси билан ташкил этилди.

Курсларда малака оширган 50 нафар кутубхоначиларга Тожикистон Миллий кутубхонаси мутахассислари Некрўз Мансуров, Акбари Муҳиддин ва Фирдавс Аминовлар машғулотлар ўтказишди.

 

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Июн 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

САҚЛАН ТАРКИ АДАБДАН…

 

Дунё адабиётининг йирик вакилларидан бири бўлган, шоир Юсуф Набий 1678 йили карвон билан бирга ҳаж зиёратига чиқди. Карвонда энг обрўли давлат генераллари ҳам бор эди. Карвон муборак Ҳижозга яқинлашгач, Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.)ни зиёрат қилишга бўлган иштиёқ Набийнинг қалбида янада жўш урди. Вужуди ажиб сурурга тўлиб, уйқуси қочди, ухлай олмади. Кечқурун карвон Пайғамбар шаҳри - Мадинаи Мунавварага яқинлашди.

Муфассал...

Ободу кўркам Деваштич

 

Деваштич ноҳияси (илгариги Ғончи) таъсис этилганига тўқсон йил бўлди. Бу йилларда ноҳия бир неча марта тугатилиб, яна қайтадан ташкил этилди. Охирги марта 1965 йили такроран ноҳия мақомини олди ва мана эллик йилдан кўпроқ Тожикистон харитасида Ғончи, яъни Деваштич ўз ўрнига эга. Ўша йилларда ноҳия раҳбарлигини зиммага олган фидойи инсонлар бу гўзал маскан иқтисодий иқтидорини ён-атрофдаги ноҳиялар даражасига яқинлаштириш

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2416744

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9645478
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
586
3006
12561
9612376
12561
132053
9645478

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.159
Бугун: 05-06-2026 03:31:28

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015